РДП-майнинг–Булутли деб номланган технологияларнинг кенг миқёсда ишлатилиши криптовалюталар топишнинг РДП-майнинг каби коллетивизмга асосланган турлари пайдо бўлишига олиб келди. Унинг қуйидаги ижобий томонлари мавжуд:
Майнингнинг булутли платформаларида бошлағич бонусни текинга олиш имконияти ҳам бор. Ушу бонус катта эмас, аммо ишни бошлаш учун етади. Бу холат эса реклама рўлини ўйнаб, майнинг жараёнига янги криптовалютачиларни жалб қилишга ёрдам беради. РДП-майнингда бирламчи бонуснинг миқдори бир минг догикоин атрофида бўлади. Фойдаланувчи майнинг фаолиятини бошлаш учун аккаунтни фаоллаштириши ва бонусни ҳисоблаш қувватига алмаштириши керак. Шундан сўнг эса виртуал пулларни ишлаш жараёнини бошлаш мумкин бўлади. Ҳисоблаш қувватининг минимал ҳажми бир АҚШ долларида тенгдир. Майнинг жараёнини бошлашдан аввал, РДП-сервисда қандай криптовалюта майнинги балан шуғулланишингизни ҳал қилиб олишингиз керак бўлади. Ўз хохишингизга кўра, биткоин, догикоин, битcаш, этҳириум ёки лайткоинни танлашингиз мумкин. Агарда янги ҳисоблаш қувватлари сотиб олсангиз, электрон ҳамёнингиз янада тезроқ виртуал пулларга тўла бошлайди. Виртуал пулларни тизимдан чиқариб олиш учун фойдаланувчи ўзининг виртуал ҳамёни номерини кўрсатиши керак бўлади. Пулларни тизимдан чиқариш бир неча кун давомида амалга ошади.Шуни ҳам қўшимча қилиш лозимки, маблағ сарф қилмасдан туриб, виртуал пулларни майнинг қилиш қонун бўйича таъқиқланмаган, аммо бунда кейинчалик фирибгарларнинг тузоғига
тушиб қолмаслик чора-тадбирларини кўриб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади. Аввало тегишли форумлар орқали у ёки бу майнинг лойиҳаси ҳақида маълумотлар йиғиш ва тегишли ҳулосалар чиқариш керак бўлади. Шуни ҳам айтиш керакки, катта маблағ сарф қилмасдан туриб криптовалюталар генерация қилиш учун энг маъқул вариант булутли тахнологияга асосланган майнинг ҳисобланади. Интернетда ажратилган бонус туфайли криптовалюталар майнингини бошланғич пул маблағлари сарф қилмасдан туриб бошлашга имкон берадиган бир қанча имкониятлар мавжуд, улар жумласига ХМине,Мулти-Cоин,АроМине,БитеМинер ва Бит-Лите ларни киритиш мумкин. Буларда ҳам фойдаланувчи даромади миқдорини кўпайтириш учун ўз шахсий пулларига ҳисоблаш қувватлари сотиб олиши ҳам мумкин. Агарда фойдаланувчи пулдор бўлса, у криптовалюталар майнинги учун бирор бир сифатли дастур сотиб олиши ва соло-майнингни амалга ошириши мумкин.
Криптовалюталарэлектронтижоратидатўловтизимлари
Хозирги замондаги анъанавий тўлов инструментлари бўлган мамлакатлар валюталари билан амалга ошириладиган интернет тармоғи орқали мамлакатлараро тўловларда бир қанча ўзига хос муаммолар мавжуд. Булар жумласига, масалан, қуйидагиларни киритишимиз мумкин: