Электрон почта орқали амалга ошириладиган фирибгарликларданхимоя усуллари. Барчага маълумки, электрон почта хозирги кунда хавфли дастурларни интернет орқали тарқатишнинг энг оммавий ва кенг тарқалган усулидир. Электрон почтадан жўнатиладиган маълумотлар оддийгина матн кўринишида бўлиб, у унчалик хавфли эмас. Аммо бу маълумотга бирор бир файл бириктирилса, энди ушбу электрон маълумот вируслар туфайли хавфли ёки ўта хавфли бўлиб қолиши мумкин. Хавф-хатар тугдирадиган дастурлар у ёки бу кўринишидаги бажариладиган файллар (мустақилёкискриптлифайллар) бўлиб, улар ёзилган компютерда ишга тушиб кетадилар ва фойдаланувчини ўта ночор ахволга солиб қўядилар. Улар билан курашиш усуллари сифатида қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин:
Хавфли ва вирус билан зарарланган файлларни компютерингизга тушишининг олдини олиш;
Агарда улар компютерингизга тушганини билиб қолсангиз, бундай дастурларни компютерингизда ишга туширмаслик;
Агарда вирус ишга тушиб кетган бўлса, улар катта талофат етказмаслиги учун керакли чора-тадбирларни кўриш.
Агарда сиз вирусли маълумотни олиб бўлган бўлсангиз, демак компютерингизнинг зарарланиши томон биринчи қадамни қўйгансиз, чунки хавфли файл қаттиқ дискингизда сақланиб бўлган. Аммо хозирча бу холат барча иш барбод бўлди дегани эмас, лекин бу жуда хавфли холат. Шунинг учун хам зудлик билан керакли бўлган химоя чора-тадбирларини кўриш лозим. Кўпчилик электрон почта алоқа серверларида хавфли ва шубхали маълумотларни филтрлайдиган дастурлар ўрнатиб қўйилган. Лекин умумий филтрларнинг самарали эканлгига қарамасдан, улар олдиндан маълум бўлган
вирусларнигина филтрлайди, янги вируслар эса электрон почта қутисига бемалол кириб, жойлашаверади. Бу эса ўз навбатида хавфсизликни таъминлаш учун қўшимча чора-тадбирлар кўришни тақозо қилади. Ўз почта қутингизни хавфли дастурлардан сақлашнинг энг яхши усули - бажариладиган файллар бириктирилган электрон маълумотларни қабул қилмасликдир. Агар шундай филтр ўрнатилса, бажариладиган файллар бириктирилган барча электрон почта маълумотлари почта серверида автоматик равишда йўқотилади. Бу тадбирнинг жуда хам радикал эканлигига қарамасдан, у жуда хам самарадор ва фойдаланувчига унчалик ноқулайлик тугдирмайди. Чунки, биринчидан, электрон почта орқали кўпинча дастурлар эмас, балки хужжатлар ва тасвирлар жунатилади. Иккинчидан, агар почта орқали дастур олиниши керак бўлса, бу хақда жўнатувчи билан алохида келишиб олиш мумкин (масалан,унгадастурниархивланганкўринишдажўнатишнисўрашингизмумкин). Бунда икки карра ютасиз - вирусдан химояланисиз хамда файлингиз тезроқ узатилади. Яна бир усул сервердан дастлаб маълумотларнинг сарлавхаларини олиб кўриб чиқиш ва кейин кераксизларини юқотган холда фақатгина кераклиларини компютерга юклаш. Бу ишни амалга ошириш учун хам махсус дастурлар мавжуд. Агар сиз маълумотларни фақатгина бажариладиган файллар кўринишида олишга мажбур булсангиз, у холда хавфли дастурларни ўз компютерингизда асло ишга туширмаслик чораларини кўришингиз лозим. Агарда электрон маълумот сизга таниш бўлмаган инсондан сизга жўнатилган бўлса, сичқонча билан икки марта туртган холда маълумотни очиб кўриш мумкин эмас! Матнни тез кўриб чиқиш режимида кўрмоқ тавсия этилади, бунинг учун маълумотга сичқонча билан бир марта туртилади ва унинг номига қараб, нималиги аниқланади хамда шубхали маълумотлар дархол йўқотилади.
Сиз жўнатилган файлларни (удўстларингиздан,хамкасбларданёкитаниқли фирмалар номиданбўлса хам) дархол очиб ўтирманг. Чунки улар тармоқ чувалчанглари томонидан автоматик равишда жунатилган бўлишлари хам мумкин. Электрон почта маълумотларини кўриб чиқаётганда
файлларнинг кенгайтиргичларига хам эътибор беринг. Қуйидаги кенгайтиргичли файллар жуда хавфли булишлари мумкин:
-адеадпбасбат -чмcмдcом cпл -cртэмл эхе ҳлп -ҳтаинфинсисп -жсе лнкмдбмде -мсcмсимспмст -пcдпифрег сcр -сcтшс урлвбс -вбеwсфwшwсc Кўпчилик холларда вируслар оддий график, аудио ва видеофайллар таркибига жойлашиб оладилар. Шунинг учун файлнинг хақиқий кенгайтмасини билиш учун тизимда файл кенгайтиргичларини кўрсатиш режимини ўрнатиш тавсия этилади. Файллар бириктирилган электрон маълумотларни олишда айниқса эхтиёт булинг ва шубхали маълумотларни дархол ўчириб ташланг. Почта дастурида маълумотларни тўла учириш учун қуйидаги амалларни бажаринг:
Киришпапкасидан маълумотни ўчиринг;
Ўчиришпапкасидан маълумотларни йўқотинг;
Файл/Папка/Барча папкалар сиқиштирилсинопциясини танлаб, папкалар учун «Сиқиштирилсин» операциясини бажаринг.
Минг афсуски, баъзи холатларда (шошиб ёки янглишиб) электрон файллар очилиб кетиши мумкин. Бундан химояланиш учун эса қуйидаги чора- тадбирлар кўриш тавсия этилади:
Енг аввало антивирус дастурларнинг энг сўнгги версияларини компютерингизга ўрнатиб қўйинг;
Компютерингизга шахсий тармоқлараро экран (фиреwалл) ўрнатиб қўйинг;
Хавфли дастурлар бажариши мумкин бўлган амалларни текшириш ва олдини олишга имкон берадиган ва антивирус дастурлар таркибига кирувчи қоровул-дастурларни компютерингизга ўрнатинг. Улар операцион тизим ишга туширилганида автомотик равишда ишга тушадилар ва билинтирмаган холда ўз ишларини бошлайдилар;
Компютерингизнинг интернетга уланиш сеансида компютерингизда нималар рўй бераётганига алохида эътибор қаратинг. Агарда сиз интернетда хеч қандай иш олиб бормаётганингизга қарамай, маълумот узатиш индикаторининг маълумот узатилаётганини кўрсатиши вируслар ишга тушганини англатади. Бунда сиз дархол алоқани тўхтатиб, компютерингизни антивирус дастур ёрдамида текшириб чиқинг. Ташки модемнинг чироқчаси ўчиб-ёниши ёки масалалар панелидаги компютерларнинг уланганини кўрсатувчи белгичанинг кўриниб туриши тармоқ билан актив иш олиб борилаётганини кўрсатади.
Мулоқот воситалари, телеконференциялар, ижтимоий тармоқлар ваянгилик гурухлариорқали амалга ошириладиган фирибгарликлардан химояусуллари.
Интернетда вируслар энг кўп миқдорда учрайдиган жой - турли хилдаги янгилик гурухлари, ижтимоий тармоқлар ва телеконференциялар мавжуд бўлган интернет ресурслариҳисобланади. Бошқача сузлар билан айтганда, янгиликлар файллар олишнинг энг ишончсиз усули бўлиб, ҳимоя маъносида уларндан жуда эхтиёт бўлмоқ лозим. Шунинг учун хам янгиликлардан фақатгина керакли маълумотларни олиш ва билиш учунгина фойдаланинг. Улардан текин дастурлар олиш учун фойдаланиш ачинарли натижаларга олиб келиши мумкин. Янгиликлар гурухларида ишлаганда ўзаро алоқа воситаси худди электрон почта сингари бўлгани учун юқоридаги тавсияларга оғишмай риоя қилишингиз керак бўлади. Аммо бундай автомат дастурларни осонлик билан алдаб кетиш мумкин. Масалан, унга қуйидагича қилиб қандайдир ажралиб турган қисм киритинг:
Аюповрх-ДЕЛ-@тфи.уз Бу ёзувдан инсонлар сизнинг хақиқий манзилингиз қандай эканлигини осонгина билиб оладилар, автомат дастурлар эса худди шу электрон манзилни сизники сифатида қабул қиладилар.
ИCҚ пейджерлари хам жуда юқори даражадаги хавф туғдирадиган сервислардан бири ҳисобланадилар. Бу ерда оддий маълумот алмашинишдан ташқари, ўта хавфли дастурлар кўринишидаги файлларни хам алмашиниш мумкин. Бунда файллар билан ишлаш қоидалари электрон почта орқали бириктирилган файлларни қабул қилиш қоидалари сингари бўлиши мумкин. Шунинг учун хам жўнатилган файлларни антивирус дастурлар ёрдамида текширмасдан туриб, асло очманг. Мулоқот тизимларидаги инсонлар билан мулоқот қилганингизда, уларни реал инсонларми ёки қалбаки маълумотлар асосида ишлайдиган инсонларми ёхуд фирибгарларми – аниқлаб олинг. Ўз хақингиздаги маълумотларни эса имкон даражасида бошқаларнинг билишига йўл қўйманг. Мулоқот тизимлари билан боғлиқ потенциал хавфларидан яна бирига сизнинг ИП-адресингизнинг аниқланилиши мумкинлигидир. Бу адрес орқали сизга ташқаридан таъсир ўтказилиши мумкин. Шунинг учун ИCҚ да ишлаганда ИП-адресингизни кўрсатишни маън этувчи белгичани ўрнатинг.