Тошкент молия институти с. С



Download 2,7 Mb.
bet42/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Қийматни суғурта қилиш ва рискларни бошқаришнинг амалга оширилиши. Рискларни бошқариш ва унинг хусусий ҳолати бўлган суғурталаш хусусий шахслар ва компанияларни кўзда тутилмаган йўқотишлар ва ҳалоқатлардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Кенгроқ маънода молия бозорларида рискларни бошқариш, уларни олдиндан айтиш ёки назорат қилиш ҳамда қийин бўлган ҳодисаларни хеджирлаш учун бир талай ҳосила, мураккаб структураланган молиявий маҳсулотлар ва воситалар юзага келтирган. Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирги даврда барча оммавий очиқ бўлган ҳосила қимматли қоғозларнинг номинал қиймати 600 трлн долларни ташкил қилар экан. Блокчейн тизими суғурта қилишнинг номарказлашган моделларини қўллаб-қувватлайди, бу эса рискларни бошқариш ҳамда ҳосила қимматли қоғозлардан фойдаланиш жараёнини янада шаффофроқ қилади. Инсоннинг ижтимоий ва иқтисодий капиталига, унинг ҳаракатлари ва бошқа нуфузга оид кўрсаткичларга асосланган блокчейн тизимининг ўзи суғурта қилувчиларга актуар рискни яхшироқ тушуниш ва турли жараёнлардан хабардор бўлган ҳолда қарор қабул қилишига имкон яратади.
Қийматлар бухгалтерия ҳисобининг амалга оширилиши. Бухгалтерия ҳисоби – иқтисодий жараёнлар қатнашчилари ҳақидаги молиявий ахборотни ўлчаш, қайта ишлаш ва узатишдир. Кўп миллиардлаб маблағлар айланадиган ушбу тармоқни тўртта аудит гигантиc, яъни, Делоитте Тоуче Тоҳмацу, ПриcеwатерҳоусеCооперс, эрнст & Ёунг ва
КПМГ компаниялари назорат қилади. Анъанавий бухгалтерия ҳисоби амалиётчилари замонавий молияни тезлиги ва мураккаблиги туфайли унчалик яхши бошқара олмаяптилар. Блокчейн тақсимланган регистрини қўллайдиган янги усуллар эа аудит ва молиявий ҳисоботларни шаффоф қилади ва уларни реал вақт режимида фаол олиб боришга имкон беради. Шунингдек, утартибга солувчи органлар ва бошқа манфаатдор шахсларнинг корпорация ичидаги молиявий фаолликни кузатиб бориш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради.Блокчейн шунингдек, давлатнинг молия ҳизматлари соҳасини назорат қилишдаги роли ҳақидаги мунозараларни анча жонлантириб юборди. Агар уларни сўзнинг кенг маъносида коммунал ҳизматлар сифатида қабул қиладиган бўлсак, одатда давлат томонидан қаттиқ тартибга солинадиган хомашё монополияларига ўхшатиш мумкин бўлади. Бироқ, блокчейн технологияси рискларни пасайтириш ҳамда шаффофлик ва тезкорликни оширишни ваъда қилиши сабабли, технологиянинг ўзи тартибга солиш функсияларини бажаради3. Бироқ, агар тартибга солувчи органлар банклар ва бозорларда ички жараёнларга йўл топиш имконига эга бўлса, унда айрим қонунларни соддалаштириш, бошқаларини эса умуман бекор қилиш мумкиндир? Бу саволга жавоб бериш анча қийин масала. Бир томондан, тартибга солувчи органлар инновациялар улкан тезлигини ҳисобга олган ҳолда ўзининг назорат функсиясини қайта кўриб чиқишига тўғри келади. Бошқа томондан, банклар давлат назоратидан четда қолиб кетган ҳолатда бир неча марта ҳалолликни ҳам ёдидан чиқариб қўйишган.Тадбиркорлар учун инвесторлар излаб топиш – жиддий ўзгаришлар кутиб турганмолия ҳизматлари индустрияининг саккизта функсиясидан биридир. Қимматли қоғозларни қисман жойлаштириш, аксиялар ва хусусий инвестицияларни тижорат капиталига бирламчи ва иккиламчи жойлаштириш (ПИПЕ) орқали аксиядорлик капитали тўплаш жараёни 1930-йиллардан буён жиддий ўзгаришларга учрамади. Эндиликда



3www.ifrasia.com/blockchain-will-make-dodd-frank-obsolete-bankers-say/ 21216014.article. лган
