Тошкент молия институти



Download 3,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/56
Sana23.02.2022
Hajmi3,25 Mb.
#177879
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56
Bog'liq
2019 Инновацион иқтисодиёт дарслик

 
 


149 
13-мавзу. ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТНИ АМАЛИЁТГА 
ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ 
Режа 
1. Мамлакатимиз 
иқтисодий 
ривожланишнинг 
миллий 
хусусиятларини. 
2. Корхонлар бизнес муҳитнинг стратегик имкониятлари. 
3. Инновацион 
ривожланишни 
молиялаштириш 
манбаларини 
кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш. 
4. Марказий банкнинг инновацион ривожланишга таъсири 
Ўзбекистонда инновацион ривожланишнинг назарий ва амалий 
ҳолати олимларимиз томонидан атрофлича тадқиқ этилган ва ўрганилган. 
Хусусан, 
мамлакатимизда 
иқтисодий 
ривожланишнинг 
миллий 
хусусиятларини 
эътиборга 
олган 
ҳолда 
«инновация», 
«инновацион 
иқтисодиёт» ва «инновацион ривожланиш» каби иқтисодий терменларга 
муаллифлик таърифлари шакллантирилди, шунингдек миллий иқтисодиётга 
инновацион ривожланишни жорий этишга асос бўлиб хизмат қиладиган 
«инновацион муҳит» ва «инновацион инфратузилма»нинг таркибий 
тузилиши яратилди. 
Шунга қарамасдан, мамлакатимизда инновацион ривожланиш 
борасида қатор назарий ва амалий муаммолар мавжудлигининг гувоҳи 
бўлдик. Фикримизча, мазкур иш доирасида инновацион ривожланиш билан 
боғлиқ барча назарий ва амалий муаммоларни ечимини топамиз десак хато 
қилган бўламиз. Бироқ, мамлакатимизда инновацион ривожланишнинг 
миллий тизимини амалиётга жорий этишнинг асосий йўналишларини илмий 
ва амалий жиҳатдан аниқлаб бера олсак, шунинг ўзи мазкур дарслик 
доирасида миллий инновацион ривожланиш тизимига қўшган салмоқли 
илмий ҳиссамиз ҳисобланади.
Демак, юқорида қайд этилган фикрларга таяниб, мамлакатимизда 
инновацион ривожланишнинг миллий тизимини (4.3-расм) амалиётга жорий 


150 
этишнинг 
қатор 
вазифалари 
мавжуд 
бўлиб, 
уларнинг 
асосийлари 
қуйидагилардан иборатдир. 
1.Мамлакатда инновацион ривожланишга хизмат қиладиган таълим 
тизими ва фан соҳасидаги вазифалар.
а) Инновацион иқтисодиёт ва инновацион ривожланиш билан боғлиқ 
асосий 
тушунчаларни 
барча 
йўналишидаги 
касб-ҳунар 
коллежлари 
талабаларига ўқитишни йўлга қўйиш лозим. Албатта, бу ерда ҳар бир коллеж 
ўз хусусиятига қараб инновацион риволанишнинг шу жиҳатига эътибор 
қаратиш лозим бўлади. Масалан, техника ва технология йўналиши бўйича 
инновацион ривожланишнинг айнан шу йўналишига эътибор бериш керак. 
Маълумки, иқтисодиёт йўналишидаги коллежда таълим олган ўқувчи 
уч йиллик ўқиши давомида маълум соҳанинг мутахассиси бўлиб чиқади. У 
коллежда олган ўрта махсус дипломи билан ўқишни олий таълим тизимида 
давом эттириши мумкин ёки мутахассислиги бўйича ишга киради, уларнинг 
интеллектуал қобилияти ва хотираси айнан шу ёшда самарали ишлайдиган 
босқичда бўлади.
Демак, 
мамлакатимизда 
иқтисодиёт 
йўналишида 
касб-ҳунар 
коллежлари ўқув режасига инновацион иқтисодиёт ва инновацион 
ривожланишга оид масалаларни ўқитадиган фан киритиш мақсадга мувофиқ.
Бунинг қатор ижобий жиҳатлари мавжуд. Хусусан, касб-ҳунар 
коллежи ўқувчилари интеллектуал ва ақлий жиҳатдан етуклик даврида 
инновацион иқтисодиёт ва инновацион ривожланиш бўйича олган назарий ва 
амалий билимлари уларни бу борада, албатта ўз мутахассислиги бўйича янги 
ғоя ва замонавий ишланмаларни яратишга замин тайёрлайди. 
б) Олий таълим муассасаларида бакалавриат йўналишида таълим 
олаётган талабаларни ўз мутахассислиги ва йўналишилари бўйича янги ғоя 
ва замонавий ишланмаларни яратиш бўйича жиддий ишларни ташкил этиш 
лозим. Хусусан, ўқув режалар таркибига тегишли мутахассислик ва 
йўналишни инобатга олган ҳолда инновацион ривожланишга оид фанларни 


151 
киритиш, талаба яратган инновацион ишланмага патент бериш ва молиявий 
рағбатлантириш мақсадга мувофиқ. 
в) Республика, шаҳар ва вилоят марказларида «Инновацион 
иқтисодиёт ва инновацион ривожланиш»нинг илмий-тадқиқот марказларини 
ташкил этиш лозим. Марказлар таркибида иқтисодиётнинг етакчи 
тармоқлари бўйича илмий ва амалий тадқиқот ишларни амалга оширадиган 
бўлимлар ва етакси олим ва мутахассислар бўлиши лозим.
г) 
Мамлакатнинг 
иқтисодиёт 
тармоқларида 
инновацион 
ривожланишни жорий этиш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаган ҳолда ва 
буюртмачиларнинг талабларига асосан инновацион ривожланишнинг 
долзарб масалаларига бағишланган илмий тадқиқот ишларини амалга 
ошириш лозим. Хусусан, Ўзбекистонда инновацион иқтисодиётнинг ўзига 
хос жиҳатлари назарий жиҳатдан асослаб берилмаган, бу борада саноат 
тармоқлари ва имкониятларини инобатга олган ҳолда яхлит тизимга 
келтирилган тадқиқот ишлари бажарилмаган. 

Download 3,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish