ГОC.ио - криптовалюталар билан автоматик тарзда савдо қилувчи платформа, Cрйптонит.нет криптовалюталар сотувчи ва сотиб олувчи биржаси, Кракен компаниясининг биржаси, Битфинех - АҚШ доллари билан савдо қилувчи энг катта биржаси, БТC Чина- савдо хажми бўйича дунёдаги энг катта Хитой фирмаси, БитЕс.cом - АҚШ доллари билан катта миқдордаги савдо хажмини амалга оширувчи Хитой криптовалюта биржаси ва бошқалар. Кейинги пайтда русийзабон фойдаланувчилар учун мўлжалланган криптовалюталар билан автоматик тарзда савдо қиладиган тизимлар ҳам тобора машхур бўлиб бормоқда. Уларга бир марта кирасиз ва унга а`зо бўлганингиздан сўнг, савдо жараёнини тизимнинг ўзи автоматик тарзда амалга оширади. Сиз ҳам ўз омадингизни ушбу криптовалюта савдо тизимларида бемалол текшириб кўришингиз мумкин. Аммо савдо жараёнини бошлашдан аввал криптовалюта турларини ва савдо амалиётини мавжуд тренажерларда яхшилаб ўрганиб, ўзлаштириб олишингизни маслахат қилар эдик.Қуйидаги тасвирда криптовалюталар олами ўзига хос мозаикали тасвирлар воситасида келтирилган ва у крипто-олам тўғрисидаги ўқувчи тасаввурини янада бойитиш учун ҳизмат қилади:
Юқорида айтилганлардан келиб чиққан холда шуни таъкидлаш керакки, рақамли валюта деганда шундай валюта турига айтиладики, бундай турдаги валюта хозирги пайтда ҳамёнингизда бўлган қоғоз кўринишидаги валюталардан фарқли ўлароқ, фақатгина электрон кўринишда бўлади. Аммо,
хозирги даврда кўпчилик инсонлар биткоин, лайткоин, токен ва этҳириумлар каби элеcтрон валютатурларидан қандай фойдаланишни тушунавермайдилар. Демак, табиий равишда қуйидаги савол туғилади: электрон валюталар воситасида интернет тизими орқали одатий пул каби тўловлар амалга ошириш мумкинми? Қуйида шу ва шу билан боғлиқ бир қанча долзарб саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
Шуни ҳам айтиш керакки, биткоин тангаларини яратиш учун сарфланадиган ҳаражатлар унчалик катта эмас, бироқ худди олтин ёки нефтни қазиб олишдаги ташкилотлар кўпайиши ва ушбу ресурсларнинг камёб топилиши боис нархи ошгани сингари, биткоинни ҳам сўнгги вақтларда майнинг орқали ҳосил қилиш мураккаблашган ҳолда бутун бир бошли «майнинг фермалари»даги бир неча кунлик тўхтовсиз амалиёт натижасида бор йўғи бир нечта биткоин ҳосил бўлаётгани ҳамда биткоинлар максимал сони чегаралангани (21000 000) нархнинг кўтарилишига туртки бўлмоқда. Бироқ бундан бошқа яна энг катта сабаблардан бири биткоинни Хитой, Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида расман тўлов воситаси сифатида қабул қилиниши мумкинлиги туфайли ушбу биткоин тангаларига талабни чунонан кучайтирдики, 2017 йилнинг ўзида йил бошига нисбатан жадал ўсиш кўрсаткичига эришилди (курс 998 АҚШ долларидан 20000 АҚШ долларигача ўсди).Бугун дунёдаги етакчи биржалар ва йирик банклар ҳам биткоиннинг олди-сотдисини трейдинг тизимида йўлга қўйишларига тўғри келмоқда. Гарчи криптовалюталарнинг гуркираб ривожланиши бутун жаҳон молиявий- иқтисодий тизимига катта та`сир қилган ҳолда мавжуд бўлган тизимни йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлиши мумкин бўлса ҳам, айни пайтда катта даромад кўриш истагида бўлган инвесторлар биткоиннинг ривожланишидан манфаатдор бўлишмоқда. Шунингдек, биткоин тангаларини гуркираб ривожланишидан энг кўп манфаат кўрувчи инсонлар – бу яширин иқтисодиётда фаолият юритувчи инвесторлардир. Айнан шунинг учун ҳам ҳозирда бир нечта иқтисоди ривожланган давлатлар биткоин орқали турли
ноқонуний ва жиноий фаолиятларнинг ривожланиб кетиши олдини олиш мақсадида биткоинни тўлов воситаси сифатида қабул қилишмаяпти.Биткоинни харид қилиш масаласига тўхталадиган бўлсак, ҳозирги вақтда уни бир нечта махсус биржалардан ёки умуман ҳар қандай биткоинга эга бўлган иштирокчидан тўғридан-тўғри сотиб олиш йўллари мавжуддир. Унда биткоиннинг олди-соттиси иштирокчиларнинг ўзаро келишилган нархларида амалга оширилади. Агар тўловлар биржалар орқали амалга оширилса, халқаро ВИСА, Мастер Cард карталари орқали ва Wебмоней, Қиwи, Перфеcт Моней, Адвcаш, Паеер, Пайпал ва бошқа электрон ҳамёнлар орқали криптовалюталарни сотиб олиш мумкиндир.Ҳозирги кунга келиб, бирламчи криптовалюталарга маълум бир усуллар (майнинг,форжинг)дан фойдаланган ҳолда эга бўлиш мумкин. Қолганлар эса виртуал пулларнифақатгина бошқалардан сотиб олишлари мумкин. Бунинг учун улар маълум миқдорда пул тўлашлари ёки криптовалютани товар ёки ҳизматга алмаштиришлари мумкин. Алмашинув ҳеч қандай воситачиларсиз амалга оширилиши мумкин. Аммо амалиётда бу ишни махсус жойлардагина амалга ошириш мумкин бўлиб қолмоқда. Бу эса табиий равишда криптовалюталар бозорини вужудга келтирди. Натижада ҳозирги вақтда криптовалюталар эгалари уларни нафақат ҳақиқий пулларга балки бошқа турдаги виртуал пулларга ҳам алмаштириш имконига эга бўлмоқдалар.