Тошкент молия институти с. С



Download 2,7 Mb.
bet33/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

wорк) РИПЕМИД-160 эса биткоин адреслар ҳосил қилиш учун ишлатилади)ларидир. Майнерлар нафақат маълумотларни дешифровка қиладилар ва марказлашмаган консенсусни амалга ошириш билан шуғулланадилар, балки барча операцияларнинг тўғрилигини ҳам текширадилар (верификация қиладилар). Исталган инсон Битcоин Cоре (биткоин мижозининг дастурий таъминотини олиш имконини берадиган очиқ кодли дастурий лойиҳа бўлиб, у Сатоши Накомото томонидан ишлаб чиқилган оригинал мижоз дастур авлодидир) дастурини ишга тушириши ва барча операцияларнинг тўғрилигини шахсан текшириб кўриши мумкин. Худди шу биткоин протоколининг кучли томони ҳисобланади, яъни ҳар бир инсон тизимдаги барча иш мавжуд қоидаларга биноан амалга оширилаётганига ишонч ҳосил қилиши мумкин.


Биткоин майнинг қилиш жараёни жуда кўп миқдордаги энергия


сарфини талаб қилади. Бунда кўпчилик тизимларда кенг миқёсда ишлатиладиган Прооф оф wорк (ПоW) (бажарилган ишнинг исботи) деб номланган cонсенсус механизми жуда кўп энергия сарфига олиб келади. Шунинг учун ҳам блокчейн тизимининг танқидчилари ва бир қанча журналистлар биткоин майнингини бекорга энергия сарф қилиш деб таърифлайдилар. Аммо амалиёт соҳасидаги мутахассисларнинг фикрларига кўра, бу фикр жуда ҳам тўғри эмас. Чунки банкоматлар ва анъанавий пулларни чиқарадиган, сақлайдиган, янгилайдиган ва транспортация қиладиган инфратузилмаларга керакли бўлган энергия сарфи бундан-да анча кўпроқдир.
Византия генераллари муаммоси ўзига хос бир математик метафора бўлиб, унда алоқа воситаларининг бутлиги ва ҳамсуҳбатларнинг бирлиги муаммоси кўриб чиқилади. Бунда гап шубҳали туюлган маълумотларни, манбаъни ёки ахборот узатиш каналини қандай қилиб қабул қилиш ҳақида боради. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун биз қандайдир стратегиядан (ёки алгоритмдан) фойдаланишимиз керак бўлади. Муаммонинг қўйилиши қуйидагича бўлади: Алоҳида армияларга эга бўлган генераллар шахарни қамал қилиш учун ўз ҳаракатларини ўзаро мослаштиришлар икерак. Генераллар ишончли элчилар ёрдамида ўзаро мулоқот қиладилар, аммо генералларнинг баъзилари сотқин бўлиб, ҳужум режасини бузишга ҳаракат қиладилар. Шундай қилиб, византия хатоси нотуғри ёки бир-бирига тескари бўлган маълумотларни тақдим этишдан иборатдир. Демак, агарда генераллар консенсусга (келишувга) эриша олишмаса, ҳужум муваффақияциз бўлиб чиқади. Шундай қилиб, муаммо ушбу шароитда ҳаққоний генералларга тўғри ҳужум режасини ёки алгоритмни қандай қилиб тузиш кераклигида бўлиб чиқади. Буни схематик тарзда қуйидагича қилиб тасвирлашимиз мумкин:

Ушбу алгоритм шундай бўлиши лозимки, унинг асосида лоял генераллар ўзаро келишиб, ҳужумнинг тўғри режасини туза олишсин. Бунинг учун генераллар орасидаги мулоқотни ўзаро ишонч муносабатларини қалбакилаштириб бўлмайдиган маълумотлар алмашиниш механизми орқали амалга ошириш лозим бўлади. Бу масаланинг ечими эса юқорида айтиб ўтилган прооф оф wорк cонсенсус механизмига олиб келади. Блокчейн технологияси византия генераллари масаласининг илк ва биринчи ечимидир. Шундай қилиб, биткоин блокчейни мисолида инсоният тарихида биринчи бора омма учун очиқ ва ҳар бир инсон учун ҳавфсиз бўлган реестр ҳосил қилиш ва уни сақлаш механизми яратилди. Юбер де Wопланнинг Финеар журналида нашр қилинган мақоласида кўрсатилишича: “Қандай қилиб блокчейн тармоқнинг турли мамлакатларда истиқомат қиладиган икки аъзоси орасида хатоликларсиз ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради? Бу “византия


генераллари муаммоси” деб номланадиган математик масала бўлиб, у биргаликда ишлайдиган информатион комплексларнинг рад этишлик ёки қасддан қилинган хатти-ҳаракатлардан қутула олишлигини англатади. Яъни, тизим унинг баъзи бир таркибий қисмлари ёлғон ёки зарарли маълумотларни жўнатганида ҳам ўз ишончлилигини йўқотмасили лозим. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун ишлаб чиқилган протокол криптографик системалардан фойдаланади. Бу эса ўз навбатида майнерлар томонидан катта ҳисоблаш қувватига эга бўлган компъютерлар ишлатишни талаб қилади. Майнерлар ўзига ҳос агентлар бўлиб, улар марказлашмаган маълумотлар базасини доимий равишда янгилаб туриш учун ҳисоблаш қувватларини тақдим этадилар (биз кўраётган ҳолда биткоиннинг ёки транзакциялар руйҳатининг маълумотлар базасини). Маълумотлар базасини янгилаш учун майнерлар маълумотларни дешифровка қилиш орқали янги блокларни тасдиқлашлари лозим бўлади. Майнерлар сони қанчалик кўп бўлса, масала ечимини топиш ҳам шунчалик қийин бўлади. Тармоқнинг ҳар бир тугунида рақобат қанчалик кучли бўлган холда ҳам протоcол ўзгаришсиз қолади. Бу эса майнерларнинг ҳеч бир гуруҳи кўпчилик бўлмаслигига олиб келади”.

Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish