Рақамли электрон бизнес қандай ташкил қилиниши ва бошқарилиши ҳақида маълумот тайёрланг;
Електрон бизнесни ташкил қилиш бўйича ҳаётий ва реал мисоллар келтиринг.
Рақамли электрон бизнесни ташкил қилиш бўйича қандай маслаҳат ва тавсиялар бера оласиз?
Електрон бизнесни бошқаришнинг қандай усулларини биласиз?
Електрон бизнеснинг қандай молиялаштириш усулларини биласиз?
Електрон бизнесни ривожлантириш стратегиялари ҳақида маълумотлар беринг ва мисоллар воситасида буларни тушунтиринг;
Жаҳонда электрон бизнеснинг ривожланиш тенденциялари нималардан иборат?
Ўзбекистонда электрон бизнеснинг ривожланиш тенденциялари қандай бўлиши кутилмоқда?
Ақлли қишлоқ ҳўжалиги нималардан иборат ва у қандай натижаларга олиб келади?
Ўзбекистонда ақлли қишлоқ ҳўжалигини ривожлантириш концепциясини тушунтириб беринг.
БОБ. РАҚАМЛИ эЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ВА 4.0 ИНДУСТРИЯНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Ушбу бобни ўрқаниб чиққандан сўнг, талаба қуйидагиларни билиб олади:
Рақамли электрон тижоратнинг келажакдаги ривожланиш истиқболлари нималадан иборатлигини;
4.0 Индустриянинг ривожланиш исти8қболларини;
Електрон тижоратда мобил интернетнинг аҳамиятини;
Мобил савдо жараёнларини ва уларнинг қандай амалга ошрилишини;
Рақамли иқтисодиётнинг янги моделларини;
Електрон тижоратда рақамли иқтисодиётнинг янги моделлари қандай ишлатилишини;
Електрон тижоратнинг асосий ривожланиш йўналишларини.
Электрон тижоратда мобил интернет ва мобил савдо жараёни
Ҳозирги замонда кўпчилик янги бозорларнинг ҳосил бўлишини, бизнес-моделларнинг трансформациясини ва янги маҳсулот ҳамда хизматлар яратилишини кўриб ва кузатиб турибди. Замонавий рақамли иқтисодиётнинг энг асосий кўрсатгичларига ишлаб чиқаришнинг янги турларига (пеер-то- пеер продуcтион), оммавий ҳамкорлик (масс cооллаборатион), интеллектуал мулкка оммавий эгалик (публиc пропертй), тақсимланган истеъмол моделлар (шаринг эcономй) очиқ межнат бозори (фрее ланcинг) кабилар киради. Онлиен ретаилинг эуропе маълумотларига кўра ҳозирги даврда ривожланган мамлакатларда чакана савдонинг умумий ҳажмида электрон тижоратнинг улуши ўртача 9,7% ни ташкил қилади ва бу улуш йил сайин ортиб бормоқда (Еуромонитор, БCГ таҳлил маълумотлари). Масалан, Россияда рақамли иқтисофиёт бозори (интернет савдо, интернет сервислар, контент, электрон тўловлар) ЙМД нинг 2,2% ни ташкил қилади, интернетга боғлиқ бозорлар эса ЙМД нинг 16% ни ташкил қилади (Россиядаги интернет сервислар ва контентлар иқтисоди, РАЕК, НИУ БШЕ, экономика Рунета РФ, c.5) ва бу бозорлар салмоғи йил сайин ўртиб бормоқда. Бунга сабаблар орасида тўртинчи саноат инқилобини, 4.0 Индустрия технологияларини, оммавий роботизацияни, виртуал ва қўшимча реаллик технологик платформаларини, 3Д-принтерлар кабиларни кўрсатишимиз мумкин. 4.0
Индустрия атамаси 2011 йилда Ганновер ярмаркасида пайдо бўлди ва у қиймат ҳосил қилинишининг глобал занжиридаги туб ўзгаришларни аниқлаб берган эди. Бундай индустрия ишлаб чиқариш жараёнларида ҳосил бўлаётган муносабатларнинг мажмуи бўлиб, рақамли технологияларнинг бизнеснинг ва мамлакатнинг рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилиши билан боғлиқдир. Ўзбекитонда 4.0 Индустрия атамаси иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча тармоқларнинг рақамли трансформациясини англатади дейишимиз ҳам мумкин. Агарда бу атамани тизимлар назаруяси тилида ифодаласак, уни қуйис=дагича таърифлаш мумкин: 4.0 Индустрия ишлаб чиқариш занжирларидан ташкил қилинган тизим бўлиб, унинг ажралмас таркибий қисми сифатида онлине технологиялар (инсонлар, машиналар, булутлар ва дата-марказлар) воситасида яратилган тизим элементлари орасида рақамли кўринишдаги маълумотлар алмашиниш амалга оширилади. Ушбу индустриядаги инновацион технологияларга биг дата, мобил технологиялар, сунъий интеллект, нейрон технологиялари, квант технологиялари, тақсимланган реестр технологиялари, ишлаб чиқариш интернети (ИиоТ), буюмлар интернети (ИоТ), робототехника ва сенсорика, виртуал ва қўшимча воқеълик (ВР ва АР) ларни киритишимиз мумкин.
Мобил интернет даврига ўтиш wеб-технологиялар ривожланишидаги янги бир босқичлардан бири бўлди. Бунинг натижасида 2008 йилдан то 2016 йилгача интернет тармоғи фойдаланувчилари сони икки мартадан кўпроқ кўпайиб, жаҳон миқёсида 3,2 миллардга етди. Мамлакатларнинг барча худудларида интернет тизимининг ишлай олишига эришиш нафақат давлат миқёсидаги масала бўлиб қолди, балки бу йўналишда трансмиллий корпорациялар ҳам фаол шуғулланмоқдалар. Масалан, Африка, Лотин Америкаси ва Осиё мамлакатлари учун мўлжалланган интернет_орг мобил илова яратиш лойиҳаси Фаcебоок корпорацияси томонидан Самсунг, эриcссон, Нокиа ва бошқа компаниялар билан ҳамкорликда яратилмоқда. Бу лойиҳа бўйича ижтимоий аҳамиятли сайтларни кўриб чиқиш учун керакли бўлган трафик бепул бўлади. Фаcебоок нинг яна бир лойиҳаси учувчисиз
аппаратлар – дронлар ёрдамида интернет тармоқлари яратишдир. Бунга мисол сифатида 2016 йил июлида ишга туширилган қуёш батареяларида ишлайдиган учувчи қурилма Ақуила ни келтириш мумкин. Унинг қанотлари узунлиги 42 метр, оғирлиги эса 450 кГ бўлиб, 90 кун давомида парвозда бўлиши мумкин (. Бу лойиҳа амалга оширилганидан сўнг, Фаcебоок бориш қийин бўлган худудлардаги барча уйларда интернетнинг бетўтов ишлашини таъминлаши мумкин бўлади. Ривожланган мамлакатларда мобил қурилмалар орқали интернет ва контентнинг истеъмоли миқдори интернетга бошқа қурилмалардан бўлган чиқишлардан кўра анча кўпроқдир. Бунга асосий сабаб, уяли алоқа операторлари томонидан мобил интернет нархининг камайтирилиши ва смартфонларнинг сотуви кўпайишидир. Масалан, 2015 йил август ойида жаҳондаги мобил қурилмалар сони дунё бўйича ялпи аҳоли сонидан ошиб кетди (wе аре соcиал, август 2015). Интернетга мобил қурилмалардан чиқишлар вақти кўпчилик мамлакатларда 50% дан ортиб кетди. Масалан, бу кўрсатгич Канадада 52% ни, Британияда 56% ни, АҚШ да 61% ни ташкил қилади (cомСcоре, март 2015). Форрестер Ресеарч нинг маълумотларига кўра, 65% маркетологлар мобил маркетингдан фойдаланадилар, улардан 45% қисми эса мобил электрон почта ёрдамида рекламани амалга оширадилар (дигитал брендинг // бренд манагемент, №1 (80), 2015, c.25).
Do'stlaringiz bilan baham: |