Менга 20 доллар юборсанг, мен сенга айтиб бераман, - деди малакали хакер бошловчи хакерга.
Хозиргина пул юбордим.
Интернетда ана шундай қилиб пул ишланади!»
Интернет магазинлар билан боғлиқ фирибгарликлар
Интернет орқали сизга исталган нарсани сотиб олишингиз учун ажойиб таклифлар қилишлари мумкин, аммо бу нарсанинг қандайлигини кўриш ва нарсанинг кўрсатгичларини аниқ билиш жуда ҳам қийин бўлади. Аммо интернет орқали харид қилишнинг бир қанча қоидаларига риоя қилинса, потенциал фириблар, муттаҳамлар, товламачилар ва алдамчилардан самарали ҳимояланиш мумкин. Масалан, маҳсулотга жуда ҳам паст нарх қўйилган ва сотув хақидаги таклифда сотувчининг манзили ва телефони йўқ. Бундан хулоса қилиш мумкинки, сизга ёки қалбаки махсулот таклиф этилаяпти ёхуд сизнинг пулингизни ўзингизни рози қилган холда ўмариш
режалаштирилаяпти. Бундай холда эринмасдан сотувчига қўнғироқ қилинг ва ундан сизга маълум бўлган махсулотнинг хусусиятларини, техник кўрсатгичларини ва бошқаларни суриштиринг. Агар бу сўровга нотўғри жавоблар ва тушунтиришлар олсангиз, интернет магазиндаги хариддан воз кечишингиз мумкин бўлади. Ундан ташқари, сотувчи ва компания хақида кўпроқ маълумотлар йиғинг, унинг фаолияти хақидаги маълумотлар билан танишинг ва шундан сўнггина ушбу интернет магазин билан ишлаш керакми ёки йўқлигини хал қилинг. Товарни олишда эса куръер томонидан етказиб бериш хизматидан фойдаланинг ва махсулотга тўловни уни олганингиздан сўнг амалга оширинг.
Фишинг
Фишинг (инглизча фишинг – балиқ ови) сизнинг пластик картангиз маълумотларини ўғирлашдан фойдаланган холда пул топиш билан боғлиқ бўлган интернет фирибгарлик туридир. Бунинг учун бир гуруҳ ўзаро келишиб олган фирибгарлар Сизга банклар ва тўлов тизимлари номидан электрон хатлар жўнатадилар. Фойдаланувчига қандайдир банк сайти билан айнан бир хил бўлган сайтга кириш таклиф этилади. Бу банк таклиф этаётган хизматлардан фойдаланишингиз учун эса сизга пластик картангиз маълумотларини ва пин-кодини кўрсатиш сўралади. Агар сиз бу маълумотларни кирицангиз, фирибгарлар ушбу маълумотлар асосида худди сизникига ўхшаш калбаки пластик карталар тайёрлаб, улар ёрдамида сизнинг банкдаги пулларингизни ўмарадилар. Демак, сиз ўз шахсий маълумотларингизни фирибгарлар кўрсатган сайтда қолдириб, уларга ўз маблағларингизни ўз қўлларингиз билан топширасиз-қўясиз. Бундай фирибгарликнинг яна бир тури сифатида фуқароларнинг мобил телефонларига банк номидан кредит тўловлари бўйича қарздорликни тўлаш ҳақида қўнғироқ қилинади. Агар фуқаро уларга банкдан ҳеч қандай кредит олмаганлигини билдирса, «банк ходими» можарога аниқлик киритиш баҳонасида ундан пластик картасининг маълумотларини кўрсатишни ёки аниқлаштиришни сўрайди. Агар бу маълумотлар ошкор этилса, пластик
картадаги пулларга фирибгарлар бирор бир интернет магазиндан ўзлари учун керакли нарсаларни сотиб оладилар. Шуни ёддан чиқармаслик керакки, банклар ва тўлов тизимлари ҳеч қачон фуқароларнинг шахсий маълумотларини электрон хатлар орқали сўрамайдилар ва уларнинг мобил телефонлари орқали бу маълумотларни айтишни илтимос қилмайдилар. Агарда уларга бундай маълумотлар керак бўлиб қолса, фуқаро банка шахсан келиши таклиф этилади.
Интернетдаги гадойчилик
Интернетда қандайдир гуманитар жамоат ташкилоти, болалар уйи ёки етимхона номидан мухтож ёхуд касал болаларга моддий ёрдам кўрсатишни сўраш бўйича илтимослар пайдо бўлиши ҳам мумкин. Фирибгарлар дарҳол бундай сайтларга айнан ўхшаш сайтлар яратиб, уларнинг пул ўтказиш учун зарур бўлган реквизитларини бошқачароқ қилиб қўядилар. Шунинг учун, агар Интернет орқали ёрдам пули ўтказмоқчи бўлсангиз, энг аввало эринмай кўрсатилган ташкилотларга боринг ёки уларга телефон орқали қўнғироқ қилиб, уларнинг аниқ ревизитлари қандайлигини билинг. Муаммонинг асл моҳиятини билгандан сўнггина пул ўтказиш хақидаги қарорингизни қабул қилинг. Акс холда сизнинг ажратган молиявий маблағларингиз фирибгарларнинг қўлига тушиб қолиши мумкин.
Хорижий фуқароларга нисбатан фирибгарликлар
Реал хаётда ўз турмуш ўртоғини топа олмаганлар бу ишни виртуал дунёда, яъни интернетда ҳам давом эттирадилар. Қидирув бўлғуси қаллиқларнинг расмлари жойлаштирилган танишиш сайтларида ва кундаликларда бошланади. Фирибгарлар пул топиш мақсадида чиройли қизларнинг расмларини сайтларга жойлаштирадилар ва уларни ёқтириб қолган чет эллик фуқаролар билан бу «қизлар» номидан ёзишма уюштирадилар. Чет эллик куёвлар бундай эълонларга лаққа тушиб, гўзаллар билан ишонч ила хатлар алмашинадилар. Бироз ишончга киргандан сўнг,
«қизлар» турли илтимосларини бошлайдилар: касал ота-онамга ёрдам беринг, кредит тўлашим учун бироз пул ажратинг, сизнинг олдингизга учиб бориш
учун билетга хамда сарф-харажатларга пул ажратинг ва бошқалар сингари. Сўралган пул олинганидан сўнг, «қаллиқлар» алоқага чиқмай қўядилар. Алданганликларини билиб қолган хорижий фуқаролар эса ёрдам сўраб, полицияга мурожаат қиладилар. Шуни ҳам айтиш керакки, бундай фирибгарлар узоқ мамлакатлардаги «қаллиқлар» билан ишлайдилар, акс холда яқин мамлакатдагилар ўзлари келишларини сўрашлари мумкин бўлади. Бу эса фирибгарлар учун унчалик ёқимли эмас, албатта.
Вирусдан фойдаланиш асосидаги фирибгарликлар
Бундай турдаги вирусларнинг моҳияти - сўралаётган ресурсларни нусхаланган фиктив ресурларга қайта жўнатган холда алмаштиришдир. Бундай ишлар энг оммабоп рунет ресурсларида – Яндекс, Рамблер, Майл, ВКонтакте, Одноклассникиларда хам амалга оширилганлиги маълум. Вирус билан «зарарланган» компютерда бирор бир ресурснинг адресини тера туриб, фойдаланувчи унга айнан ўхшаш фирибгарлар томонидан тузилган сохта серверга тушиб қоладилар ва ундан тизимга кириш учун керакли бўлган маълумотларни киритиш сўралади (яъни, фойдаланувчининг логин ва пароли сўралади). Адрес қаторида сайтнинг аниқ номи ёзилган ва ташқи кўриниш оригинал сервердан нусхалангани туфайли, кўпчилик фойдаланувчиларда ҳеч қандай шубхаланиш ёки гумон пайдо бўлмайди ва улар ўз логин ва паролларини киритадилар. Логин ва парол киритилганидан сўнг, ҳисобга олиш ёзувини «тасдиқлаш» ёки «фаоллаштириш» учун минимал нархдаги СМС жўнатиш сўралади. Шундай қилиб, фирибгарлар нафақат абонентлар ҳисоб рақамларидаги маблағларни ечиб оладилар, балки уларнинг логин ва паролларини билган холда улар номидан ўзларига керакли бўлган маълумотларни жўната ҳам оладилар. Масалан, «Текинга фирма номидан каттагина совға олишингиз учун бизга 10 доллар юборинг», «Фирма ташкил этаётган лотореяда иштирок этиш ва компютер ютиб олиш учун 5 доллар юборишингиз кифоя қилади», «Компания ташкил этаётган гуманитар тадбирда иштирок этиш учун 1 доллар юборишингиз мумкин» ва бошқалар. Вирус билан зарарланган дастурларни юклаб олиш ва ишга тушириш
учун фойдаланиладиган асосий мавзулар жумласига ижтимоий сайтлардаги қўшимча функциялар (совғалар, ВИП-кириш ва бошқалар) ни, телефондан СМС маълумотларни ўқиб олишни, ВКонтакте даги рейтингни ошириш, мобил телефон эгасининг телефони номеридан унинг қаердалигини (манзилини) билиб олиш каби қизиқарли таклифларни кўрсатиш мумкин. Кўрсатилган иловага ўтилган заҳоти фойдаланувчининг компютери вирусли дастурни автоматик равишда ишга тушириб юборади. Бундай вируслар билан зарарланган фойдаланувчиларга маслаҳат сифатида кўрсатилган ресурсларга кириладиган паролларни дарҳол ўзгартиришни хамда антивирус базалари янгиланган антивирус дастурлар ишлатишни бошлашни тавсия қилиш мумкин. Шуни ҳам айтиш керакки, оммавий сайтларнинг ресурслари ҳеч қачон тизимда қайд қилинган фойдаланувчидан яна бир марта қўшимча авторизация қилинишни сўраши мумкин эмас. Биз юқорида кўрсатган каби пул тўлаб, СМС жўнатиш орқали авторизация қилиш амалиёти эса ҳеч қандай оммавий электрон ресурсларда мавжуд эмас.
Аудионаркотик фирибгарликлари
Интернетнинг рунет қисмида инсоннинг бинаурал ритмига таъсир қилувчи «товушли» наркотиклар хақидаги маълумотлар тарқала бошлади. Аудио наркотикларнинг рекламаси фойдаланувчиларнинг электрон почта манзилларига оммавий хатлар жўнатиш ва бошқа турдаги тезкор маълумот алмашиниш усуллари орқали амалга оширилмоқда. Аудио-файлларни тинглаш махсус рақамли кодни киритгандан сўнг мумкин бўлади. Бундай кодни олиш учун эса пул тўлаб, СМС-маълумот жўнатиш талаб этилади. Бундай аломат маҳсулот таклиф қиладиган ресурслар фиктив анкета маълумотлари билан қайд қилинган чет эл провайдерлари таркибида мавжуд. Мутахассисларнинг фикрича, товуш тебранишлари орқали реклама қилинаётган эффектга эришиш мумкин эмас. Уларнинг таъкидлашларича, товуш наркотикларини қабул қилиш оқибатида қаттиқ бош оғриғи кузатилиб, хотира сусайиши ва мия фаоллиги сусайиши кузатилади холос. Шундай
қилиб, «рақамли наркотиклар» хақидаги маълумотлар пул ишлаш учун ўйлаб топилган фирибгарларнинг яна бир антиқа хийласидир.
Маҳсус турдаги вируслар ёрдамида амалга ошириладиган киберфирибгарликлар
Барчамизга маълумки, интернетда тарқатиладиган вируслар сонини санаб саноғига етиш мумкин эмас. Киберфирибгарлар томонидан ишлаб чиқилган ва интернетда фаолият кўрсатадиган зарарли дастурлардан бири Трожан.Енcодер.20 ҳисобланиб, ушбу дастур шундай дастурлар кодлари жойлаштирилган сайтлар орқали билинтирмасдан бу сайтга кирган фойдаланувчилар компютерларига юклантирилади. Бу дастур фойдаланувчи компютеридаги барча файлларни шифровка қилгандан сўнг, ўз-ўзидан йўқолади. Энди фойдаланувчи ўз файлларини очмоқчи бўлса, уларда бу файлларни очиш (ёки расшфровка қилиш) учун фирибгарларга СМС орқали маълум бир миқдордаги пул тўлаш сўралади (10 доллардан 89 долларгача). Агар шундай вирус компютерингизга тушиб қолса, уни йўқотиш учун Др. Wеб томонидан ишлаб чиқилган текин утилитани компютерингизга юклаб олиш тавсия этилади.
Ижтимоий сайтларнинг нолегал порнографиядан пул ишлаш бўйича манбаъ сифатида ишлатилиши
Ижтимоий сайтлар ҳам фирибгарлар томонидан Интернет тармоғида порноматериалларни тарқатиш воситасида пул ишлаш учун ишлатиладилар. Бунинг учун атайлаб ўйлаб тузилган анкета (електрон саҳифа) яратилади ва у орқали вояга етмаганлар хақидаги турли хил очиқ манбаълардан олинган фотосессиялар ва ёлғон маълумотлар тарқатилади. Шундай қилиб, порнография бўйича пул ишламоқчи бўлган фирибгар интернетда оддий вояга етмаган инсон шаклида намоён бўлади ва бошқа ёшларни ўз мақсадларини амалга ошириш учун лақиллата бошлайди. Электрон мулоқот амалга оширилаётиб, ёшларни ўзлари ёки танишлари ҳақидаги порнорасмларни жўнатиш учун шарт-шароитлар яратилади. Кейинчалик ушбу видео ёки фотоматериаллар пул ишлаш мақсадида турли тематик
форумларда намойиш қилинади, файл алмашинув тизимларига, фото ва видео порталларга тарқатилади. Бир қанча холатларда фирибгарларга вояга етмаган ёшларнинг анкетавий маълумотлари маълум бўлиб қолади ва улар бундан фойдаланиб, болаларнинг ота-оналарини шантаж қилиб, пул ундиришга уринадилар ёки бу маълумотларни форумларга жойлаштириб (троллинг), кимларнингдир чиркин мақсадларини амалга оширадилар. Шунинг учун ҳам ижтимоий сайтларда мулоқот қилаётиб, қуйидагиларни унутманг:ижтимоий тармоқда сиз билан мулоқот қилаётган инсон кимлардир томонидан ўйлаб чиқилган электрон персонаж бўлиши мумкин. Уни аниқ кўрмасдан ва шахсини билмасдан туриб, у билан қандайдир ишлар олиб бориш, унга шахсий маълумотларни бериш, унга пул утказиш, у билан келишиш ёки у тайинлаган жойга бориш асло мумкин эмас. Интернет тармоги орқали сиз томонингиздан жўнатилаётган барча маълумотларни, шу жумладан,расмларинигизми, парол ёки логинингизми, паспорт маълумотларингизми ёки манзилингизми исталган пайтда сизга қарши ишлатилишлари мумкин. Хурматли ота-оналар, ўз фарзандларингизни хам интернетда хавфсиз ишлаш қоидалари билан яхшилаб таништиринг ва уларга бу тартибларни батафсил тушунтиринг.
Интернетдаги хавфли дастурлар компютер эгасидан сўрамасдан, ўз- ўзидан нусхаланиб кетувчи махсус хавфли дастурлардир. Бундай дастурлар компютерингизда турли хилдаги нохуш холатларни келтириб чиқаришлари, дастурларни ишдан чиқаришлари, маълумотларни ўчириб ташлаши, сизнинг компютерингиздаги маълумотларни ўгирлаши, операцион тизим ишини бузиши ёки секинлаштириши, ташқи қурилмаларнинг ишини тўхтатиб қўйиши мумкин. Бундай дастурларни халқ тилида «вируслар» деб номланган ва уларнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд: маҳсус дастурий вируслар, тармоқ вируслари, чувалчанг вируслар ва троян вируслари. Компютер вируслари ўз-ўзидан кўпаядиган ва нусхаларини бошқа дастурлар ишга тушириб, номаъқул холатлар келтириб чиқарадиган махсус дастурлардир. Улар кўпинча *.ехе, *.cом кенгайтиргичли бажарилувчи файллардир. Улар
Do'stlaringiz bilan baham: |