Тошкент молия институти с. С



Download 2,7 Mb.
bet144/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Агротехнология бозорининг тўйиниши– ҳозирги даврда жаҳон миқёсида рақамли технологияларнинг ва бу соҳа бўйича тармоқ стандартларининг сони кўпайиб, критик ҳажмга етиб қолди. Қишлоқ хўжалик машина ва ускуналарининг барча йирик ишлаб чиқарувчилари ўз машина ва ускуналарининг ишлатилишини оптималлаштирадиган ечимлар ва дастурлар таклиф қила бошладилар. Экинлар ва ерларга аниқ ишлов бериш бўйича бир қанча ечимлар мавжуд. Мамлакатимиздаги қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассислар ушбу барча техника ва технологояларни ўзлаштириб олишлари ва бу йўналишдаги бир қанча муҳим масалаларни ҳал қилишлари лозим, шу жумладан, геомаълумотларни ҳосилдорликни башоратлаш учун ишлатиш, қишлоқ ҳўжалиги ишларини оптималлаштириш, сув ва минерал ўғитлар таъминотини автоматлаштириш, қишлоқ ҳўгалик маҳсулотларини узоқ муддат бузилмасдан сақланишини йўлга қўйиш, логистикани бошқариш, маҳсулотлар еткасиб берадиган автотранспорт паркининг ишини бошқари ва бошқа кўпгина масалалар. Агротехнологияларнинг янги авлоди сифатида дунё юзини кўраётган блокчейн технологиялар ва буёмлар интернетини ҳам ривожлантириш қишлоқ хўжалигини модернизация қилишда катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин;

  • Келажак агротехнологияларнинг энг асосий трендларидан бири интеграциядир. Чунки, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш йўналишида ягона стандартлар ва оригинал ечимлар таклиф қиладиган, рақамли агротехнологиялар соҳасидаги илмий ютуқларни бирлаштира оладиган, танлов масаласини ижобий ҳал қиладиган ва мавжуд рискларни камайтира оладиган компаниялар бу соҳада лидерлар бўлиб қолади. Инновацияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш бўйича энг таниқли компаниялардан бири Аccентуре нингилмий ишлари натижасида,жаҳон қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни ривожлантириш муаммосининг ҳал қилинишида интеграллашган булутли сервислардан фойдаланиш катта аҳамиятга эга бўлиши аниқланган. Бундай сервислар

    қишлоқ хўжалиги машина, қурилма, ускуна ва датчикларидан маълумотлар олиш ва уларни сақлаш масаласини ҳал қилиб берадилар ва бунинг натижасида турли форматлар ҳамда протоколларнинг мослигини таъминлаб берадилар. Бундан ташқари, ягона сервис бутун бит тармоқ миқёсида фаолият кўрсатадиган компаниялар томонидан маълумотларни самарадор ишлатишни таъминлаб бера олади, шу жумладан, ер майдонларини масофавий зондлаштириш, гиперспектрал аерофотосъемка, об-ҳаво башорати, сув ресурслари холати бўйича маълумотлар ва бошқалар. Булутли сервиснинг қўшимча афзалликларига аграр сеcтор хизматчиларини логистика ва маркетинг бўйича қўллаб- қувватлаш ҳам киради. Аниқ ва ўз вақтида олинадиган маълумот турли хилдаги қишлоқ хўжалик экинларидан камроқ ёки керагидан кўпроқ миқдорда ҳосил олиш таваккалчилигини анча камайтиради, агромаҳсулотларга реал нарх белгилаш имкониятини яратади, воситачиларга бўладиган қўшимча ҳаражатларни камайтиради, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бериш бўйича транспорт занжирларини ташкил қилишни осонлаштиради ва тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашни анча яҳшилайди. Аccентуре компаниясининг ҳисоб-китобларига кўра, ягона булутли сервисларнинг тадбиқ қилиниши бир гектардан олинадиган ҳосил миқдорини икки баробар оширишга олиб келар экан. Демак, бундай сервисларнинг ташкил қилиниши қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш жараёнини анчагина тезлаштиришга олиб келади.
    энди юқоридаги аниқланувлардан сўнг, замонавий қишлоқ ҳўжалик технологияси АгТеч (Агрономиc Течнологй) нима эканлигини қуйидаги тарзда аниқроқ қилиб тушунтира оламиз: Қишлоқ хўжалик технологияси ёки агротехнология (АгТеч) агробизнес соҳаси маҳсулотлари қийматини яратиш занжиридаги қандайдир аниқ бир экотизим бўлиб, у кимё, биология, биокимё, агрономия, ўсимликшунослик ва шунга ўхшаш фанлар кесимида пайдо бўлган. ПwC компаниясининг таъкидлашича, ушбу ҳолатда
    рақамлаштириш жараёни бурилиш нуқтаси сифатида намоён бўлиб, у қишлоқ хўжалигининг келажакдаги ривожланишига пойдевор сифатида хизмат қилади. АгТеч-лойиҳаларда РОИ (Ретурн оф Инвестмент) кўрсатгичи қишлоқ хўжалигига бўлган бошқа анъанавий инвестицияларга нисбатан анча катта миқдорда бўлади. Шунинг учун бўлса керак, фақат 2017 йилнинг ўзидаёқ агротехнологияларга бўлган инвестициялар шундай компанияларни сотиб олиш ёки уларга инвестициялар киритиш натижасида салкам 32% га ортди ёки пулда ифодалаганда, $2,6 миллиард долларга ўсди (Форбес нинг маълумотлари). Бу холатнинг сабабини усоқлардан қидириб юришнинг кераги йўқ, сабаб жуда оддий – ер куррасидаги инсонлар сони борган сари ортиб бормоқда ва уларнинг барчасини озиқ-овқат билан таъминлаб туриш керак. БМТ нинг башоратларига кўра, 2025 йилга келиб, ер шаридаги аҳоли сони 8,1 миллиарддан ошиб кетади, 21 аср ўртасига келиб эса 9,6 миллиардга етади. Мутахассисларнинг фикрларига кўра, рақамли трансформация туфайли, қишлоқ хўжалиги тармоқларининг ялпи маҳсулоти 60% дан ортиққа кўпаяди ва шу туфайли озиқ-овқат етишмовчилиги кутилмайди. Рақамли агротехнологиялар соҳасидаги бундай янгиликлар билан боғлиқ равишда Ўзбекистон Республикаси норматив-хуқуқий ҳужжатлар порталида бача танишиши ва муҳокама қилиниши учун “Ақлли қишлоқ хўжалиги”ни тадбиқ қилишнинг концепциясини лойиҳаси нашр этилди. Ушбу концепциянинг асосий мақсадлари – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хосилдорлигини ва сифатини ошириш, чорвачилик маҳсулотларининг самарадорлигини кўпайтириш, қишлоқ хўжалик экинларини касаллик ва зараркунандалардан ҳимоялаш, турли ҳилдаги ўсимликларнинг ривожланишига ташқи таъсир этувчи нобоп факторларнинг олдини олиш, қишлоқ хўжалигининг замонавий усулларини тадбиқ қилиш ва ишлаб чиқариш маданиятини юксалтиришдир. Бунда алоҳида эътибор мамлакатимиз қишлоқ хўжалигига юқори технологияларни тадбиқ қилишга ва хўжалик юритишнинг рақамли усулларини кенг миқёсда қўллашга қаратилади. Ушбу мақолада эса муаллифларнинг таклиф этилаётган
    концепцияга нисбатан танқидий фикрлари, уни ривожлантириш бўйича таклифлари ва бу йўналишдаги бир қанча қўшимча имкониятлар ёритилади.
    Бизнинг фикримизча, Ўзбекистон Республикасида ақлли қишлоқ хўжалиги концепциясини тўлақонли тадбиқ этишнинг энг асосий масалалари сифатида қуйидагларни кўрсатиб ўтишимиз мумкин:

        • Мавжуд сув, энергетика, минерал, материал ва техник ресурслардан фойдаланишниг энг янги ва тежамкор рақамли технологияларидан фойдаланиш;

        • Замонавий рақамли информатион технологиялар ва бошқарув тизимлари ёрдамида очиқ ва ёпиқ ер майдонларида томчилаб суғориш тизимларини кенг миқёсда ишлатиш;

        • Жаҳоннинг турли мамлакатларида ишлаб чиқилган замонавий технологиялар ёрдамида очиқ, ёпиқ ва ярим ёпиқ ер майдонларида ҳамда теплицларда маҳаллий ва турли хилдаги тропик ўсимликлар етиштиришни йўлга қўйиш;

        • Сунъий субстратлардан фойдаланган холда перлитлар ва аерон технологиялари ёрдамида маҳсулотлар етиштириш ҳамда уларни яқин ва узоқ мамлакатларга экспорт қилиш;

        • Замонавий аеропоника ва гидропоника усулларидан фойдаланган холда ақлли теплицларда жаҳон бозорида талабгор бўлган экологик тоза қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш;

        • Республика учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат ҳавфсизлигини ички ва ташқи инвестициялар жалб қилиш орқали таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалигини бошқариш учун перспектив рақамли технологияларни қўллаш;

        • Қишлоқ хўжалигига турли хилдаги замонавий ресурсни тежайдиган технологияларни қўллаш, шу жумладан, аниқ экувчи механизмлардан фойдаланиш, хар бир бирлик экин майдонига қанча минерал ўғит

    кетишини аниқ билган холдатурли хилдаги ўғитларнинг сарфини камайтириш;

        • Турли хилдаги қишлоқ хўжалик ишларини амалга ошириш хамда уларнинг ҳисобини аниқ юритиш учун навигацион ГПС-қурилмалар билан таъминланган қишлоқ хўжалик механизмлари ва технологик жиҳозлардан фойдаланиш;

        • Қишлоқ хўжалик техникасини ва жиҳозларини бошқариш, чорва молларига қараш, сут соғиш ва шу каби ишларни амалга ошириш учун робототехника воситаларидан фойдаланиш;

        • Ер ресурсларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, қишлоқ хўжалик экинларининг ҳолатини назорат қилиш, уларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоялаш ҳамда яйловлардаги чорва молларини кузатиш учун учувчисиз қурилмалар – дронлардан фойдаланиш;

        • Мамлакат қишлоқ хўжалигининг турли хил йўналишларидаги юқори технологияли соҳаларда ишлаш учун малакали мутахассислар тайёрлаш ва уларни қишлоқ хўжалик ишларига жалб қилиш;

        • Ресбублика қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларига илғор инновацион технологияларни ва чет эл тажрибасини жорий қилиш;

        • Кейинчалик умумреспублика миқёсида фойдаланиш мақсадида олдин шахарлар ва сўнгра вилоятлар миқёсида маълумотларни рақамли усулда алмашинишга ўтиш;

        • Келажакда тўлиқ электрон иш юритишга ўтиш мақсадида қоғоз кўринишидаги маълумотлардан ва ҳисобот формаларидан имконият даражасида воз кечиш;

        • Қишлоқ ҳўжалик хизматчилари, фермерлар ва ишлаб чиқарувчилар ҳамда давлат бошқарув органлари орасидаги алоқа самарадорлигини электрон усуллардан фойдаланган холда сезиларли даражада ошириш;

        • Маҳаллий шароитларда турли хилдаги қишлоқ хўжалик экинларни етиштириш усуллари ва услубияти бўйича омма фойдалана оладиган

    электорн маълумотлар банкини яратиш ва бу ҳақдаги маълумотларни барча қишлоқ хўжалиги ходимларига етказиш – бу қишлоқ хўжалигини илмий асосда юритиш ва юқори ҳосилдорликка эришишга ёрдам беради;

        • Қишлоқ ҳўжалигини бошқаришнинг самарадор механизмини яратиш учун экинлар ва чорва молларининг доимий мониторинг ва баҳоланувини йўлга қўйиш лозим;

        • Қишлоқ хўжалик ходимлари ва фермерларни маҳсулотларни етиштириш, йиғиб олиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва маркетинг ҳамда логистика жараёнини амалга ошириш бўйича маслаҳатлар бера оладиган консалтинг компанилари фаолиятини йўлга қўйиш;

        • Қишлоқ хўжалигини республика ва вилоятлар миқёсида самарали бошқариш, cонсултинг ҳизматларини бериш ва мониторинг қилиш бўйича рақамли платформалар яратиш;

        • Республиканинг тез ўзгарувча cонтинентал муҳитига мослаша оладиган қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ва уй хайвонлари етиштириш технологияларини ишлаб чиқиш ёки бошқа мамлакатларда мавжудларини ижодий равишда ўзлаштириш;

        • Қишлоқ хўжалик экинларининг маҳаллий климатик шароитларга чидамли бўлган янги сортларини яратиш бўйича ишларни ген инженерияси усуллари ёрдамида ривожлантириш;

        • Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини узоқ муддат сақлай оладиган ва осон транспортировка қила оладиган жиҳозлар, усуллар, транспорт воситалари ва машина-механизмлар яратиш;

        • Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган экологик тоза бозорбоп турларини етиштириш учун мўлжалланган қишлоқ хўлагиги инфратузилмасини ташкил қилиш;

        • Рақамли технологиялардан фойдаланиш асосида давлат томонидан қишлоқ хўжалиги учун ажратилган давлат маблағларининг, ер майдонларининг ва моддий бойликларининг самарадорлигини таъминлаш;

        • Енг илғор хорижий аналоглар асосида режали тарзда “Ақлли қишлоқ хўжалиги” технологияларини мамлакатимиз худудларида тадбиқ қилишга эришиш;

        • Иннонацион ечимлар асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари логистик инфратузилмасининг самарадорлигини ошириш.

    Юқорида санаб ўтилган масала ва муаммоларни ҳал қилиш ҳамда ҳаётга тадбиқ қилиш учун қишлоқ хўжалигига замонавий рақамли технология усуллари ва воситаларини тадбиқ этиш талаб қилинади. Бунинг учун эса юқорида кўрсатилган таклифларни вақт ва фазо масштабида самарали равишда режалаштирш талаб этилади. Бу иш албатта сунъий интеллект технологиялари (АИ) ни қўллашни, маълумот йиғиш, узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш учун биг дата дан фойдаланишни, турли хилдаги шароитларда қишлоқ хўжалигини бошқариш ва мониторинг қилиш учун виртуал реаллик (ВР) ҳамда тўлдирилган реаллик (АР) технологияларини қўллашни талаб қилади. Қишлоқ хўжалик экинларининг реал холатини тезкор билиш ва бунинг асосида уларни оптимал бошқариш учун эса буюмлар интернети (интернет оф тҳингс ИоТ) дастурий- техник воситаларидан фойдаланиш ҳам талаб этилади.


    Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, етказиб берувчилари ва булар билан боғлиқ бўлган давлат ташкилотлари бўйича барча маълумотларни маҳсус интеграллашган “Ақлли қилшлоқ хўгалиги” платформасида сақлаш айни муддао бўлади. Ушбу платформанинг очиқлигини таъминлаш учун унинг функциялари давлат, банк, солиқ, суғурта ва молия ташкилотлари билан билан интеграллашган бўлиши лозим. Бундай рақамли технологияси платформаларининг қишлоқ хўжалигига тадбиқ қилиниши ўз-ўзидан шунга мос бўлган инфратузилмани ҳам талаб қилади. Бу эса ўз навбатида, юқори тезликли интернет ва мобил алоқани ривожлантирмасдан амалга оширила олмайди.
    Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишончли реализациясини таъминлаш учун маҳсулотларнинг сақлаш жойларида ва уларни транспортировка қилишда белгилардан, чипладан, идентификаторлардан, рақамли технологиялар ва
    тизимлардан фойдаланган холда кузатилувчанлигини таъминлаб бериш керак бўлади. Баъзи холатларда эса бозор иштирокчиларининг алохида категориялари учун индивидуал технологик ечимлар тўплами ҳам керак бўлиб қолиши мумкин. Рақамли трансформация жараёнида қишлоқ хўжалиги махсулотларини сотиш учун эса маҳсус он-лайн платформалар ва тизимлар ҳам керак бўлади, албатта. Бу соҳага тегишли бўлган қонунлар, қонун ости ҳужжатлари, норма ва номативлар, стандартлар керак бўлиши эса аксиомадай бир гап. Бундай ҳужжатлар жаҳон стандартларига мос бўлиши ва етказиб берилаётган маҳсулот сифатида энг юқори талабларни ўзида акс эттириши лозим.
    Рақамли технологиялардан кенг миқёсда фойдаланилган шароитларда ўсимлик дунёси, қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорванинг холатини масофавий усулда кузатиб туришга имкон берадиган зондлаштириш усулларидан хам фойдаланиш мумкин. Аммо бундай тизимларни кенг миқёсда ишлатиш учун аввал уларни бир ҳудуд ёки вилоят миқёсида текширувдан ўткасизш талаб қилинади ва агарда бу тестлаштириҳс жараёни муваффақиятли амалга ошса, энди уни бошқа жойларда ҳам ҳаётга тадбиқ қилиш мумкин бўлади. Янги қишлоқ хўжалик технологияларинин синовдан ўтказганда куйидаги кўрсатгичларга аҳамият бериш мақсадга мувофиқ бўлади: ишлаб чиқариш сарадорлигининг ошиши, текширувнинг назорати таъминлануви, ерга аниқ ишлов бериш технологияси, вегетастион даврнинг назорати, кузатилувчанлик, рақамли майдон кўрсатгичлари, чорва молларини рақамлаштириш жараёнинг амалга оширилиши, омборларда маҳсулотларнинг мавжудлиги, маҳсулотлар гуруҳига талаб ва таклифнинг қанчалиги, алоҳида товар гуруҳларига бўлган башорат, ва бошқалар. Охирги фикр тариқасида шуни айтиб ўтиш мумкинки, мамлакатимизда юқори даражадаги замонавий қишлоқ хўжалик маданияти таркиб топмагани туфайли, қишлоқ хўжалиги ҳодимларини, фермерларни ва бу соҳада иш билалн машғул бўлган барша инсонларга сифатли даражада таълим беришни йўлга қўйиш ҳал қилувчи аҳамиятга моликдир. Қиҳслоқ хўжалиги учун кадрлар тайёрлашга мўлжалланган институт ва университетларнинг сонини ошириш, уларгади қабул квоталарини кўпайтириш, профессор-ўқитувчиларнинг малакаларини ошириш,
    ўқув даргоҳларида замонавий АКТ ва рақамли технологиялар бўйича янги фанларни киритиш қишлоқ хўжалигида рақамли трансформация жарайиони амалга ошришда катта ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

    1. Download 2,7 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   180




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish