Тошкент молия институти с. С


Рад қилишга бардошли болган византия генераллари алгоритми



Download 2,7 Mb.
bet34/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Рад қилишга бардошли болган византия генераллари алгоритми


Византияча издан чиқишга бардошлилик (Бйзантине Фаулт Толеранcе (БФТ)) деб тизимнинг баъзи таркибий компонентлари ёки қисмлари нотўғри ёки чала ишлаётган холатларда ҳам тизим ўз фаолиятини давом эттира олиши тушунилади. Бундай рад қилишга бардошли тизимни совуқ уруш даврида ҳарбийлар мураккаб тизимларнинг (масалан ДАРПА - Дефенсе Адванcед Ресеарч Прожеcц Агенcй тармоғи) тўхтовсиз ишлашини таъминлаб бериш учун ишлаб чиққанлар. Шундай қилиб, тақсимланган ҳисоб-китоблар ва блокчейнлар соҳаларида тизимнинг ишдан чиқмаслигини Пахос (маълумотларни икки босқичли коммуникация орқали узатиб, тақсимланган тизимларда консенсусга эришишга имкон берадиган алгоритм) ва Тандерминт (византия генераллари муаммосини енгишга ёрдам берадиган яна бир cонсенсус алгоритми)лари таъминлаб бера
оладилар. Бу алгоритмларни ёки протоколларни ишончли бўлмаган тугунларга эга бўлган тармоқларда консенсусга эришишга ёрдам берадиган алгоритмлар дейиш мумкин. Шундай қилиб, блокчейн технологиясида асосий урғу бир рангли тармоқлар ва ҳақиқийликнинг криптографик аниқланувига қаратилади. Технологиянинг номи эса информацияни блокларга гуруҳлашдан келиб чиққан десак тўғри бўлади. Блоклар занжирининг ҳар бир блоки эса олдинги блокнинг криптографик хешини (хеш алгоритм ёрдамида ҳосил қилинган) ўз таркибига олади.
Исталган инсон майнер бўлиши мумкин, аммо транзакциялар жуда ҳам кўпайиб кетганда электр энергия нархи паст бўлган худудлардагина майнинг қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Биткоин блокчейнида ҳар бир блок бир мегабайтдан кам бўлган ўлчамли мингта транзакциядан иборат. 2009 йил январидан ишга тушириган биткоин блокчейнида блок ечимини топганлик учун мукофот эллик биткоин бўлган ва бу қиймат ҳар 210 минг блокда икки марта камайтирилган. Ҳозирги пайтда майнерлар битта блок учун 12,5 биткоин оладилар, 2021 йилдан бошлаб эса бу катталик 6,75 БТC га тушади. Ҳозирги даврда ГҲАШ, ИО, Ант-Поол, БW.CОМ, Ф2Поол… ларга ўхшаш бир қанча мегапуллар биткоин топиш (майнинг)га монополияга эгадирлар. Буни тушуниш учун Блоcкчаин.инфо сайтидаги “переданочерез” устунига қараш кифоя. Агарда бирор бир инсон, компания ёки инсонлар гуруҳи ҳисоблаш қувватларининг ярмидан кўпроғини назорат қилишга эришсалар, буни тармоққа бўлган 51% ли ҳужум деб аталади. Чунки бу ҳолатда у ёки уларнинг амалларни монопол равишда тасдиқлаши ёки рад этиши мумкин бўлиб қолади. Бундан ташқари, улар ўз биткоинларини бир вақтнинг ўзида икки олувчига сотишлари ҳам мумкин бўлади. Бу икки амалнинг қайси бири тасдиқланиши ва қонуний (легитим) бўлишини майнинг ва блокчейн тармоқ консенсуси ёрдамида аниқланади. Ҳозирги пайтда майнингга ажратилган энг кўп миқдордаги ҳисоблаш қуввати АнтПоол, Ф2Поол, ВЦС Поол, Бит Фурй пулларига тегишли. Агарда ушбу пуллар ўзаро келишиб олишса, ҳужумни биргаликда ҳам ташкил этишлари мумкин. Аммо улар буни
қилишга ботина олмайдилар, чунки бу қароқчилик оқибатида рақамли валютанинг нархи жуда ҳам пасайиб кетади ва натижада катта биткоин заҳирасига эга бўлган бу пуллар катта молиявий зарар кўришлари мумкин. Аммо криптологларнинг фикрларича, бир гуруҳ инсонлар пулларни ишдан чиқарган ҳолда ҳам ҳужумни уюштирришлари мумкин. Бундай ҳужумни бирор бир давлат ёки катта бизнес (банк ёки хедж-фонд) намоёндалари ҳам амалга оширишлари мумкин. Лекин бундай ҳужумни уюштириш учун керакли бўлган ҳисоблаш қувватлари ва энергия сарфи жуда катта бўлади. Масалан, агар 2016 йилдаги биткоин тизимининг умумий қуввати 1,2 миллион терахеш бўлган бўлса ва 1 терахешнинг нархи 4000 долларлигини ҳисобга олсак, ҳужум учун 4,8 миллиард доллар керак бўлади. Аммо агарда тармоқнинг ҳавфсизлиги бузилса, уни тўғрилаш учун ҳам маҳсус тартиблар мавжуд, албатта. Блокчейнни кўпинча унинг анонимлилиги учун ҳам қаттиқ танқид қиладилар. Олтин ёки марказлашмаган рақамли пулларга эга бўлиш иштиёқи иқтисодиётнинг кўпгина субъектларини ўзига жалб қилади. Аммо анонимлилик туфайли ноқонуний ишларга йўл очиб беришдан чўчиш рақамли технологиянинг кенг тарқалишига монеълик қилади. Агарда масалага техник нуқтаи-назардан ёндошсак, биткоиннинг анонимлилиги билан боғлиқ бир қанча муаммоларни четлаб ўтиш мумкин бўлади. Масалан, биткоин блоклари занжирида қандай ўзгаришлар содир бўлаётганини бемалол кузатиб турса бўлади. Шундай қилиб, ҳар бир шахс, ҳудди блокчаин.инфо сайтидаги сингари, блокчейндаги жараёнларни кузатиб туриш имконини берадиган дастур тусиб қўйиши мумкин. Биткоин адреслар ўз-ўзларича бирор-бир физик ва ҳуқуқий манзил билан боғланган эмас, шунинг учун ҳам биткоинни аноним ёки номсиз деб атайдилар. Ҳақиқатан ҳам биткоин тармоғида фойдаланувчининг шахси унинг истагига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин бўлган криптографик ном (псевдоним) орқали яширилган. Барча транзакстиялар псевдоним билан имзоланадилар ва уларнинг тўғрилигини текшириш ҳамда биткоинларни янги эгаларига топшириш учун улар умумий тармоққа узатиладилар. Шахснинг ким
эканлиги бошқа воситалар ёрдамида ҳам биткоин адрес билан боғланиши мумкин. Бу иш амалга ошганида блокчейннинг тарихини тиклаш орқали бу шахснинг ўтмишдаги амалларини билиб олиш мумкин. Индивидуал иштирокчининг анонимликни бир мартагина бузиши ушбу шахснинг барча биткоин-транзакцияларини билиб олишга имкон беради. Агарда ҳамкорингиз сизни яхши биладиган бирор бир инсон бўлса, у очиқ маълумотлар ёрдамида сизнинг потфелингиз балансини билиб олиши ҳам мумкин. Агарда ҳамкорингиз сиз маълумотлар беришингиз керак бўлган бирор бир ташкилот (банк, давлат, ижтимоий тармоқ ва бошқалар) бўлса, у холда ушбу ташкилот сиз ҳақингиздаги барча маълумотларни билади ва унинг компъютер воситалари сизнинг блокчейндаги маълумотларинигизни билиб олиши ҳам мумкин. Масалан, агар сиз қандайдир сайтдан биткоин тўлаш орқали бирор бир маҳсулот сотиб олсангиз, таабиийки, унда ўз маълумотларингизни қолдирасиз ва бу билан ушбу сайтга блокчейнга кириш ва сиз ҳақингиздаги маълумотларни билиб олиш имконини яратасиз. Биткоин тизими Кноw-Ёур-Cустомер (КЙC-компаниянинг ўз мижозлари шаҳсларини текшириши) жараёнини қувватламаслиги айни ҳақиқат ва сиз шахсий маълумотларни қолдирмаган холда исталганча ҳамёнлар очишингиз мумкин. Лекин бу ҳам биткоин 100% аноним эканлигини англатмайди.Ҳозирги даврдаги деярли барча криптовалюталар шаффоф блокчейндан фойдаланадилар. Озроқ миқдордаги лойиҳалар эса блокчейннинг шаффоф эмаслигини таъминлайди. Масалан, ДАШ (дигитал cаш - олдинги номи Даркcоин) криптовалютаси (ҳттпс://www.даш.орг) биткоиндан фарли ўлароқ, мижоз-сервер архитектурасидан фойдаланади ва ҳудди биткоин сингари прооф оф wорк принципини ишлатган холда ҳулосани прооф оф стаке (бўлакни тасдиқлаш) режимида амалга оширади. Бунда махсус серверлардан (мастермодес) иборат бўлган тармоқчалар ҳосил қилинади, улар эса ўз навбатида ҳусусий амаллар (дарксенд) ёки моментал ўтказувлар каби қўшимча функционал имкониятлар яратиб беради. Даш криптовалютаси биткоинга нисбатан кўпроқ даражада анонимроқ бўлиб, у
ҳам тўлиқ шаффоф эмасликни таъминлаб бера олмайди. Ҳудди шу каби лойиҳалар жумласига Зероcоин ва Зеро Cаш Прожеcт ларни ҳам киритиш мумкин. Тўлиқ анонимликни таъминлашни амалга оширган лойиҳалардан бирига мисол сифатида Монеро (ҳттпс://гетмонеро.орг) лойиҳасини келтириш мумкин.Монеро (есперантода валюта маъносини англатади) да икки асосий ҳусусият мавжуд:

  • У пул маблағларини жўнатиш ва қабул қилиб олишни транзакциялар барчага кўринган ҳолда амалга ошириш имконини беради;

  • У ноаниқлик яратиб, сарф қилинган маблағларни кузатиш имконини йўққа чиқаради.

Монеро протоколи бир марталик айланма имзо усули (оне-тиме ринг сигнатурес) дан фойдаланади. Ушбу технология транзакцияларни тўлиқ яширишга имкон берадиган жуда кучли анонимлилик технологиясидир. Транзакцияни тасодифий равишда амалга ошириш учун айланма усулда имзо қўйиладиган бошқа блоклар занжири танланади. Бу эса нашр қилиш учун бармоқларнинг рақамли тасвирини ҳосил қилади. Транзакцияни аниқлайдиган бундай рақамли тасвирни кей-имаге (калит тасвир) деб аталади. Бундай муғомбирлик кузатувчилардан ҳақиқий имзони яшириш учун ҳизмат қилади ҳамда амалнинг қонунийлигини ва фирибгарлик эмаслигини кафолатлайди. Виеw-кейс калитларидан фойдаланиш ҳам тўлов олувчини аниқлашга имкон қолдирмайди. Бунда транзакция очиқ калитдан фойдаланмаган ҳолда бир мартагина ишлатиладиган адресга жўнатилади. Транзакцияни ўқиш ҳуқуқи эса тўғри виеw-кей (кўриш учун калит) га эга бўлган олувчигагина тегишли бўлади. Монеро да шифрланмаган операциялар маън этилади, шаффоф эмаслик тўлиқ таъминланади ва амалларни кузатув имконияти йўқ. Лойиҳанинг энг охирги янгиланишига эса тразакциянинг суммасини ҳам яширишга чора топишди. Монеро га ўхшаш валюта тизимлари дунё бўйлаб тарқалиб кеца нима бўлади? Ҳозирда унинг капитализацияси 150 миллион доллардан ошиб кетди, Миcрософт
компанияси эса уни Баас (Блокчейн-ас-а-сервиcе) тизимига қўшиб қўйди. Лекин биткоинга ўхшаб, Монеро фойдаланувчига тўлиқ анонимлиликни у тизим ичида қолгандагина таъминлайди. Монерони бошқа шаффоф тўлов тизимлари билан маълумотлар алмашиниш учун ишлатилганида унинг конфиденциаллиги ушбу тўлов тизими конфиденциаллиги даражасига қайтади. Демак, агарда сиз тўлиқ анонимлиликни таъминламоқчи бўлсангиз, Монеродан чиқмаганингиз маъқул. Юқорида келтирилган маълумотлардан тушуниш мумкинки, қандайдир дилер ноқонуний топилган пулларни бирор бир криптовалюта тизимига жойлаштиришдан аввал яхшилаб ўйлаб олиши лозим. Пулларни криптовалюта тизимига жойлаштиргандан сўнг, у бемалол уҳлай олмайди, чунки агар у тизимдан озгина маблағни ҳам банкка чиқарса, ўша заҳоти ер шарининг қандайдир қисмида жойлашган серверда бунинг изи қолади унинг сири ошкор бўлиб қолиш эҳтимоли анча ортади.
Машстаблашувчанлик тизимнинг ўлчамлар ўзгаришига мослашувчанлик қобилиятидир. Масалан, тизим катта талаб бўлган ҳолларда ўз функцияларини ва иш қобилиятини ушбу шароитларга мослаштира олиши керак. Баъзи бир блокчейнлар учун конкрет масалаларни ҳал қилиш учун керакли бўлган техник, иқтисодий ва энергетик ресурсларнинг экспоненциял кўпайиши муаммо бўлиб қолади. Масалан, беАчаин блокчейни унинг cонсенсус/текширув га асосланган специфик протоколи туфайли 100% масштаблаштириладиган ҳисобланади. Биткоин блокчейни ҳақида гапирганда эса унинг рад этишларга жуда ҳам чидамлилигини, ишончлилигини ҳамда жаҳонда кенг миқёсда тарқалганини ҳисобга олишимиз керак. Агарда биткоин блокчейнинг имкониятларини оширмоқчи бўлсак, у холда бунинг учун қуйидаги ечимларни таклиф қилиш мумкин:

  • Алъткоинлар (алътернатив криптовалюталар - ҳттп://алтcоинс.cом)га ўтиш

  • Транзакцияларнинг блоклари ўлчамини катталаштириш

  • Коллатерал ёки “ёнлама занжирлар”ни ишлатиш

  • Лигҳтнинг Нетwорк тизимидан фойдаланиш

  • Блокчейн маълумотлар базаси ёки “мижозлар маълумот базалари” ни ташкил қилиш.

Ҳозирги даврда жаҳонда мингдан ортиқ турли хил криптовалюталар (ёки виртуал валюталар) мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз блокчейнига таянади ва қандайдир функцияни бажаради ёки хизматлар кўрсатади. Қуйида бир неча криптовалюталарнинг ҳолати тавсиф этилган (CоинМаркетCап):





Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish