Тошкент молия институти


Ўзбекистонда инвестицияларнинг технологик



Download 3,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/56
Sana23.02.2022
Hajmi3,25 Mb.
#177879
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   56
Bog'liq
2019 Инновацион иқтисодиёт дарслик

Ўзбекистонда инвестицияларнинг технологик
таркиби ўзгариши
152
(жамига нисбатан фоиз ҳисобида) 
Кўрсаткичлар 
2000 
й

2005 
й

2012 
й

2013 
й

2014 
й

2015 
й

Инвестициялар, жами 
100 
100 
100 
100 
100 
100 
Шу жумладан: 
Қурилиш-монтаж ишлари 
30,6 
48,7 
52,1 
50,8 
52,3 
53,9 
Жиҳозлар, ускуналар, 
инвентарлар
58,1 
38,7 
39,0 
39,5 
35,8 
36,5 
Бошқа ишлар 
11,3 
12,6 
8,9 
9,7 
11,9 
9,6 
Таъкидлаганимиздек, мамлакат инновацион ривожланишининг асосий 
омили ҳисобланган замонавий жиҳозлар, ускуналар ва инвентарларга 
қилинган инвестицияларнинг жами инвестицияларнинг таркибидаги улуши 
пасайиш тенденциясига эга бўлган. Масалан, мамлакатда техника ва 
технологик мақсадларга қилинган жами иинвестициялар таркибида 
жиҳозлар, ускуналар ва инвентарларга қилинган инвестицияларнинг улуши 
2000 йилда 58,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2015 йилда 36,5 фоиздан иборат 
бўлган ёки шу даврда ушбу мақсадга йўналтирилган инвестициялар улуши 
21 пунктга пасайганлигини кўриш мумкин. 
152
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг ахборотномалари


147 
Тадқиқотлар ва ўрганишлар натижаси шунки кўрсатмоқдаки, 
Ўзбекистонда инновацион ривожланиш негизида барқарор иқтисодий 
ўсишни таъминлашнинг барча имкониятлари мавжуд. Хусусан, иқтисодий ва 
меҳнат ресурслари, табиий иқлими ва табиати, шунингдек ташкилий-ҳуқуқий 
асослари кабила шулар жумласидандир.
Бизнинг фикримизча, инновацион ривожланиш орқали миллий 
иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашнинг истиқболдаги асосий 
йўналишлари сифатида қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. 
1.Бозор механизмларини (рақобат, талаб ва таклиф, хусусий мулк ва 
б.) амалиётга янада чуқурроқ, кенгроқ ва шаффофроқ жорий этиш лозим. 
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда бозор муносабатларини тартибга 
солувчи, шунингдек ишлаб чиқарувчи ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва 
мажбуриятларини 
белгиловчи 
ташкилий-ҳуқуқий 
асослар 
тўлиғича 
яратилган. Бозор механизмларини амалиётга янада чуқурроқ, кенгроқ ва 
шаффофроқ жорий этиш деганда асосий эътиборни уларни амал қилишини 
барчага (жисмоний ва юридик шахслларнинг қонун олдидаги ҳуқуқ ва 
мажбариятлари) баробарлигини таъминлаш лозим. Фикризча бу борада 
айрим мунозарали ҳолатлар мавжуд бўлиб, айнан шу мунозарали ҳолатлар 
мамлакатда инновацион ривожланиш орқали барқарор иқтисодий ўсишга 
бевосита ва билвосита салбий таъсир кўрсатмоқда.
Қисқача 
қилиб 
айтганда, 
Муҳтарам 
Президентимиз 
Ислом 
Каримовнинг маммлакатимизни бозор иқтисодиётига ўтишнинг бешта 
тамойилдан биттаси ҳисобланган қонун устуворлигини тўлиқ амал қилишига 
эришишимиз зарур. 
2. Миллий инновацион ривожланиш тизимини глобал инновацион 
тизимга янада қаттиқроқ боғлаш лозим. Бу борада халқаро инновацион 
тизимда амалга жорий этилаётган замонавий техника ва жиҳозларни, 
шунингдек интеллектуал салоҳиятни имкониятларини бевосита жойларда 
ўрганиш ва уларнинг тажрибаларини миллий инновацион тизимнинг ўзига 
хос жиҳатларини эътиборга олган ҳолда мамлакатимизда жорий этиш 


148 
мақсадга мувофиқ. Бир сўз билан айтганда, илмий салоҳият, интеллектуал 
қобилият ва молиявий маблағни вилоспед яратишга эмас, балки яратилган 
вилоспедни миллий хусусиятларимизни инобатга олган ҳолда замонавий 
кўринишини яратишга срафлашимиз зарур. 
3. Фан ва тадқиқотни бизнесга боғлаш зарур. Бу жараёнда асосий 
эътиборни бизнес доирасида мавжуд муаммоларнинг ечимига қаратиш 
орқали фан ва тадқиқотни реал масалаларни ечимига қаратиш мақсадга 
мувофиқ бўлади. 
4.Ўзбекистон компаниялари ва фирмаларини халқаро даражадаги 
юқори технологиялар бозорлардаги иштироки ва улушини ошириш мақсадга 
мувофиқ. Бу биринчидан, мамлакатга хорижий валюталар тушумини 
оширади, иккинчидан маҳаллий компания ва фирмаларнинг халқаро 
даражадаги ривожланиш тенденциялари, талаб ва таклифлар ҳолати ва бошқа 
жараёнлардан воқиф бўлиб туришини таъминлайди.
5. Миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишини юқори технологиялар 
ва билимга асосланган саноат тармоқлари ҳисобидан таъминлашга эришиш 
лозим.
7.Саноат тармоқлари ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги асосий фондлар 
ва ишлаб чиқариш воситаларини кам электрэнергия талаб этадиган ва 
экологик хавфсизлигига эътибор қаратиш лозим. 
8.Юқори технологиялар асосий фондлар ва ишлаб чиқариш 
воситаларини ишлатадиган инженер-техник ва иқтисодчи мутахассисларга 
бўлган муаммоларни ҳал этиш лозим. 
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда инновацион ривожланиш 
негизида барқаор иқтисодий ўсишни таъминлаш имкониятлари юқори бўлиб, 
унинг омиллари ва истиқболларининг асосий йўналишларини белгилаб олиш 
жуда муҳим ҳисобланади.

Download 3,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish