Блокчейн технологиялари ва молиявий ҳизматлар трансформацияси
Рақамли иқтисодиёт технологияларини қўллаш оқибатида иқтисодиётда рўй бериши мумкин бўлганенг муҳим ўзгаришларга дучор бўладиганбир қанча асосий функсияларни қуйида кўриб чиқамиз. Улардан биринчиси –ниманидир айнан шу бўлишлиги ва бирор нарсанинг қийматини тасдиқлаш функцияси дейишимиз мумкин. Ҳозирги пайтда бизишонч асосидаги муносабатлар ўрнатиш ва молиявий транзаксияда иккинчи томоннинг айнан шулигини тасдиқлашда қандайидр воситачиларга таянамиз. Бу воситачиларбанк ҳисобрақамлари ва заёмлар каби асосий молиявий ҳизматларга уланишда ҳакамлар ролини ўйнайди. Блокчейн маълум бир транзаксияларга керакли бўлган ишонч заруратини пасайтиради ва базида ҳатто олиб ташлайди ҳам. Бу технология шунингдек, қатнашчиларга
тасдиқланадиган, тўлиқ функсионалли ва криптографик ҳимоя қилинган электрон профиллардан фойдаланиш ва зарур бўлган ҳолларда ишонч асосидаги муносабатлар ўрнатишга имкон беради.
Қийматлар кўчишининг амалга оширилиши. Молия тизими ҳар куни миллионлаб пул маблағларини бутун дунё бўйлаб кўчиради ва ҳатто бир доллар ҳам икки марта сарфланмаслигини таъминлайди.иТунес да битта қўшиқни 99 сентга харид қилишдан тортиб, компания ичида фондларни бериш, активлар сотиб олиш ёки компаниялар харид қилишгача бўлган миллиардлаб битимларнитекшириб туради. Блокчейн ҳар қандай қийматлар – валюта, акциялар, векселлар, фъючерслар, облигациялар, бондлар, мулкий ҳуқуқларни – йирик ва кичик миқдорда, узоқ ва яқин масофага, маълум ва номаълум томонларга кўчириш учун умумий стандарт бўлишга қодир. Шундай қилиб, блокчейн қийматларни кўчириш учун худди товарларни кўчириш учун керак бўлган стандарт юк контейнери жорий қилиш каби ишларни бажариши мумкин. Бу эсамахсулот/хизмат баҳосини сезиларни равишда пасайтириши, операцион тезликни ошириши, иқтисодий ўсиш ва фаровонликка эришиш йўлида ҳизмат қилиши мумкин.
Қийматларни сақлашнинг амалга оширилиши. Кўпчилик анъанавий молиявий институтлар хусусий шахслар, ташкилотлар ва давлатга тегишли бўлган қийматлар сақланадиган омбор вазифасини бажаради. Ўртача статистик фуқаро учун банк молиявий активларни банк ячейкасида, жамғармада ёки жорий ҳисобрақамида сақлайди. Ликвидлик зарур бўлган ва нақд эквивалентга кичик фоиз талаб қилинадиган йирик ташкилот учун эса булар рисксиз инвестициялар, масалан, ғазначилик облигациялари ёки қисқа муддатли воситалар бозорига инвестициялар ҳисобланади. Блокчейн тизими ишга тушган тақдирда, хусусий шахслар қийматларни сақлаш, жамғармани бошқариш ёки жорий ҳисобрақами ҳизматлариниюритиш учун банкларга таянишга мажбур бўлмайдилар, ташкилотларда эсарисксиз молиявий активлар харид қилиш ва уларга эгалик қилишнинг самраалироқ механизмлари пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |