Литеcоин (ҳттпс://литеcоин.орг) – капитализацияси 4 миллиард доллардан ортиқ бўлган криптовалюта
Намеcоин (ҳттпс://намеcоин.орг) – блокчейн технологияси ёрдамида домен номили марказлашмаган тармоқлар ҳосил қилиш имконини беради. Намеcоин тизимининг яна бошқа мақсадларидан бири, интернетга уланган компъютерлар учун манзиллар тизимини тузиш бўлиб, у ҳозирда мавжуд бўлган америка компанияларига тегишли ДНС (Домаин Наме Сйстем)
тизимини янгисига алмаштира олишлигидир.
ОнеCоин (ҳттп://www.онеcоин.еу) – бу кроптоваюта тизими ҳозирги вақтда ўз блокларида операцияларнинг тўлиқ шаффофлигини таъминлаб берадиган Кноw-Ёур-Cустомер (КЙC) туридаги ҳужжатларни сақлайдиган дунёдаги биринчи криптовалюта тизимидир.
Вашингтондаги Джорджстоун университетидаги бир гуруҳ мутахассислар сунъий интеллектдан фойдаланадиган янги криптовалюта чиқариш таклифи билан чиқдилар (Cрйптоcурренcй wитҳ а Cонсcиенcе: Усинг Артифиcиал Интеллигенcе то Девелоп Моней тҳат Адванcес Ҳуман этҳиcал Валуес // ҳттп://www.финеар.cом/аттачмент/641777). Уларнинг фиркларича, криптовалюталар бутун дунёдаги инсонларнинг имкониятларини ва иқтисодий ҳуқуқларини кеҳгайтиришга имкон яратадилар (Виртуал Cурренcиес; Битcоин & Wҳат Ноw афтер Либертй Ресерве, Силк Роад, анд Мт. Гох? // ҳттпс://паперс.ссрн.cом/сол3/паперс. cфм?абстраcт_ид=2393537). Албатта криптовалюталар жиноий фаолиятни амалга оширишга ҳам ўз ҳиссаларини қўшадилар ва бунинг оқибатида жамият ҳамда инсонларга каттагина зарар етказишлари мумкин. Аммо, криптовалюта ҳимоячиларининг фикрларича, криптовалюталарнинг этик нормалари сифат жиҳатидан қандайдир янги нарсалар эмас, чунки илгари ҳам, ҳозир ҳам пуллар бирор бир этик нормалар билан боғлиқ бўлмаган пассив субстанция сифатида қабул қилинган. Ҳар қандай кўринишдаги пул ёки пуллар яхши мақсадларда ҳам, ёмон мақсадларда ҳам ишлатилиши мумкин, албатта. Баъзи бир гуруҳ мутахассислар эса пулнинг нейтрал деб баҳоланишига қарши ҳам чиқадилар. Ҳақиқатан ҳам, сунъий интеллект, криптография ва этикетнинг сунъий интеллектли дастурлари жойлаштирилган компъютерлар этик жиҳатдан нейтрал бўла олмайдилар, балки улар пулларнинг қандай ишлатилишини ҳам назорат қила ва бошқара оладилар. Бундай натижаларга эришиш учун интеллектуал платформалардаги криптовалюталар яратишнинг технологик асосларини ишлаб чиқиб, ундан сўнг, бундай криптовалюталарни ишлатишнинг ҳуқуқий,
этик, социологик, психологик, технологик, ижтимоий ва иқтисодий таъсирларини ўрганиб чиқиш керак бўлади. Аммо, реал пул қийматига ва этик кўрсатгичларга эга бўлган криптовалюталарнинг ривожланиши инсонларга ўз компанияларининг ички корпоратив этикасига ва унинг холатига ҳам таъсир қилиш имконини беради. Лекин бундай автоном ва бошқарилувчан криптовалюталар (Аутономоус этҳиcаллй Гуидед Cрйптоcурренcй, АЕГC) яратиш жараёни ҳали-ҳануз тўла-тўкис поёнига етгани йўқ ва бу вақтинчалик ҳолат, албатта.
Do'stlaringiz bilan baham: |