эса, барчамизга маълум ва машҳур бўлган краудфандинг платформалари кичик бизнеснинг интернет орқали капиталга йўл топиши мумкинлигини кўрсатди. Ҳорижий мамлакатларда қўлланиладиган Оcулус Рифт ва Пеббле Wатч платформалари – ушбу моделнинг биринчи қадамлари десак ҳам бўлади. Лекин аввлагидек, қатнашчилар капитални тўғридан-тўғри харид қила омлайдилар. АҚШда стартапларга кўмаклашиш ҳақида янги қонун майдаинвесторларгабевосита краудфандинг кампаниялари орқали маблағ киритишга имкон беради, лекин инвесторлар ва тадбиркорларга бунинг учун аввалгидек Киcкстартер ёки Индиегого каби воситачилар ҳамдаанъанавий тўлов усули, одатда банк карталари ПайПал зарур. Воситачи бу ишларнинг ҳаками ҳисобланади, жумладан, кимга нима тегишли эканлигини у ҳал қилади.Блокчейнда аксиядорлаштириш (бу бир вариант) ушбу консепсияни янада ривожлантиради. Энди компаниялар «блокчейнда» молиявий маблағлар тўплаши, компаниянинг моддий қийматларига мос келадиган токенлар ёки виртуал қимматли қоғозлар чиқариши мумкин. Улар аксиялар, облигациялар ёки бошқалар билан боғлиқ ҳолатда бўлгани каби, токенларнинг эгаларига компания қайси башорат бозорларини очишини ҳал қилиш ҳуқуқини берган ҳолда,рақамли платформада котировка қиладиган бозор қатнашчилари позицияларини акс эттириши мумкин. Этҳереум олдиндан берилган буюртмалар бўйича ўз токени, этҳерсотиш учун тамомила янги блокчейн тизими ривожлантиришни молиялаштириб, янада катта муваффақиятга эришди. Ҳозирда этҳереум –узунлиги бўйича иккинчи ва ривожланиш суръати бўйича биринчи ўринда турадиган оммавий блокчейн тизими ҳисобланади. Аугур краудфандингида инвестицияларнинг ўртача суммаси 750 долларни ташкил қилади, лекин 1 доллар ёки ҳатто 10 сентлик минимал обуналарни тасаввур қилиш ҳам унчалик қийин эмас. Дунёда исталган киши – ҳатто аҳолининг энг қашшоқ қатламлари ва энг узоқ минтақалар аҳолиси ҳам – фонд бозориниг инвесторига айланиши мумкин.Аугурраҳбарлар жамоасининг ҳисоблашича, башорат бозорларининг ягона амалий чегараси - тасаввурдир. Аугурга исталган шахс якуний санаси
аниқ бўлган маълум бир башорат эълон қилиши мумкин.Аугур келажакдаги ҳодисалар – спорт мусобақалари, сайловлар, янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, машҳур кишиларнинг фарзандлари келажагини аниқ башорат қилиш учун фойдаланувчиларни мукофотлайдиган бозорларни башорат қилиш учун мўлжалланган номарказлашган рақамли платформа яратади. У қандай фаолият кўрсатади? Аугур фойдаланувчилари қиймати у ёки бу натижа эҳтимоли билан белгиланадиган бўлғуси ҳодиса натижаси аксияларини сотиши ёки сотиб олиши мумкин. Агар эҳтимол 50 га 50 ни ташкил қиладиган бўлса, аксиялар харид қиймати 50 сентни ташкил қилади.Аугур «оммадонишмандлиги»га – ҳодисанинг натижасини кўп сонли одамлар гуруҳи битта ёки бир нечта экспертдан кўра аниқроқ айтиб бериши мумкин деб ҳисоблайдиган илмий тамойилга таянади. Бошқача қилиб айтганда, Аугур башоратлар аниқлигини ошириш учун бозор механизмидан фойдаланади. Аввалроқ Ҳоллйwоод Стоcк эхчанге, Интраде ва ҲедгеСтреет (енди Надех) каби марказлаштирилган башорат бозорлари ташкил қилишга уринишлар ҳам бўлган, лекин уларнинг катта қисми ёпилиб кетган ёки юридик ва тартибга солиш билан боғлиқ муаммолар туфайли умуман ишга туширилмаган.Блокчейн технологиясидан фойдаланиш бундай тизимни нисбатан чидамли, аниқроқ, хатлар, мажбурлашлар ва ликвидлик муаммосига нисбатан барқарор қилади. Аугур платформасида ҳакамлар
«рефери» деб аталади, уларнинг қонунийлиги эса уларнинг нуфузи билан белгиланади. «Тўғри хулқ-атвор учун» - яъни рўй берган воқеа, сайлов ёки ўйин натижаси учун – кўпроқ нуфуз очкоси ёзилади. Тизимда ахлоқий меъёрларга риоя қилиш бошқа моддий фойдага ҳам олиб келади: фойдаланувчида қанчалик кўп нуфуз очкоси бўлса, у шунчалик кўп бозорлар ташкил қилиши ва кўпроқ пул ишлаб топиши мумкин. Аугур таъкидлашича,
«бизнинг башорат бозорларимиз бошқа томон билан, марказлаштирилган серверлар билан боғлиқ рискларни бартараф қилади ҳамда криптовалюталар, жумладан, блокчейн, этҳер ва барқарор криптовалюталарни қўллаган ҳолда глобал бозорни шакллантиради. Барча маблағлар смарт-шартномаларда
сақланади, пулларни ўғирлаб бўлмайди». Аугур ҳуқуқбузарликларга нисбатан нолга тенг бўлган сабр-тоқатни жорий қилиб, ноахлоқий шартномалар муаммосини ҳам ҳал қилади.Башорат бозорлари якуний ҳодисаларга ставкалардан манфаатдор бўлган инвесторлар учун фойдали, масалан: «ИБМ даромади бу чорак ҳеч бўлмаса 10 сентга ўсадими?» Ҳозир корпоратив фойданинг дастлабки баҳоси – бир нечта эксперт таҳлилчилар башоратларининг ўртача ёки медиана қиймати, холос. «Омма донишмандлиги»дан фойдаланиб, биз келажак учун реалистик башорат қиламиз, бу эса бозорларни янада самарали қилади. Башорат бозорларианомал ҳодисалар ва глобал ноаниқликка қарши хеджирлаш учун ҳизмат қилиши ҳам мумкин. Башорат бозорлари бутун дунё бўйлаб инвесторларни эртароқ хабардор қилиш тизими сифатида холисона ишлаши ҳам мумкин.Башорат қилиш бозорлари молия тизимининг кўплаб жиҳатларини тўлдириши ва охир-оқибат ўзгартириши мумкин. Харидлар, раҳбариятнинг алмушинуви ҳақида ҳисоботлар бўйича башорат бозорларини тасаввур қилиб кўринг. Башорат бозорлари ахборотлари асосида бозорни хеджирлаш ва қадриятларни суғурталаш амалга оширилиши мумкин ва истиқболда улар ҳатто опционлар, фоиз ставкаси своплари ва кредит дефолти своплари каби мистик молиявий воситаларни сиқиб чиқаради.Албатта, башорат бозори ҳамма жойда ҳам керак эмас, албатта. У етарли миқдорда одамлар қизиқиб қолмагунга қадар эътиборни жалб қилиш қилиш учун керакли даражада ликвидли бўлмайди. Лекин барибир унинг салоҳияти улкан ва ҳамма учун очиқ ҳисобланади. Блокчейн технологияларимолия ҳизматлари бозорининг чакана банкинг ва капитал бозоридан тортиб бухгалтерия ҳисоби ва тартибга солишгача бўлган барча турлари ва функсияларига таъсир этади. Шунингдек, улар банклар ва молиявий институтларнинг жамиятдаги ролини қайта кўриб чиқишга мажбур қилади. Агар эски дунё қаттиқ иерархияга эга, суст, ёпиқ ва шаффоф эмас бўлса, ўзгаришларга қаршилик кўрсаца ва кучли воситачилар томонидан назорат қилинса, янги дунё текисроқ, пиринг қарорлари таклиф қиладиган ва
ишончли, шаффоф, функциялари бир-бирига киритилган ва инновацион бўлади. Албатта, ўзгаришларнормал фаолият кўратишнинг бузилиши ва беқарорликка олиб келади, лекин тармоқ етакчилари бугуннинг ўзидаёқ бу борада қандайдир чоралар кўриш имкониятига эга бўладилар. Молиявий ҳизматлар соҳасини яқин йилларда қисқариш ҳам, ўсиш ҳам кутиб турибди: камроқ сонли воситачилар анча кичик ҳаражатлар билан кўп сонли кишиларга кўпроқ маҳсулот ва ҳизматлар таклиф қилишлари мумкин. Номарказлашган дунёда очиқ ва ёпиқ блокчейнлар ўзига жой топа оладими, йўқми – бу тортишувли масала. Ўйлаймизки, блокчейн технологиясининг бартараф қилиб бўлмайдиган кучи ҳозирги кунда замонавий молиянинг мустаҳкам ўрнашиб олган, тартибга солиб ташланган ва ривожланишдан тўхтаган инфратузилмасига ҳужум қилмоқда. Уларнинг тўқнашуви молия тизими ландшафтини ўн йилликларга ўзгартириб юборади.Умид қиламизки, у ниҳоят индустриал даврнинг пул машинасидан платформасига айланади.Потенсиал фойда олиш таклифи билан жалб қилинганбир нечта компания блокчейнлар учун қидирув дастурлари яратиш муаммоси устида ишламоқда. Гоогле дунёдаги барча ахборотларни йиғиш ва ташкил қилиш миссиясини ўз зиммасига олган ва бу масалани тадқиқ этишга компания жуда кўп маблағ ва инсон ресурсларини сарфлаганига ажабланмаса ҳам бўлади.Интернетда қидириш ва блокчейнда қидириш ўртасида учта асосий фарқ бор. Биринчидан, бу фойдаланувчининг шахсий маълумотлари дахлсизлиги. Шу билан бир вақтда транзаксиялар шаффоф, ҳар бири ўзининг шахсий маълумотлари эгаси бўлиб, улар билан қандай муомала қилишни ўзлари ҳал қиладилар. Жараёнда номини маълум қилмаган ҳолда ёки тахаллус остида (ўйлаб топилган ном остида - аноним) ёки сохта-аноним (қисман аноним) равишда иштирок этиши мумкин. Кўплаб компаниялар персонал ёллаш жараёнини қайта кўриб чиқиши ва қайта ташкил қилишига тўғри келади. Масалан, кадрлар бўйича мутахассис блокчейнга ёпиқ саволлар (ҳа/йўқ) беришни ўрганиши лозим: «Сиз одаммисиз?», «Амалий математика

Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish