Тошкент молия институти с. С



Download 2,7 Mb.
bet88/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Литеcоин (Лайткойн) деб номланган криптовалюта дунёдаги энг оммалашган криптовалюта турларидан бири ҳисобланади. Литеcоиннинг махсус яратилган сайтида уни кўпинча «рақамли валюта» деб ҳам атайлайдилар. Литеcоин уни яратувчилар томонидан асосий рақамли валюта бўлган Битcоиннинг эволюцияси ҳисоблансада, ундан анча-мунча фарқ ҳам қилади. 2013 йилнинг 11 декабри холатига кўра БТC-Е биржасида 1 ЛТC тахминан 33 АҚШ долларига тенг ҳисобланган. Лайткоинлар пул алмаштириш шахобчаларида биткоинга ёки оддий пулларга алмаштирилиши мумкин. Ундан ташқари, криптовалюталар турли хил товар ва ҳизматларни
сотиб олиш учун ҳам ишлатилишлари мумкин (агарда сотувчилар бунга рози бўлсалар, албатта). Лайткоин ўзининг бир қанча кўрсатгичлари билан Биткоинга жуда ҳам ўхшаб кетади. Булар жумласига қуйидагиларни киритишимиз мумкин:

  • Майнинг пуллар топишнинг асосий воситаси;

  • Тармоқнинг марказламаганлиги ва тарқоқлиги;

  • Тизимда ташқи назоратнинг мавжуд эмаслиги;

  • Лайткоин эмиссиясининг алгоритмик жиҳатдан чегараланганлиги;

  • Пулмаблағларигаанонимжиҳатданегаликқилиш мумкинлигивауларданфойдаланишнинганонимлилиги (бунгатранзакцияларҳамкиради);

  • Транзакцияларни рад этишнинг мумкин эмаслиги;

  • Маблағларни тармоқнинг бир қисми бўлган ҳамён файлида сақланиши.

Худди Битcоин каби, Литеcоин ҳам C++ тилида ёзилган ва мижоз учун
Wиндоwс, Маc ОС Х, Линух версияларида сақланади.
ЛИТЕCОИН (ЛТC)нинг БИТCОИН (БТC)дан асосий фарқлари:

  • Литеcоин ҳисоблаш амаллари учун марказий процессорни Битcоинга нисбатан самарадорроқ ишлатади, майнинг жараёнининг афзалликлари эса унда бироз пастроқ даражада.

  • Пул ўтказмаларини тасдиқлаш учун тўрт марта камроқ реал вақт сарфи керак бўлиши;

  • Пул маблағларининг максимал катта миқдоридан фойдалана олиш мумкинлиги – яъни 84 миллион доллар;

  • Ҳар 3,5 кунда криптографик ҳисобларнинг мураккаблик даражаси қайта ҳисобланилиб турилади;

  • Тармоқда жами бўлиб 84 миллион ЛТC дан фойдаланиш мумкин, бу эсаБТC га нисбатан тўрт марта кўп деганидир (21*4);

  • Янги блоклар генерация қилинганиучун мукофотланув миқдори ҳам 840 000 блокдан сўнг, икки бараварга камайтирилади;

  • Лайткоиннинг лойиҳачилари ўзларининг асосий мақсадлари сифатида биткоин тизимидаги хатолар ва камчиликларни тузатишни қабул қилганлар. Криптовалюталар билан иш олиб борилганида Литеcоиннинг курси Битcоиннинг курсига боғлиқ эканлиги кузатилади. Бу уларнинг бир бирига боғлиқлигидан эмас (чунки улар бир-бирига боғлиқ бўлмаган валюталардир), балки Битcоин ва Литеcоинга бўлган талаб ва таклифнинг ўзаро баланси натижасида пайдо бўлади. Криптовалюталарнинг курсларини умуман башорат қилиб бўлмайди ва холат исталган дақиқада батамом ўзгариб кетиши мумкин. Айниқса бу холат 21 миллион биткоинлар ишга тушиб кетгандан сўнг яққол кузатилади.

Лайткоинларнинг кейинги вақтда кузатилган катта муваффақияти қуйидагиларда деб та`кидлашимиз мумкин:

  1. Кипр давлатининг ўз иқтисодиётининг айрим қисмларни биткоинларга ўтказишни режалаштирганлиги;

  2. Криптовалютага жуда катта пуллар оқимининг кириб келганлиги. Уларнинг капитализациялашуви бир неча миллиард АҚШ долларидан ошиб кетди;

  3. Кўпчилик инсонларнинг 100 сумга ҳам, 3 долларга ҳам биткоин сотиб оллолмаганликлари уларнинг биткоин миллионерлари бўлиш имкониятларини батамом йўққа чиқарганлиги, лайткоинга бўлган умидни оширди;

  4. Шунинг учун ҳам биткоиндан кейинги иккинчи алтернатив криптовалюта – лайткоиннинг обруси орта бошлади. Ушбу бозорда фаолият кўрсатаётган кўпчилик инсонлар лайткоин ҳам биткоиннинг муваффақиятини қайтаришига ва у ҳам 1000 долларгача катталикка ўса олишига ишонадилар;

  5. Криптовалюталарнинг асосий биржалари ўзида лайткоинлардан ҳам фойдаланиш мумкинлигини билдирди;

  6. Юқоридаги кўрсатилган сабаблар туфайли кўпчилик инсонлар яхши умид билан лайткоинларни фаол равишда сотиб ола бошладилар.

Хозирги даврдаги асосий криптовалюталарнинг қисқача тавсифи қуйидаги жадвалда келтирилган:

Валюта

Код

Ярати лган
вақти

Муаллиф

Фаолли к

Сайт

Хеш

Изох

Битcоин

БТC

2009

Сатоши Накамото

Ҳа

битcоин.ор г

ША-256

Биринчи ва энг оммабоп
криптовалюта, прооф-оф- wорк

Литеcоин

ЛТC

2011

Cоблее

Ҳа

литеcоин.о
рг

Сcрйпт

прооф-оф-wорк

Намеcоин

НМC

2011

Винcед

Ҳа

дот-бит.орг

ША-256

прооф-оф-wорк.
Марказлашмаган ДНС сифатида, интернет- цензурани қийинлаштириш
мақсадида

Криптовалюталарнинг ба`зи бир хусусиятларини ва интернет манзилларини қуйида қисқача тавсифлаб ўтамиз:

Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish