Тошкент молия институти с. С



Download 2,7 Mb.
bet87/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Тўловларни амалга оширишда албатта банклар томонидан белгиланган юқори комиссион ҳақни тўлаш;

  • Томонларнинг тўлиқ реквизитларини (манзили, ҳисоб рақами, исми- шарифи ва бошқалар) ўзаро олди-сотти қилаётган шахслардан ташқари, албатта учинчи томонга (банкка) маълум бўлиши;

  • Тўловларни марказлашган ҳолда қайсидир ташкилотлар томонидан бошқарилиши;

  • Айрим ҳолатларда тўловлар амалга оширилгач, уни бекор қилиш ҳам мумкинлиги туфайли, сотувчи ҳам ишонч ҳосил қилиши учун кўпроқ маълумотлар сўраши керак бўлади.

    Юқорида келтирилган барча камчиликларни ҳал қила оладиган бир тизим сифатида илк криптовалюталардан бири бўлган рақамли пул бирлиги биткоин пайдо бўлди. Биткоин 2009 йил 3 январда ўзини Сатоши Накамото деб атаган шахс томонидан яратилган ва 2008 йил 31 октябрида «Биркоин электрон тўловларга мос рақамли тизим» («Битcоин: А Пеер-то-Пеер электрониc Cаш Сйстем») деб номланган мақолада оммавий эълон қилинган. Ушбу биткоин валютаси ишончга эмас, балки криптографик кодлаш тизимига асосланган ва ўзаро ҳеч қандай воситачиларсиз (банк ёки бошқа молиявий инструментларсиз) тўловларни бевосита иштирокчилар орасида амалга оширилишини таъминловчи тўлов тизими валютасидир. Бунда назорат қилувчи органларсиз, рақамли валюталарнинг ҳақиқийлигини мураккаб математик алгоритмлар асосида тасдиқланадиган тизим амал қилган холда иштирокчиларнинг ҳар бири ушбу пул бирликларни эмиссия қилиши ҳам мумкин. Биткоиннинг ўзига хос жиҳатлари сифатида қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин:

    • Марказлашмаган тизим – ҳар бир иштирокчи тенг ҳуқуқ ва имкониятларга эга;

    • Ҳисоб-китобларнинг тўлиқ шаффофлиги ҳар бир иштирокчи барча транзакцияларни кўриши мумкин;

    • Назоратнинг йўқлиги ҳеч бир давлат ёки ташкилот тизим ичидаги операцияларни назорат қила олмайди;

    • Сирлилик – тизим иштирокчилар ҳақидаги маълумотларни тасдиқланишини сўрамайди;

    • Криптотангаларни эмиссия қилиш чекланган –жами 21 миллион БТC (биткоин тангаси) чиқарилади;

    • Баланс икки ёқлама ёзув асосида бўлмайди, балки барча транзакциялар хронологик тартибда барча иштирокчиларда кўринади;

    • Криптовалюталар инфляцияга учрамайди. Қиймати эса бозордаги талаб ва таклифга қараб ўзгаради;

    • Юридик (ҳуқуқий) жиҳатдан криптовалюталарнинг ишлатилиши учун ҳеч қандай асос мавжуд эмас;

    • Биткоин ва у билан боғлиқ операцияларнинг амалга оширилиши учун фақатгина интернет тармоғига уланган ва тегишли дастурий- техник таъминотга эга бўлган иштирокчиларнинг мавжуд бўлиши кифоя.

    Криптовалюталар билан ишлаш жараёни қайсидир маънода олдиндан мавжуд торрент тизимида ишловчи иштирокчиларнинг ўзаро файллар алмашинувига ҳам ўхшаб кетади. Фақат бу тизимда файллар ўрнида махсус криптографик кодлар хешланган холда блокларга йиғилади. Ушбу блокларнинг вақт бўйича тўғри кетма-кетликда тузилиши эса блокчейн (блоклар занжири) технологиясини юзага келтиради, масалан:

    Ҳар бир иштирокчининг амалга оширадиган транзакциялари оммавий калит ва маҳфий калити орқали амалга оширилиши кўзда тутилади. Оммавий калит орқали бўладиган ҳаракатлар ва транзакциялар умумий тизимда барча иштирокчилар томонидан қайд этилиб борилади. Маҳфий (ёпиқ) калит орқали келиб тушган пул маблағлари тасдиқланади. Бу


    транзакцияларни амалга ошириш ва умуман бошқа ҳар бир транзакцияни ишлов берган холда сақлаб олиш учун замонавий юқори кўрсатгичли параметрларга эга бўлган (видеокарта ишлов бериш тезлиги ва процессор такт частотаси ўта юқори бўлган) компъютерлар ва тезкор интернет алоқаси бўлиши талаб этилади. Тизим тўлиқ кучланишда ишлаши учун эса компъютерлар кўпроқен эргия сарфини талаб этади. Ушбу ҳаражатларни сарфлаш орқали иштирокчилар рағбатлантириш сифатида янги криптовалюта (биткоин, эфириум, лайткоин ва бошқалар) ёки оддий пулларда комиссион ҳақ олиш имкониятига эга бўладилар. Иштирокчилар сони қанчалик кўпайгани сари криптовалюта тангаларини олиш ҳам шунчалик қийинлашиб бораверади. Худди шунинг учун ҳам криптовалюта тангаларини қўлга киритишни олтин қазиб олиш майнинг қилиш учун катта-катта иншоотлар ва бинолардан фойдаланган холда доимий равишда ишлаб турувчи йирик серверлардан иборат “Майнинг фермалари” ташкил қилинган. Ким аввалроқ шу ишга қўл урган бўлса, ҳозирда барча ҳаражатларни қоплаган холда, бир неча миллион долларлик даромадга эга бўлган. Аммо бу амални кечроқ бошлаганларда эса барча ҳаражатлар ҳали тўлиқ қопланмаган.
    Юқорида криптовалюталар орқали амалга оширладиган тўловларнинг хусусиятлари ҳақида маълумотлар берилди. Энди эса нима учун уларнинг (биткоин, лайткоин, эфириум ва бошқаларнинг) қиймати сўнгги вақтларда юқори суръатлар билан ошаётгани ҳақида маълумотлар келтирамиз. Аслида криптовалюта тангаларини яратиш учун сарфланадиган ҳаражатлар унчаик катта эмас, бироқ, фойдали қазилмалар ёҳуд ҳефтни қазиб олишдаги ташкилотлар кўпайиши ва ушбу заҳираларнинг камёб топилиши боис нархи ошгани каби биткоинни ҳам майнинг орқали ҳосил қилиш мураккаблашган ҳолатда бутун бошли майнинг фермаларидаги бир неча кунлик тўхтовсиз амалиёт натижасида бор-йўги бир нечта биткион ҳосил бўлаётгани ҳамда биткоинлар максимал сони чегаралангани (21 миллион) нархнинг
    кўтарилишига сабаб бўлмоқда. Бироқ нархлар кўтарилишига бундан бошқа сабаблар ҳам мавжуд. Энг асосий сабаблардан бири биткоинни Хитой, Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланган давлатлар расман тўлов воситаси сифатида қабул қилаётгани (ёки бунга тайёрланаётгани) биткоин тангаларга нисбатан талабни ўта кучайтириб, унинг нархи 2017 йилнинг ўзида 998 АҚШ долларидан салкам 20000 АҚШ долларигача ўсди (850фоиз). Шунинг учун ҳам дунёнинг етакчи биржалари ва йирик банклари биткоин савдосини трейдинг тизимида йўлга қўймоқдалар. Гарчи криптовалюталар бозорининг гуркираб ривожланиши бутун жаҳон молий-иқтисодий тизимига катта таъсир қилган холда мавжуд тизимнинг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлиши мумкин бўлсада, айни пайтда катта даромад кўриш истагида бўлган инвесторлар биткоинлар бозорининг ривожланишидан манфаатдор бўлмоқдалар. Шунингдек, криптовалюталар бозорининг гуркираб ривожланишидан энг кўп манфаатдор инсонлар – яширин иқтисодиётда фаолият юритувчи инвесторлардир. Шу ва шу каби факторлар оқибатида ҳозирги даврда бир қанча иқтисодиёти ривожланган давлатлар биткоин орқали турли ноқонуний ва жиноий фаолиятларнинг ривожланиб кетишининг олдини олиш мақсадида криптовалюталари (шу жумладан, биткоинни ҳам) тўлов воситаси сифатида қабул қилишга шошилишмаяптилар. Биткоинни ҳарид қилиш масаласига тўхталадиган бўлсак, ҳозирги вақтда уни бир неча махсус биржалар ва биткоин эгаларидан (иштирокчилардан) тўғридан-тўғри сотиб олишнинг бир қанча усуллари мавжуддир. Бу савдода биткоиннинг жорий қиймати иштирокчилар орасида ўзаро келишилган холда аниқланилади. Агар савдо биржалар орқали амалга оширилган бўлса, у холда тўловлар ҳалқаро ВИСА, Мастер Cард карталари орқали ва бундан ташқари Wебмоней, Қиwи, Перфеcт Моней, Адвcаш, Паеер, Пайпал ҳамда бошқа турдаги электрон ҳамёнлар орқали сотиб олиш мумкин. Агарда сиз 2010 йилда
    0,003 курс бўйича 100 долларга биткоин сотиб олган бўлсангиз, бугунги кунга келиб унинг қиймати 153 миллион доллардан ошган бўлареди. Бироқ биткоин ягона криптовалюта эмас, хозирги вақтда ундан ташқари бошқа бир қанча турдаги криптовалюталар ҳам мавжуд.

          1. Электрон тижоратда блокчейн технологиялари ва смарт контрактлар

    Енди блокчейнларнинг моҳияти ва амалий-иқтисодий аҳамияти ҳақида ҳам яна бироз тўхталиб ўтамиз. Кўпинча “Блокчейн маълумотларни сақлаш учун тақсимланган реестр (руйҳат)…” деб тушунтирилади. Ушбу изоҳни бир неча марта эшитган, бироқ ҳеч нарсани тушунмаган бўлишингиз мумкин. Шунинг учун бу атаманинг классик маъносини келтириб ўтамиз: Блокчейн — бу бир-бири билан интернет орқали боғланган кўплаб компютерларда бир вақтнинг ўзида сақланувчи тақсимланган маълумотлар базасидир. Унинг нега кераклигини мисол ёрдамида тушунтириш осонроқ. АҚШдаги акангизга банк жўнатмалари орқали 100 доллар юбордингиз деб тасаввур қилинг. Жўнатма шаклини тўлдирганингиздан сўнг, банк ходими шаҳсий ҳисобингиздан пулни ечиб олиб, уни ҳалқаро ўтказмалар учун банкнинг ягона ҳисобига ўтказади. Шундан сўнг, бошқа ходим бу пулларни агент банкнинг ҳисобига ўтказади, у эса, ўз навбатида, пулларни АҚШга ўтказади. У ерда ўтказмангиз айнан шу таҳлит акангизнинг шахсий ҳисобига тушади. Жўнатма давомида ҳеч кимхатога йўл қўймаган бўлса, уч кун ўтиб акангиз 97 долларни олади (барча банкларнинг комиссионлари олинганидан сўнг, албатта). Бироқ энг қўрқинчлиси, шу уч кун ичида на сиз, ва на сизнинг акангиз, қолаверса, банкирлардан ҳеч бири айни вақтда пулларингиз қаерда эканлигини ва уларнинг ҳисобини ким юритаётганлигини билмайди. Сервернинг кутилмаганда бузилиб қолиши, банк ходимининг инсофсизлиги ёки хакерлик ҳужуми узоқ суриштирувларнинг бошланишига сабаб бўлиши мумкин. Ахир бу каби ҳодисалар ҳисобингиздаги пуллар билан ҳам содир бўлиши мумкин-ку. Демак, сиз ҳар куни тизимга умид қиласиз ва банкингизга ишонасиз, бу эса ўзига ҳос бир муаммо. Ҳозирда блокчейнлар
    асосан криптовалюта жўнатмалари учун фойдаланилмоқда. Бироқ шу билан бир вақтда у турли ташкилотларнинг турли-туман мақсадларини амалга ошириш учун ҳам фаол жорий этилмоқда. Блокчейннинг афзаллиги унинг шаффоф, тезкор, соддалиги ва қийматида. Сиз криптовалюта ёки бирор-бир маълумотни блокчейн орқали жўнатган бўлсангиз, бундай жўнатма ҳақида маълумотни ўзгартириш ёки қалбакилаштиришнинг умуман имкони йўқ. Чунки бу жараён бутун дунё бўйича юз минглаб компютерлар томонидан тасдиқланади. Айнан ушбу компютерларда ушбу маълумотнинг кўплаб нусхалари сақланади — улар билан исталган фойдаланувчи исталган вақтда танишиши мумкин. Жўнатма жараёни марказлашмаган ҳолда бор-йўғи бир неча дақиқа вақт олади ва банк жўнатмасидан бир неча ўн марта арзондир. Агар сиз пулларни ёки қандайдир маълумотни блокчейнда сақласангиз, ушбу қайдлар ҳеч қачон йўқолиб кетмайди ёки сохталаштирилмайди. Бозорнинг исталган иштирокчиси исталган дақиқада молиявий аҳволингизга ишонч ҳосил қилиши мумкин. Блокченда ҳеч қандай учинчи томон ёки воситачи иштирокисиз, тўлиқ шаффофлик ва ҳисоблар аниқлигининг математик кафолати таъминлаб берилади.
    Блокчейнни чуқурроқ тушуниш ушун аввало пулнинг асосий вазифаси нима эканлигини тушуниб оламиз. Пулнинг асосий вазифаси инсонлар орасидаги савдо жараёнини осонлаштиришдир:

    Агарда пулнинг жамиятдаги ҳаракатини таҳлил қилсак, жуда ҳам мураккаб жараёнлар кўз олдимизга келади:

    Бунда барча ҳисоб китоблар табиийки, бухгалтерия орқали амалга ошади:


    Бухгалтериядаги маълумотлар эса конфиденциял ва уларни бошқариш анчагина мураккаб масаладир. Ушбу вазифани осонлаштириш учун бир қанча турдаги воситачилар ҳизматидан фойдаланиш мумкин. Масалан, банклар, ауйдитор компаниялар ва улар билан боғлиқ бўлган молиявий ташкилотлар. Бу эса ҳисоб ишларини жуда ҳам мураккаблаштириб юборади. Шунинг учун ҳозирги пайтда блокчейнлардан фойдаланган холдаги тақсимланган бухгалтерия концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Уни схематик кўринишда қуйидагича тасвирлашимиз мумкин:



    Бунда бухгалтерия китоблари тармоқда жойлаштирилиб, барча учун бирдай кўриншга эга бўлади ва ҳеч ким унга эгалик қилолмайдиган кўринишга келади. Натижада биз тақсимланган бухгалтерия концепциясига келамиз. Бунда бухгалтерия китобларининг барча нусхалари бир хил бўлади. Барча транзакциялар эса барча тармоқ иштирокчилари тармоқ орқали кўра оладиган шаффоф ва оммавий холатга келади:

    Нотўғри ва ноқонуний транзакцияларни эса бошқалардан беркитиб бўлмайди, улар дарҳол барчага ошкор бўлади-қўяди:

    Амалга оширилган ҳар бир алоҳида транзакция эса майнерлар томонидан тасдиқланади ва фойдаланувчилар томонидан текшириб турилади:

    Бу операцияларнингбарчаси блокчейн деб аталган тақсимланган компютер тармоғи воситасида амалга оширилади:

    Демак, блокчейн бу - бир хил ҳуқуққа эга бўлган ва тармоққа П2П (пеер то пеер) усулида уланган бир қанча компютерларга ёзилган маълумотлардан иборат журнал бўлиб, унда исталган турдаги ва кўринишдаги маълумотлар (масалан, пул операциялри, контрактлар, пациентлар ёки мижозлар ҳақидаги маълумотлар, турли кўринишдаги билимлар ва бошқалар) сақланиши мумкин. Блокчейн технологияларини амалда қўллашда кўпинча ақлли контрактлар (смарт cонтраcт) тушунчаси ҳам ишлатилади. Ақлли контрактларга ўтишдан аввал контракт нималигини эслатиб ўтамиз: Контракт бу икки ёки ундан кўп шахлар орасида қандайдир ҳуқуқ ёки мажбуриятларининг тузилганлиги, ўзгарганлиги ёки тугаганлигини аниқлаб берувчи ҳужжатдир. Унда қандайдир ходисанинг рўй беришига олиб келувчи шарт-шароитлар мажмуси аниқлаб берилади. Ақлли контракт эса, реал дунёда ёки рақамли оламда қандайдир ходисанинг рўй беришига олиб келувчи шарт-шароитлар мажмусини аниқлаб берадиган электрон ҳужжат - алгоритмдир. Ақлли контрактларнинг амалга оширилиши учун инсоний факторни умуман четга чиқариб ташлайдиган марказлашмаган муҳит керак бўлади. Агарда ақлли контрактда бирор-бир нарсанинг баҳосини узатиш ёки ишлатиш ёки кўрсатиш зарур бўлса, у ҳолда қиймат узатиш воситаси -


    криптовалютани ишлатиш лозим бўлади. Масалан, агарда биткоин блокчейнида ақлли контрактни ишлацак, у қуйидаги кўринишга эга бўлади:

    Ақлли контракт орқали блокчейнда исталган турдаги маълумотларни ёки маълумотлар мажмуасини ёки маълумотлар тўпламини сақлай оламиз. Масалан:

    Блокчейн технологияларидан фойдаланишга яна бир мисол сифатида домен исмларининг тақсимланган доменли тизимини кўрсатишимиз мумкин:

    Блокчен технологиясидан жаҳон миқёсида фойдаланиш бўйича яна бир қанча реал мисолларни қуйидаги тасвир орқали тасаввур қилишингиз мумкин:

    Блокчен технологиясининг нотариал идоралар ишида ишлатилишига яққол мисол эса қуйида инфограмма кўринишида келтирилган:

    Тақсимланган реестр воситасида бухгалтерия ишини юритиш бўйича реал мавжуд бўлган платформаларга мисол сифатида эверледгер ни келтиришимиз мумкин (еверледгер.ио). Бу блокчейн технологияларнинг жаҳон миқёсида ишлатилаётгани ва тан олинаётганига ўзига ҳос хаётий бир мисолдир. Грузияда ҳам ер кадастри ишлари биткоиннинг блокчейнида амалга оширилгани ҳақида маълумотлар мавжуд. Украинада эса блокчейн ёрдамида ким ошди савдолари ўтказилш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

          1. Електрон тижоратда қўлланиладиган криптовалюталарнинг тавсифи


    Download 2,7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   180




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish