фирибгарлик
Кўпчилик инсонлар ғойибдан катта пул келишини ёки лотореядан катта миқдордаги пул ютиб олишни орзу қилишади. Фирибгарлар худди шу орзуга осонгина эришишни ваъда қилиб, сизнинг охирги пулингизни ҳам шилиб олига харакат қилишади. Бунда сизнинг электрон почтангизга хат келиб, сизни катта халқаро лойиха ёки интернет ресурслар доирасида ўтказилган ўйинда жуда катта миқдордаги ютуқ эгаси бўлганлигингизни билдиришади. Ютуғингиз эса чиройли қилиб, кўп миқдордаги ноллар
воситасида кўрсатилади. Пулингизни олишингиз учун эса сиздан бир қанча хужжатлар сўралади. Сиз бу хужжатларни жўнатганингиздан сунг, энди пулни сизнинг номингизга нотариус орқали ўтказиш масаласи қўйилади ва ушбу нотариуснинг электрон почта манзили ва сайти кўрсатилади. Сиз нотуриус билан алоқа қилганингизда у хам сиздан бир қанча маълумотларни жунатишингизни сўрайди. Ундан сўнг сизга миннатдорчилик билдириб, пул жўнатилишга тайёр ва сиздан пулни хавфсиз жўнатиш учун суғурта қилиш сўралади. Кейин сиздан суғурта суммасини қандайдир тўлов тизими, масалан Wебмонеёрқали жўнатишингиз таклиф қилинади. Худди шу пул фирибгарлар учун сизнинг совгангиз бўлади ва энди сиз ўз пулимдан ажралдим дейишингиз мумкин.
Уйда ишлаш таклифи билан боғлиқ фирибгарликлар
Бунда уйда ўтириб қолган ва ишсиз кимсалар учун интернетда ёки компютерда ишлаб, пул топиш таклифлари айтилади. Бу таклифлар қандайдир матнларни компъютерда териш, уйда йигилиши мумкин бўлган конструкциялар тайёрлаш, электрон почта маълумотларни қайта ишлаш ёки кўриб чиқиш, компъютер дастурлари ёзиш, конвертлар тайёрлаш ва шу каби уйда масофавий режимда бажарилиши мумкин бўлган ишлар бўлиши мумкин. Бундай таклифлар электрон эълонлар доскаларида, форумларда, махсус сайтларда, сизга жўнатилган электрон почта маълумотларида ва бошқаларда бўлиши мумкин. Фирибгарлар ўз манзиллари сифатида фақатгина интернетдаги адресларини кўрсатишган бўлади холос. Сиздан розилик олганларидан сунг, кўрсатилган манзилда қайд қилиниш учун ёки кейинчалик қайтириш шарти билан қандайдир катталикдаги регистрацион взнос, ишингиз учун хомашё сифатидаги деталлар сотиб олишга ёхуд кафолат учун қандайдир пул суммаси жунатишингизни сўрайдилар. Пул жунатганингиздан сўнг, фирибгарлар сиз хақингизда батамом унутадилар ёки яна қандайдир бир лақиллатиш усулини ўйлаб топадилар. Бундай фирибгарликларни текшириш учун компанияни қайд қилиниши бўйича хужжатларни, алоқа телефонларни, компания манзилини сўраш мумкин.
Булар бўйича жавоб берилмайди ва бу холда сиз билан алоқалар хам дархол тугатилади.
ФОРЕКС тизимида ишлашдаги фирибгарликлар
Валюта алмаштириш бўйича турли хилдаги ишларни амалга оширувчи ФОРЕКС тизимида ишлашни бошлаганлар учун бу иш аввалида анча мураккаб бўлгани учун улар ишонч бўйича бошқарувчиларни (траст манагемент) қидира бошлайдилар. Яъни улар тажрибали трейдерларни топиб, валюта корзинаси капиталларини бошқаришни ва бу орқали яхшигина пул ишлаб олишни назарда тутиб, уларга шартнома асосида қандайдир вазифалар топширишга уринадилар. Аммо бу ерда хам барча сохаларда бўлгани сингари, алдов ва фирибгарлик элементлари мавжуд. Ушбу тизимда ишончли ва тажрибали трейдерлардан ташқари, инвесторларни алдаб, пул топишга уринадиганлар етарлича миқдорда топилади. Бу тизимда ишлашда инвестор билан трейдур орасидаги шартнома олинган фойдани қандайдир нисбатда ёки тенг иккига бўлиш шартлари орқали амалга оширилади. Агарда зарар кўрилса, у холда зарарнинг максимал миқдори фоизи хам шартномада кўрсатилиб ўтилади. Зарар миқдори шундан ошиб кеца, трейдер ўз фаолиятини тўхтатади. Шундай қилиб, энг бошданоқ трейдер бироз ноқулай холатга тушиб қолади. Чунки агар фойда олинса, у фойдани трейдер билан биргаликда бўлишади, аммо агарда зарарга дуч келинса, трейдер бунинг учун жавобгар бўлмайди. Шунинг учун ишонч воситасида бошқарувчда инвестор учун энг ёмон холат – ўз пулининг маълум бир қисмини йўқотиш, трейдер учун энг ёмон холат эса – ўз иши учун пул ола-олмасликдир. ФОРЕКС да ишлашда фирибгарлик схемаси қуйидагича бўлиши мумкин: Фирибгар бир қанча инвесторларни топади ва уларнинг пулларини бошқариш учун қабул қилади. У бирор бир инвесторнинг ҳисобрақамида бошқалар учун савдо олиб боради ва улар билан ишланган пулни бўлишади. Қолган инвесторлар эса бундай қилинаётганини билмайдилар хам. Зарар миқдори шартномада келишилган катталикка етганида ушбу ҳисобрақами билан иш тугатилади.
Фойда олинган ҳисобрақамидаги маблағдан эса трейдер ўзига тегишли фойда бўлагини бемалол олаверади.
Текин мобил алоқа фирибгарлиги
Интернетдаги мобил телефонларда гаплашиши билан боғлиқ яна бир фирибгарликнинг номи текин мобил алоқа деб номланади ва бунда бир мартагина тўловқилиб, исталганча гаплашиш мумкин деган афсонага ишонтиришга харакат қилинади. Бунда фирибгарлар мобил телефонга қандайдир ўзгартириш киритиб, бу ўзгариш телефондан текин қунгироқ қилишга имкон беради деб ишонтиришга харакат қиладилар. Бунинг бир қанча усуллари таклиф этилади. Бундай ишни сизга номаълум бўлган бир “доҳий” инженер телефонга махфий кодларни ўрнатиш, унда махсус дастурий таъминотни ишга тушириш ёки мобил телефонга қўшимча чиплар ўрнатишлар сифатида таклиф қилади. Аммо агар сиз бунинг қандай қилинишини билмоқчи бўлсангиз, бу усулни билишингиз учун маълум миқдорда пул сўралади. Улар ўз таклифларини сизга мураккаб электрон схемалар, дастурлар ёки чипларнинг тузилиши кўринишида тақдим этадилар. Бу таклифлар билан танишиб чиққан малакали мутахассисларнинг фикрича, бундай ишларни қилиш мумкин эмас ва бундай таклифларнинг ижодкорлари интернетдаги пихини ёрган оддийгина фирибгарлардир.
Интернетда маҳсулот ва ҳизматлар сотиб олишдаги фирибгарликлар
Оддий магазинларда турли хил махсулотлар сотиб олишдаги сингари, интернет-магазинларда хам турли хилдаги фирибгарликлар ва алдовларга дуч келиш мумкин. Бунда алдов харидорга жуда катта фойда келтирувчи реклама таклифи сифатида бошланади. Бунда жуда сархил махсулот, жуда паст нарх, катта миқдордаги чегирма, қисқа вақт давом этадиган махсус таклиф орқали ишонувчан ва лақма харидорлар алданишлари мумкин. Сотувга қўйилган махсулот сохта, оригиналнинг нусхаси, брак махсулот бўлиши мумкин (ёки умуман бўлмаслиги хам мумкин). Баъзи вақтларда бундай фирибгарликлар билан интернетдаги ким-ошди савдолари ёки сохта магазинлар хам шугулланишлари мумкин. Бундай сохта таклифлар
форумларда ва интернетдаги электрон эълонлар доскаларида хам учраши мумкин. Қандай қилиб бундай фирибгарларни аниқлаш мумкин? Бунинг учун товар сотаётган сайтни яхшилаб ўрганиш, тегишли хужжатлар, контакт маълумотлар, бу сайт хақидаги тақризлар ва унда таклиф қилинаётган нархлар билан яхшилаб танишиш, жуда арзон нархларга ишонмаслик ва уларни бошқа сайтлардаги шунга ўхшаш маълумотлар билан солиштириш керак. Агар интернетдаги таклиф жуда хам фойдали бўлса, демак бу юз фоиз фирибгарларнинг иши дейиш мумкин. Фирибгарлар макрига учмаслик учун яхши текширилган хамда обрули интернет-магазин ва аукционлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Интернетда пул ишлашни таклиф қилиш
Бу фирибгарликнинг асосини интернет фойдаланувчиларига катта пул ишлашнинг махфий усулини таклиф қилишқилади. Бунда кўпинча кунига 100 доллар ишлаш имкони таклиф қилинади. Маълумот ўзбекларга ўзбек тилида, русларга рус тилида ва қозоқларга қозоқ тилида бирор бир кўринимли инсон ёки инсонлар мисолида тушунтирилади: “Мана бу одам ҳеч қаерда ишламайди, аммо шу усул туфайли пулларга кўмилиб кетди, сизнинг ундан қандай камлигингиз бор”, - деб реклама қилинади. Бу имкониятга эга булиш учун эса атиги 5-10 доллар тулашингиз кифоя қилади, деб таъкидланади. Аммо, текин ва мехнациз даромад қилиш реал хаётда хам, интернетда хам мавжуд эмаслигини ёддан чиқарманг.
Картинг
Интернет фирибгарликнинг бу тури банк пластик карталари билан боглиқ. Фирибгарлар пластик карталар билан боғлиқ бўлган маълумотларни билишга харакат қиладилар ва агар омадлари келса, улардаги пулларни ечиб олиб, яхшигина даромад қиладилар. Пластик карталар хақидаги маълумотларни билиш турли хил усуллар билан амалга оширилиши мумкин, масалан, фишинг воситасида, интернет магазинлар орқали ва виртуал ким- ошди савдолар ташкил қилиш ёрдамида. Улар хеч нима сотмайдилар ва хеч қандай хизмат кўрсатмайдилар - мақсадлари фақатгина бошқаларнинг
пластик карталари хақидаги маълумотларни тўплаш ва кейинчалик уларнинг пулларини ўмаришдир.
Валюта алмаштириш билан боғлиқ фирибгарликлар
Тармоқдаги бу фаолият тури билан шугулланадиган фирибгарлар инсонларни электрон валюталар курси бизда ва чет элда катта фарққа эга эканлигига ишонтиришга уринадилар. Улар турли хил ҳисоб-китоблар орқали лақма фуқароларни шу туфайли миллионлар ишлаб олиш мумкинлигига ишонтирадилар. Агар кимдир уларнинг тўрига тушиб қолса, ўз пулларидан ажралиши аниқ бўлади-қолади.
Спорт тадбирларига пул тикиш
Бу усулда букмейкер конторалари фирибгарлик объекти бўлиб қоладилар. Бундай сохта корхоналар кўпинча малакали «профессионаллар» томонидан тайёрланган «уникал башоратлар»ни сотадилар. Уларда барча ўтказиладиган ўйинларнинг аниқ башоратлари бўлади. Агар сиз керакли пул тўласангиз, ушбу башоратлардан фойдаланиб, каттагина пул ишлаб олишингиз мумкинлигини таъкидлашади.
Қуйида тавсиз этиладиган фирибгарлик турлари билан реал дунёда хам, виртуал дунёда хам фаол шугулланишади. Бунда бирор бир қисқа номерга СМС юбориш таклиф қилинади. Агар кўрсатилган номерга пул юборилса, абоентдан каттагина пул миқдори шилиб олинади. Бу фирибгарликнинг бир қанча модификациялари ҳам мавжуд. Ижтимоий тармоқлардаги фирибгарликлар хам жуда кенг тарқалган булиб, булар рунетда «Одноклассник» ва «Вконтакте» ларда кўп учрайди. WебМоней тизимидан фойдаланиб пул ўгирлаш усулида эса сизга WебМоней электрон пул ўтказиш тизимини бузишга имкон берадиган дастурларни сотиб олиш таклиф қилинади. Бошқача бир усулда сизга электрон почта орқали фирибгарларнинг «WебМоней электрон пул утказиш тизимига қандайдир миқдордаги пул жунатинг, акс холда электрон хамёнингиз ёпилади» деган сохта хати келади. Агар сизга шундай хат келса, дархол WебМоней электрон пул ўтказиш тизимининг «суппорт» хизматига маълумот юборинг – улар
фирибгарни тезда жиловлаб қўядилар. Икки дақиқада олти WМЗ деб номланган фирибгарлик тури интернетдаги казинолар билан боғлиқ бўлиб, уларда кўрсатилган электрон хамёнга бир доллар (ёки ундан кўпроқ) пул ўтказиб, кўрсатилган стратегияда пул ютиш мумкинлиги тарғиб қилинади. Жуда кўп одамлар бу ишга ишқибоз бўлганлари учун, фирибгарлар яхшигина маблаг ишлаб оладилар. Шунинг учун интернетда олтин тоғлар ахтарманг, чунки бундай тоғлар унда йўқ ва бўлмаган хам. АҚШ истеъмолчилар миллий лигаси хам осон пул топишни таклиф қилувчилардан, текин хизматлар кўрсатувчилардан, шубхали молиявий операциялар ўтказувчилардан нихоятда эхтиёт бўлиш кераклигини таъкидлайдилар. Лига томонидан интернетдаги фирибгарликларнинг энг оммавий усуллари аниқланган ва уларга қуйидагилар киради (топ10):
Сотувга қўйилмаган лотнинг онлайн интернет-аукционда сотилганлиги хақидаги сохта маълумот;
Интернет орқали сотиб олинган товарнинг сифати пастлиги ёки сохталиги;
Нигерия хатлари;
Компютер дастурий таъминотининг тўликмас ёки сохта версиясини етказиш;
Бошқаларга нисбатан камроқ тўлов талаб қиладиган интернет билан боғлиқ хизматлар таклифи;
Хеч қачон сотиб олинмаган ёки сотиб олинмайдиган материаллар учун кредит карточкалар орқалитўловлар;
Катта фойда кўриладиган ва уйда ўтириб бажариладиган иш – «уй- офис»;
Аванс кўринишида қарзлар бериш билан боғлиқ фирибгарликлар;
Кредит карточкалар ёрдамидаги сохта келишувлар тугрисидаги таклифлар;
Жуда катта фойда олиш хақидаги бизнес таклифлар.
эвропадаги фирибгарларга қарши кураш комиссияси маълумотларига кўра, интернетдаги тўловлар билан (айниқса, аванс тўловлар билан) боғлиқ фиктив операциялар хажми йил сайин ошиб бормоқда. АКШ нинг ўзида хар ойдаги бундай фирибгарликлар сони 15-18 минггача етади.
«Гороскоп тузиб берамиз»
Интернетда исталган инсон учун шахсий гороскоп тузиб беришни таклиф қилувчи эълонлар тўлиб-тошиб ётибди. Муаллифлар бундай гороскопларни тезда ва текинга жўнатишни ваъда қиладилар. Бунинг учун фойдаланувчига стандарт анкетани тўлдириш ва электрон манзини кўрсатиш таклиф қилинади. Астрологияга қизиқувчи инсон бу маълумоталарни жунатганидан сўнг, унга гороскопни олиш учун кўрсатилган номерга у ёки бу рақамлар билан биргаликда СМС-маълумот жўнатиш таклиф этилади. Агар ушбу кўрсатилган ишлар қилинса, ишонувчан инсоннинг мобил телефони ҳисобидан бир неча доллар камайиб қолади. Гороскопни сизга юборишлари ёки юбормасликлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |