Тошкент молия институти с. С


Пирамиданинг яна бир тури



Download 2,7 Mb.
bet76/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Пирамиданинг яна бир тури кўп босқичли маркетинг (мулти-левел маркетинг - МЛМ) деб аталади. У юқоридаги пирамидадан принципиал жиҳатдан фарқ қилмайди, лекин унда нафақат янги аъзолар жалб қилинади, балки бирор бир реал товар сотилиши хам ташкил қилинади. Масалан, расмлар, парфюмерия махсулотлари, диетик озиқ-овқат махсулотлари, озиқ- овқатга «қимматли ва фойдали» биоқўшимчалар, медицина препаратлари ва хакозолар. Оддий сотув шахобчаларида бундай товарлар унчалик чаққон сотилмаслиги учун (чунки улар анча қиммат ва унчалик фойдали хам эмас) уни кучли ва таъсирли реклама асосида пирамида аъзоларига сотиш амалга оширилади. Бунда асосий шарт – маълум миқдордаги ойлик сотув хажмига эришишдир. Пирамида аъзолари дистрибютерлар деб аталадилар ва сотувдан тушган маблағнинг бир қисмига эгалик қилиш хуқуқига эгадирлар. Лекин пулнинг асосий ва катта қисми бундай турдаги пирамидани ташкил қилган асосчилар хамёнига тушади, албатта. Инвестициялар билан боғлиқ Интернет фирибгарлиги усулида Сизга фақат Интернет орқали амалга ошадиган ва тезлик билан бойиб кетишингизга олиб келувчи тадбирда иштирок этишингиз таклиф қилинади. Масалан, Сизга маълум бир миқдордаги маблағни бирор бир ажойиб лойихага инвестиция қилишингиз сўралади ва ойига катта миқдордаги фоиз тўлаш ваъдаси берилади. Сиз ўз пулингизни жўнатганингиздан сўнг маълум бир муддатда ойига фоизларни ваъда қилинган миқдорда олиб хам турасиз ва шунинг учун бунга бошқаларни хам жалб қила бошлайсиз. Аслида эса бу лойиха фиктив бўлиб, фоизлар хилма хил инсонларнинг пулини усталик билан бир бирига қайта жўнатиш комбинацияси орқали амалга оширилади. Лекин бир кунмас бир кун шундай ноқулай вақт келадики, Сизнинг пулингиз ҳам, фоизингиз ҳам изсиз ғойиб бўлади. Мисол сифатида Понци лойихасини келтириш мумкин.
У ўз компаниясига инвестиция қилишни таклиф қилади ва бунга ишонганларга катта фоиз ваъда қилади. Инвесторларнинг пулларига эса мазза қилиб бой яшайди. Инвесторларнинг биридан олинган маблағнинг бир қисмини бошқасига жўнатиб, уларга берган ваъдасини бажариб тураверади. Инвесторлар кўплаб жалб қилинганда бу тадбир яхши ишлайди, лекин уларнинг сони жуда хам кўпайиб кетганда, уларга жўнатиш учун маблағ етмай қолади ва натижада лойиха хам барбод бўлади.
Интернет орқали хеч қаерда қайд қилинмаган акция ёки бошқа турдаги қимматли қоғозлар сотиб олиш хам фирибгарликларнинг бирор бир турига мансуб бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Лекин бундай ишлар хам Интернет орқали амалга ошириладиган ажойиб бизнес деб тушунтирилиши мумкин. Кредитларни тозалаб бериш таклифлари, оффшор зоналарда банк операцияларини ўтказиб бериш каби қизиқарли таклифлар, электрон почта орқали Сиз катта миқдордаги пулни ютганлигингиз хақидаги хабарнома («Сиз фақатгина пулингизни сизга жўнатиш учунбизга 10 доллар жўнацангиз кифоя, катта миқдордаги ютуқ пулингизни оласиз» деган ажойиб таклиф бўлади) каби таклифларнинг барчаси Сиздан маълум бир миқдорда пул маблағи ундириб олишга йўналтирилгандир. Бошқа турдаги фирибгарликларга ажойиб дори-дармонлар, озуқа моддалари, оздирадиган препаратлар, уй офисда бажариладиган ишлар таклифи кабиларни киритиш мумкин. Масалан, Сизга уйда ўтириб Интернет орқали бажариладиган иш таклиф қилинди, дейлик. Фирмага борганингизда, бу ишга мос компютер ва программавий таъминот сотиб олишингиз ёки фақатгина мана бу провайдерда ишлашингиз сўралиши мумкин. Демак, бундай фирибгарлар Сизга ўз махсулотини ёки хизматини ўтказмоқчи, деган хулоса чиқади албатта. Фош қилинган бир фирибгарликни тавсиф этамиз. Бир фирибгар ўзига интернет.cом деган сервер очиб, уни компютер қурилмалари бўйича виртуал магазин деб атади ва ундаги товарларга жуда паст бахо белгилади. Қизиққан шахслар унга пул жўната бошладилар ва у уларга талабингиз бажарилади деб жавоб жўнатади. Маълум бир вақтдан сўнг қурилмалар ўз
вақтида олинмаганлиги сабабли, талабнома жўнатганлар талабларини рад қилиб, ўз пулларини қайтариб ола бошладилар. Фирибгар эса бу пулларнинг ўртача қиймати ўз банкида турган вақти учун фоиз олиб жуда яхши хаёт кечирган. Яна бир фирибгарлик www.мултиcредит.гуа.нет сервери билан боғлиқ бўлиб, у Cонструcредит номли Гватемала банкининг жуда арзон кредитини таклиф қилади. Лекин таклиф қилинган анкетани тўлдирган бирор бир инсон кредит ололмаган, чунки бу тадбир ташкилотчилари учун анкета маълумотлари керак бўлган холос. Ушбу анкета маълумотлари эса бошқа турдаги «антиқа» фирибгарликларни амалга ошириш учун хомашё ролини ўйнаган. Эмиграция билан боғлиқ фирибгарликларда Интернетдан Канада, АҚШ ёки Австралияга виза тўғрилаб берамиз, деб таклиф қилинади. Бу шахслар ўзларини адвокат деб аташади ва Сизнинг чўнтагингизни янада энгиллаштиришга ўз ҳиссаларини баҳоли-қудрат қўшишга ҳаракат қиладилар. Барча фирибгарликлар бир хил кўринишдаги сўзларни ишлатадилар – яъни «ексклюзив таклиф», «ажойиб имконият», «шошилинг, вақт жуда хам тиғиз», «бунақаси бўлмаган» ва хакозалар. Бунда асосий мақсад, диққатни чалғитиш ва потенциал мижознинг таклифни яхшилаб фикрлаб кўришидан иложи борича кўпроқ чалғитишдир. Жуда катта фойда ва барча касалликларга даво бўладиган препаратлар хақидаги чўпчаклар хам кўпчилик инсонларни ишонтиради. Шу ерда бир савол туғилади - қандай қилиб компютер фирибгарлигини билиш мумкин?Интернет билан боғлиқ фирибгарликларни аниқлаш учун масалан, қуйидагиларни хар ким билиши керак:
⬥ Таклиф электрон почта орқали жуда кўп потенциал мижозларга
келади;
⬥ Олинган таклифда жўнатувчининг манзили йўқ ёки бўлса хам у фиктив;
⬥ Сизга кредит карточкангиз рақамини кўрсатишни сўрайдилар;
⬥ Сиздан пул жўнатишингизни сўрайдилар;
⬥ Махсулот ёки хизматнинг асосий кўрсатгичлари ўрнига «бундан миллионлар фойдаланаяптилар ва жуда хурсандлар» каби антиқа маълумотлар жўнатилади;
⬥ Бу маҳсулот ёки ҳизматдан фойдаланган инсонларнинг ажойиб
фикрлари мисол сифатида ва жонли равишда келтирилади;
⬥ Таклиф жуда фойдали, қулай ва ақлга мувофиқ эмас.
Интернет тармогидаги фирибгарликларнинг турлари

Интернетдаги кўпчилик фойдаланувчилар ундан ўзлари учун керакли бўлган маълумотларни қидирадилар, қизиқарли мусиқа ва филмларни ёзиб оладилар, блогларда ёки турли чатларда ёзишмалар қиладилар, ижтимоий тармоқларда бошқа инсонлар билан танишадилар, турли маҳсулотлар сотиб оладилар ёки ҳизматлардан фойдаланадилар, қизиқарли сайтларга кирадилар, электрон почтадан фойдаланадилар ва шуларга ўхшаш турли-туман ишларни амалга оширадилар. Лекин кунлардан бир куни улар жуда қисқа вақтда каттагина пул ишлаб олиш хақидаги таклиф билан тўқнаш келадилар. Ушбу таклиф шунчалик қизиқарли, ишонарли, чиройли ва фойдали қилиб тушунтириладики, интернетда ишловчи оддий (ва лақма) фуқаронинг унга ишонмасдан иложиси қолмайди. Озгина пул сарф қилиб, каттагина маблағ ишлаб олишга қизиқиш шунчалик бўладики, бу инсон кўрсатилган электрон (ёки почта ёхуд банк ҳисоб рақамига) манзилга талаб этилган пулни ўтказади ва чидам билан яхшигина даромад олишни кута бошлайди. Лекин афсуски, бу биродаримиз қанча кутгани билан орзу қилган пулини ололмайди, фирибгар эса унга ўхшаш бошқаларни ҳам чув тушира беради. Хозирги пайтда шунга ўхшаш фирибгарликлар интернет тизимида кенг миқёсда амалга оширилаяпти ва содда ҳамда ишонувчан инсонлардан пул олишнинг янгидан-янги усуллари кашф қилиниб, хаётга бемалол тадбиқ қилинаяпти. Бундай виртуал фазо фирибгарларининг жавобгарликка тортила олинмаслиги, уларнинг аноним равишда ишлаши ва ишонувчан инсонларнинг жуда ҳам кўплиги бундай «тадбиркорлик фаолияти» нинг ўзига хос ёқилғиси сифатида намоён бўлаяпти. Кўпчилик фойдаланувчилар
интернетда ҳам худди реал хаётдагидек қонун ва қоидалар амал қилаётганлигини тушунмайдилар ёки тушунишни истамайдилар. Агар хаётда картадан ёки бирор турдаги қимордан катта ютуқ олиш мумкин эмаслигини кўпчилик билсада, улар интернетдаги худди шундай фаолият турларидан катта пул ишлаб олиш мумкин деб ўйлайдилар. Лекин шуни аниқ ва равшан қилиб таъкидлаш мумкинки, «текин овқат фақат қопқондагина бўлади». Хақиқий пулларга ўхшаш электрон пуллар ҳам хеч ерда йўқдан бор бўла олмайдилар. Интернет эса маълумот узатиш ва алмашиниш воситасигина холос. Пул ишлаш учун асосий воситалар эса фақатгина қандайдир махсулот ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатишдир. Бу холатни интернетга тадбиқ қилсақ, қуйидагини оламиз: интернетда пул ишлаш учун унда интеллектуал мулк яратиш керак ёки унда кўпчилик учун керакли бўлган қандайдир хизматлар кўрсатиш лозим. Фирибгарлик билан боғлиқ бир аскияни келтирамиз: «Ендигина иш бошлаган компютер хакери бошқасидан компютер форумида суради:
- Менга айтингчи, қандай қилиб интернетда пул ишлаш мумкин?
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish