Кредитлашнинг амалга оширилиши. Молиявий институтлар ипотекадан тортиб, қисқа муддатли векселларгача кредитлар беришни амалга оширади. Шу туфайли кредит карталари, ипотека кредитлари, корпоратив, муниципал вадавлат облигациялари, активлар билан таъминланган қимматли қоғозларни билан ишлаш жараёнлари анча соддалаштиради. Кредитлаш механизми кредитга лаёқатлиликни текшириш, кредит тарихини юритиш, кредит рейтинглари тайинлаш учун бир қатор қўшимча тармоқлар юзага келтирди. Хусусий шахслар учун кредит тарихи муҳим, ташкилотлар учун эса –«инвестицион синф»дан то «ахлат»гача бўлган кредит рейтинглари мавжуд. Блокчейн тизимида эса исталган шахс анъанавий қарз мажбуриятларини тўғридан-тўғри чиқариши, айирбошлаши ва тартибга солиши, шу тариқа, риск ва ҳаражатларни пасайтириши ҳамда тезлик ва шаффофликни анча ошириши мумкин. Бу холда истеъмолчилар бевосита бошқа истеъмолчилардан қарз олиши ҳам мумкин бўлади. Бу айниқса, банк ҳизматлари билан қамраб олинмаганлар ва бутун дунё бўйлаб фаолият юритадиган ҳалқаро тадбиркорлар учун жуда муҳим амалдир.
Қийматлар алмашинишининг қандай ўзгариши. Молиявий бозорлар ҳар куни бутун дунё бўйлаб умумий қиймати триллионлаб долларни ташкил қиладиган моддий активларни айирбошлашга имкон беради. Савдо бу – инвестициялаш, биржада ўйнаш, хеджирлаш ва арбитраж, жумладан, битимдан кейинги клиринг цикли, тартибга солиш ва сақлаш мақсадида активлар ва молиявий воситалар сотиш ва сотиб олишдир. Блокчейн тизими ҳар қандай транзаксияларни тартибга солиш вақтини ҳафта ва кунлардан дақиқа ва сонияларгача қисқартиришга имкон беради.
Ҳомийлик ва инвестицияларнинг амалга оширилиши. Компанияёки янги корхонага инвестиция киритиш капитал қийматининг ортиши, дивидендлар олиш, фоизлар, рента ва уларнинг хилма-хил комбинациялари кўринишида даромад олиш имконини беради. Рақамли тармоқ механизми инвесторларни тадбиркорлар ва компаниялар эгалари билан ривожланишнинг «фаришта» босқичидан тортиб,ИПОгача ва унинг
бошқа турли ривожланиш босқичларида учраштирган ҳолда кўплаб бозорлар вужудга келтиради. Маблағлар жалб қилиш одатда воситачиларни, масалан, инвестицион банкларни, венчурли инвесторларни ва ҳуқуқшуносларни талаб қилади. Блокчейн тизими эса уларнинг юқорида тавсиф этилган кўплаб функсияларини автоматлаштиради, тўғридан-тўғри пиррингли молиялаштириш учун янги моделлардан фойдаланишга имкон беради, шунингдек, дивидендлар ҳисоблаш ва тегишли купон тўловларини амалга оширишни янада самаралироқ, шаффофроқ ва ишончлироқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |