Ҳавфсизлик тадбирлари тармоққа шундай жорий қилинганки, унинг умумий инкор этиш нуқтаси бўлмайди, нафақат махфийлик, балки ҳар қандай ҳаракат бекор қилинмаслиги ва аутентификация ҳам таъминланади. Тизимда иштирок этишни истаган ҳар бир шахс шифрлашдан фойдаланиши лозим – бу муҳокама қилинмайди ва ўйламасдан қилинган ҳаракатлар оқибатларини фақат шу ҳаракатларни амалга оширган шахсгина ҳис қилади.Хакерлик ҳужумлари, шахсий маълумотларни ўғирлаш, фирибгарлик, киберқўрқитиш, фишинг, спам, зиён келтирувчи дастурлар, вирус- товламачилар – буларнинг барчаси инсоннинг жамиятдаги ҳавфсизлигига таҳдид солади. Интернетнинг илк даври, кўплаб жараёнларни шаффоф қилиш ва инсон ҳуқуқлари бузилишини қийинлаштириш ўрнига, хусусий шахслар, институтлар ва иқтисодий фаол субъектларҳавфсизлига таҳдидлар яратар эди. Ўртача интернетдан фойдаланувчи кўпинча электрон почта ва ҳисоб қайдларини оддий пароллар ҳимоя қилади деб умид қиларди, чунки провайдерлар ёки иш берувчилар ишончлироқ паролларни талаб қилмасди.Шуни ҳам айтиш керакки, рақамли валюта оддий файлда сақланмайди. У криптографик хешбилан белгиланган транзацияларда акс эттирилади.Фойдаланувчилар ўз пуллари учун криптокалитларга эга бўладилар ва транзаксияларни тўғридан-тўғри бир-бирлари билан биргаликда амалга оширадилар. Бундай ҳавфсизлик учун уларнинг ҳар бири масъулиятли бўлиши – шахсий калитларни ишончли ҳимоя қилишлари
зарурлигидир.Бу ерда ҳавфсизлик стандартлари муҳим аҳамиятга эга бўлади. Биткойин блокчейни АҚШ Стандартлар ва технологиялар миллий институти томонидан чиқарилган ва ахборотни қайта ишлаш федерал стандарти сифатида қабул қилинган машҳур ва пухта ишлаб чиқилган ША- 256шифрлаш стандартида ишлайди. Блок ечимини топиш учун зарур бўлган кўп марталик математик ҳисоб-китобларни такрорлаш мураккаблиги ҳисоблаш қурилмасидан масалани ечиш ва янги биткоинлар ишлаб топиш учун кўп электр энергяси сарфлашни талаб қилади. Баъзи бир бошқа алгоритмлар эса анча камроқ энергия сарфлайди. Бизнингча, ҳар қандай иқтисодиёт ҳамма учун ишлаганда энг яхши тарзда ишлайди. Бу унда иштирок этиш учун тўсиқларни пасайтириш лозимлигини англатади. Бу капитални қайта тақсимлаш эмас, балки қайта тақсимланган капитализм учун платформа яратиш кераклигини англатади. Илк интернет даври кўплаб одамлар учун кўплаб мўжизалар яратди. Бироқ, юқорида айтиб ўтилганидек, дунё аҳолисининг катта қисми на технологияларга, на молия тизимига ва на иқтисодий имкониятларга уланиш имконига эга бўлмаган ҳолда, аввалгидек, тизимга уланмасдан қолиб кетмоқда. Боз устига, янги коммуникация воситаси ҳамма учун фаровонлик келтиришига бўлган умид оқланмади. Ҳа, Интернет ривожланган мамлакатлардаги компанияларга, ривожланаётган иқтисодиётларга, миллионлаб одамларга иш тақдим этишга имкон берди. У кўплаб тадбиркорлар учун бозорга киришга бўлган тўсиқларни пасайтирди ва аҳолининг кам таъминланган қатламларига янги имкониятлар ва базавий ахборотга уланиш имкониятларини тақдим этди.Ўйлаймизки, блокчейн технологияси ҳамҳар бир кишининг ҳуқуқларини ва инсонийликни сақлашва қодир бир технологиядир. Молия ҳизматлари бутунжаҳон тармоғи ҳозирги кунда кўплаб муаммоларга тўлиб-тошиб ётибди. У анча эскириб қолган, чунки юқори динамикали рақамли дунёдан ортда қолиб кетаётибди ва шу сабабли ҳам секин ва ишончсиз ишлайдиган, ўтган асрдан қолган технологияларга асосланади. У монопол бўлиб, миллиардлаб одамларга базавий молиявий воситаларга уланиш имконини бермайди. У
марказлаштирилган бўлиб, шу сабабли ахборотнинг сизиб чиқиши ва бошқа ҳужумлар ҳамда инкор қилишларга учрайди. У монополлаштирилган бўлиб, шу сабабли статус-квони қўллаб-қувватлашга интилади ваинновацияларга тўсқинлик қилади. Блокчейн новаторлар ва тадбиркорларга ушбу кучли платформада қиймат яратишнинг янги усулларини топган ҳолда шу ва бошқа кўплаб муаммоларни ҳал қилишга имкон беради.Жаҳон молия мутахассислари блокчейн билан боғлиқ бўлган қуйдаги ғоялар ҳақида пуҳта ўйлаб кўришлари лозим:
Do'stlaringiz bilan baham: |