Тошкент педиатрия тиббиёт институти абдурахимов зохид абдувасикович
автореферат Абдурахимова 13.03.2020
Тест натижалари бўйича миллий гуруҳда тўғри жавобларнинг ўртача миқдори 11,3 (ёки 75%)ни ташкил этди. Амалиётчи врачлар орасида презентациядан кейин тўғри жавоблар сони миллий ва евро гуруҳдаги магистрларга нисбатан анча паст бўлди ва 8,7 (58%)ни ташкил этди. Таълимнинг масофавий усуллари. Таълимнинг масофавий усуллари сифатида ўқитишнинг Интернет-таълим ҳамда журнал шаклларидан фойдаланилди. Интернет таълим. Таълим беришнинг янги шаклларини ўрганиш ва жорий этиш учун Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси сайти (www.avuz.uz)да «Қатор сурункали касалликлар профилактикасига бўлган ёндашувлар ва иқтисодий самарадорликни такомиллаштириш» мавзуси ва ушбу мавзуга доир тестлар жойлаштирилди. Маълумотларни автоматик равишда қайд этиш ва сақлаш дастури ишлаб чиқилди. Тест топшириқларини ўқитиш ва тест саволларида иштирок этиш ихтиёрий равишда ўтказилди. Рўйхатдан ўтгандан кейин иштирокчилар ўқув дастурларига киришга рухсат олишди. Шундай қилиб, ушбу мавзу бўйича 19 нафар магистрлар ва врачлар рўйхатдан ўтишди ва иштирок этишди. Ҳар бир иштирокчи ўртача 4 мартадан тест саволларига жавоб беришди. Иштирокчиларнинг розилиги билан иштирок этилган сана, тест саволларига жавоб бериш учун сарфланган вақт ҳамда тўғри жавоблар фоизи каби барча маълумотлар сайт серверида сақланди. Агар бошланғич даражада тўғри жавоблар сони 10,6 (70,6%) бўлган ва бунинг учун ўртача 7,4 минут сарфланган бўлса, мавзу билан танишиб чиқилгандан кейин тўғри жавобларнинг ўртача сони энди 11,7 (73%)ни ташкил этди. Шу билан бирга интернет таълим ўқув материалини ўқиш, босиб чиқариш ҳамда врач учун қулай жойда фойдаланиш имконини беради. У сертификатлар берилмасдан мустақил таълим олишнинг текин кўринишларидан бири ҳисобланади. Таълимнинг журнал шакли. «Қатор сурункали касалликлар профилактикасига бўлган ёндашувлар ва иқтисодий самарадорликни такомиллаштириш» мавзуси «Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси Бюллетени» журналининг 2014 йил тўртинчи сонида чоп этилган эди. Таълимнинг журнал шаклида Ўзбекистоннинг турли регионларидан 42 нафар врач иштирок этди, жумладан, Қорақалпоғистондан – 1 нафар; Бухоро вилоятидан – 9 нафар; Андижон вилоятидан – 7 нафар; Сурхондарё вилоятидан – 2 нафар; Тошкент шаҳридан – 3 нафар; Тошкент вилоятидан – 3 нафар; Жиззах вилоятидан – 5 нафар; Наманган вилоятидан – 2 нафар; Қашқадарё вилоятидан – 1 нафар; Самарқанд вилоятидан – 8 нафар; Навоий вилоятидан – 2 нафар ҳамда Сирдарё вилоятидан – 1 нафар врач. Масофавий таълимнинг журнал шакли пуллик бўлди: ҳар бир врач энг кам ойлик иш ҳақининг 50%и миқдорида тўловни амалга оширди (ўша пайтда бу 35000 сўмни ташкил этди). Тест саволларига муваффақиятли жавоб берган врачларга малака тоифасини олиш учун ҳужжатлар топширишда малака ошириш соатлари сифатида фойдаланиш мумкин бўлган сертификатлар берилди. Таълимнинг журнал шаклида ҳар бир врач томонидан сарфланган вақтни аниқлаш қийин, негаки врач бунда мустақил равишда ўқитувчи назоратисиз ва ёрдамисиз шуғулланади. Тўғри жавобларнинг ўртача миқдори 12,7 (85%)ни ташкил этди, бу таълим беришнинг интернет ва анъанавий шакллари билан солиштирилганда энг яхши натижа ҳисобланади. Download 0,7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |