Тошкент молия институти с. С


неwсфеед Мисол сифатида ИCО



Download 2,7 Mb.
bet93/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

неwсфеед
Мисол сифатида ИCО га 2017 йилда жалб қилинган инвестицияларни қуйидаги диаграмма орқали намойиш этишимизмумкин (млн долларларда):

Сўминг эмиссияси жараёнида блокчейн технологиясини қўллаш орқали миллий криптовалютани яратиш ҳам Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга молик бўлиши мумкин. Чунки ушбу инструментарий орқали Ўзбекистон жаҳон криптовалюталар бозорига кириб олиб, иқтисодиёт ривожланиши учун керакли бўлган молиявий ресурсларга эга бўлиши мумкин. Шуни айтиш мумкинки,2013 йил ноябридан бошлаб, биткоиннинг қиймати $1000 дан ошди, 2017 баҳорига келиб эса битта виртуал биткоин учун $2500, кузига келиб эса $20000бера бошлашди. Аммо бошқа криптовалюталар ҳам ўсишда давом этмоқда. Масалан, бир этҳереум 2017 йил январидан 2017 йил июнигача 30 баробар ўсди ва нархи $250 га етди. Бу ўсиш бир қанча факторларга боғлиқ. Масалан, 2017 йилда Япония давлати хукумати биткоинни тўлов воситаси сифатида тан олишди ва ҳозирда бу мамлакат фуқаролари ушбу криптовалютада банк ҳисоб рақамлари очишлари ва ундан фойдаланишлари мумкин. Биткоиннинг бу етакчи ривожланган мамлакатда қонунийлаштирилиши инвесторлар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда, албатта. Масалан, 2017 йил май ойида ишга тушган япон криптовалюта биржаси З.cом талабгорларнинг хаддан ташқари кўплигидан ишини вақтинча тўхтатиб туришга мажбур бўлди. Криптовалюталар нархининг тезлик билан ошиб кетиши блокчейн- екотизимларининг ривожланиши билан ҳам боғлиқдир. Хусусан, ИCО механизми (блокчейндаги краудфундинг) тизимлари борган сари оммалашиб
бормоқда. Стартап компаниялар кейинчалик ривожланиш мақсадларида ўзларининг шахсий криптовалюталарини ҳам чиқаришлари мумкин. Инвесторлар эса бу криптовалюталарни сотиб олиб, стартап муваффақиятли бўлган тақдирда яхшигина фойда олишлари мумкин. Хозирги кунларда жуда кўп ИCО лар ташкил этилмоқда ва улар томонидан жалб этилган молиявий ресурслар миқдори бўйича янгидан-янги рекордлар қўйилмоқда. Масалан, Мозилла браузерининг аввалги бош директори Брендан томонидан ташкил этилган Браве стартапи ИCО воситасида 30 секунд давомида $35 млн маблағ йиға олди. Нега бизнинг ватанимизда бундай технологияларга қизиқиш унчалик катта эмас? Чунки, биринчидан, биздаги банк-молия мутахассислари янги технологияларга жуда эхтиёткорлик билан муносабатда бўладилар, иккинчидан, улар текшрилган ва узоқ муддат қўлланилган технологиялардан фойдаланишни афзал кўрадилар ва учинчдан, банк-молия соҳасидаги мутахассисларнинг амалий ва назарий тайёргарлиги рақамли технологиялар нуқтаи-назаридан етарли даражада эмас. Аммо Кипр, Япония, Россия, Хитой, Сингапур, Германия, Канада ва АҚШ давларлари аста-секин рақамли электрон валуйталара ўтишни режалаштиришмоқда. Масалан, 2016 йилинг бошида Хитой Халқ банки криптовалютага ўтиш режасини эълон қилди ва хозирги кунларда нақд пулларни аста секин блокчейнларга ўтказиш учун керакли бўлган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хитой мамлакати фуқаролари учун бу иш ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди, чунки бу тизимдан фойдаланиш хозирги пайтда фойдаланиладиган WеЧат ёки Алипай тизимларидан унчалик фарқ қилмайди. Аммо бу ўзгариш бизнес учун катта аҳамиятга эга бўлади, чунки бунда орадаги воситачилар йўқолади.
Узбек миллий валютаси – сўмни ҳам блокчейнга ўтказиш давлатга бир қанча муаммоларни ҳал қилиш имконини берар эди. Шу жумладан:

  • Жорий банк операцияларининг шаффофлигини ошириш;

  • Давлат сектори самарадорлигини ошириш;

  • Иккиламчи ва яширин банк секторини йўқ қилиш;

  • Давлат аппаратидаги бюрократияни енгиш;

  • Солиқлар тўлаш жараёнини мукаммаллаштириш орқали, солиқ тўламаслик холатларига қарши самарадор курашиш;

  • Електрон тижоратнинг ривожланишига янгиимкониятлар бериш;

  • Ҳалқаро валюта-кредит ресурсларини Ўзбекистон иқтисодиётига кенг жалб қилиш;

  • Молия-кредит муассасаларининг ишини янада такомиллаштириш ва бошқалар.

Бундай хатти-ҳаракатларнинг муваффақиятли равишда ривожланиши учун мамлакатимизда тўрт хилдаги йўналиш таклиф этиш мумкин:

  • Биринчи сценарийда бит сўм муомалага чиқарилиши мумкин. Ўзбек миллий валютасини блокчейнга ва рақамли форматга ўтказиш унга бир қанча афзалликлар бериши мумкин, аммо бу ҳолда бир қанча муаммоларни қонунчилик асосида тўғри ҳал қилишга тўғри келади. Масалан, ушбу блокчейнни ким бошқаради ва унга давлат мақоми бериладими ёки у корпоратив мақомга эга бўладими? Бит сўм ички ва ташки бозорда қандай ишлатилади ва ким томонидан назорат қилинади?

- деган саволларга ҳам конкрет жавоблар топиш лозим бўлади.

  • Иккинчи йўналишда Ўзбекистонда давлат блокчейн тизими ташкил қилинади ва у ўзида турли молиявий институтларнинг функцияларини қамраб олади. Бундай институтлар жумласига банклар, депозитарийлар, пенсия фондлари, солиқ идоралари ва бошқаларни киритиш мумкин. Бу амал солиқ тўлаш ва маблағларни фондларга ўтказиш ишларини автоматлаштириш имконини беради.

  • Учинчи имконият эса криптовалютани алоҳида ташкилотларда ёки ҳудудларда ҳаётга тадбиқ қилинади ва бу соҳада етарлри тажрива тўпланганидан сўнг, бу иш республика миқёсида амалга оширилади (масалан, Ўзбекистон Республикасидаги очиқ иқтисодий худудларда ёки чет эллик мутахассислар ёрдамида инновацион корхоналарда).

  • Охирги, тўртинчи имконият эса Российдагидек Марказий банк

томонидан рақамли криптовалюталар билан ишлашни амалга
оширадиган пилот лойиҳани ишга туширишдир (мастерчейн лойиҳаси). Ушбу пларформа бозор иштирокчиларининг электрон усулда ўзаро маълумот алмашиниши ва блокченларда идентификация қилинишиучун мўлжаллангандир. Бу тизим аста секин, критпотажриба ошиб борган сари бир қанча давлат интерактив ҳизматларининг ҳам блокчейнга ўтказилишини таъминлаши мумкин.
Республикамизда криптовалюта бўйича малакали мутахассисларнинг жуда камлиги ва бу соҳадаги тажриба озлигини ҳисобга олган тарзда бу йўналишда малакали мутахассислар тайёрлашни ҳам амалга ошириш замона талаби бўлиб қолмоқда. Лекин блокчен технологияларни ҳаётга тадбиқ қилиш ва ўзбек криптовалютасини чиқарич инновацион ғоясини қадам ба қадам амалга ошириш ҳозирданоқ бошлаб йўлга қўйилиши керак бўлган ҳаёт тақозосидир. Чунки дунёдаги кўпчилик ривожланган мамлакатлар ўзларининг миллий ёки корпоратив криптовалюта лойиҳаларини амалга ошимоқдалар ва улар кейинчалик барча рақамли криптопулларга эгалик қилиб, бошқа мамлакатларни бу жараёндан сиқиб чиқаришга ҳаракат қиладилар. Давлатнинг монетар сиёсатидаги энг муҳим амаллардан бири пул эмиссиясини назорат қилиш бўлгани учун, криптовалютадан воз кечиш келажакда мамлакатдаги молия-кредит тизимини ва унинг жаҳон молия кредит тизими билан алоқаларини сезиларли равишдаиздан чиқишига олиб келиши мумкин.
    1. Электрон тижоратга инвестициялар жалб қилиш

Енди криптовалюталарнинг инвесторлар учун қандай қийинчиликлар туғдириши масаласини кўриб чиқамиз. Ҳозирги даврда янги рақамли технологиялар стартап компанияларга криптовалюталар ёки токенлар кўринишида жуда катта инвестицион маблағларни жалб қилиш имкониятини яратаяпти. Мисол учун, юқоридаги бўлимда кўрсатилганидек, рақамли пулларни бирламчи жойлаштириш – ИCО (инитиал cоин офферинг) ўнлаб миллион пулларни инвестициялар учун тўплаш имконини яратаяпганини бир қанча давлатлардаги тажриба яққол намоиш қилаяпти. Аммо бу ишларнинг
манфий оқибатлари ҳам вужудга келиши эҳтимоли бор албатта. ИCО воситасида инвестициялар жалб қилинадигтан стартаплар бозорида янги молиявий пуффак пайдо бўлиши мумкин. Бунда эмитентлар томонидан ҳеч қандай сарф-ҳаражат қилинмаган холда инвесторлар учун юқори даражада фойда олишларига имкон яратилади. Анъанавий инвестицион cапитал йиғиш усулида эса компания керакли капитални йиға олиш учун узоқ йиллар давомида аҳолининг ишончини қозонган бўлиши керак. Рақамли валюта воситасида инвестицион cапитал тўплаш операциясининг қимматли қоғозларни бирламчи акциялар жойлаштириш (андеррайтинг - биржаларда сотиш) орқали амалга ошириладиган анъанавий усулидан асосий фарқи шундаки, бунда компания сотув учун акцияларни эмас, балки токенларни (рақамли жетонларни) чиқаради. Бунинг учун инвесторлар криптовалюта орқали тўлов қиладилар (масалан, биткоин ёки лайткоин орқали). Мутахассисларнинг фикрича, ИCО эмитентлари бу ишларни қилаётганларига катта таваккалчиликларга қўл урадилар. Бу айниқса, криптовалюталар бозори фаолияти давлат бошқарувига ўтган пайтда ўта кучаяди.

Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish