Тошкент молия институти с. С


Рақамли иқтисодиёт янги моделларининг электрон тижоратда ишлатилиши



Download 2,7 Mb.
bet146/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Рақамли иқтисодиёт янги моделларининг электрон тижоратда ишлатилиши

Биргаликдаги истеъмолнинг янги модели

Бу бўлимда энг биринчи навбатда рақамли иқтисодиётда кенг ўрин олаётган биргаликдаги истеъмолнинг янги модели бўлган шаринг эcономй моделини кўриб чиқамиз. ПwC консалтинг компаниясининг маълумотларига кўра, Шаринг эcономй сегментида қуйидаги бир қанча йўналишларини алохида ажратиб кўрсатишимиз мумкин:

  • Уй-жойдан биргаликда фойдаланиш - пеер-то-пеер аccомодатион

  • Транспортдан биргаликда фойдаланиш - пеер-то-пеер транспортатион

  • Автомобилдан биргаликда фойдаланиш – cар шаринг

  • Уйга ҳизмат кўрсатиш бўйича ҳизматлар – он-деманд ҳоусеҳолд сервиcес

  • Дизайнер, бухгатер, маслахатчи ва шу кабиларнинг профессионал ҳизматлари –он-деманд профессионал сервиcес

  • Жамоавий молиялаштириш – cоллаборативе финанcе

  • Краудфондинг – cроwд-фундинг

  • Ўзаро кредитлаш - пеер-то-пеер лендинг

  • Мусиқа ва стирминг хизматлари – музиcал ва стримминг сервиcес.

Бундай сервисларнинг уй-жой, автомобил, китоблар, ДВД, мехмонхоналардаги номерлар ва автомобилларнинг анъанавий ижара бозорига нисбатан тезкорлик билан кўпайиб бориши шаринг эcономйнинг янада оммавийлашуви учун сабаб бўлаяпти. Масалан, агарда 2013 йилда шаринг эcономй бозори $15 миллиард доллар ва анъанавий ижара бозори ҳажми эса $240 миллиард доллар бўлган бўлса, ПwC нинг башоратларига кўра, 2025 йилга келиб, шаринг эcономйнинг ҳажми $335 миллиард долларгача ошади ва у анъанавий ижара бозори ҳажми билан тенглашади. Бу бозорда уй-жойдан биргаликда фойдаланиш бозори биринчи ўринда бўлиб, унинг ҳажми €15,1 миллион эврони ташкил қилади, иккинчи ўринни жамоавий молиялаштирш (€5,2 миллион эвро) ва учинчи ўринни транспортдан биргаликда фойдаланиш (€5,1 миллион эвро) эгаллайди. Шеринг платформаларнинг даромадлари ҳар йили 80-90% га ўсиши кузаилаяпти ва эвропадаги энг даромадли йўналиш транспортдан виргаликда фойдаланиш бўлганлиги қайд этилган. ПwC нинг башоратларига кўра, бу холат 2025 йилга келиб ҳам шундайлигича қолиши мумкин, аммо, уй-жойдан биргаликда фойдаланиш ва уй-розғор ишларига қарасиш ҳизматлари иккинчи ва учинчи ўринларни олиши кутилмоқда. Ниелсен, Машабле статиста компанияси таъкидлашига кўра, дунё бўйича 68% онлайн
истеъмолсчилар ўз мулкидан биров билан биргаликда фойдаланишга тайёрлигини ва 66% онлайн истеъмолсчиларбировнинг мулкидан биргаликда фойдаланишга тайёрлигини билдирган. Шаринг эcономй концепциясинг ривожланиши катализатори сифатида бозорга чиққандан сўнг бир неча йиллар ичида машхур бўлиб кетган агрегаторларни кўрсатишимиз мумкин. Масалан, ҳусусий уй-жойларни қисқа муддатли ижарага бериш бўйича сервис ҳисобланган Аирбнб компанияси йилига 155 миллион кишига ҳизмат кўрсатади. Бу эса Хилтоннинг барча отеллари тармоғидан 22% га кўпдир. Аирбнб мижозларга ёрдам, тўловлар қабул қилиш ва уй эгаларига $1 миллион долларлик суғурта ҳизматларини таклиф қилади. Бунда қуйидаги монетаризация схемаси қабул қилинган: 3% ни ижарага берувчи тўлайди, 6% дан 12% гача эса жой қийматига боғлиқ равишда ижарачи тўлайди. Убер, Гетт, БлаБлаCар, Яндех Тахи каби агрегаторлар ҳам шундй сервислар жумласуга киради. Шундай қилиб, ишонч билан таъкидлаш мумкинки, яқин келажакда Шаринг эcономй сервислари ижаранинг анъанавий сегментини анча торайтириб, унда яна ҳам янги сервислар турлари пайдо бўлади ва бу мамлакатимизда ҳам рақамли электрон бизнеснинг ривожланиши учун янгидан-янги имкониятлар яратади.
Мижозлар иқтисодиётининг механизми сифатида Биг Дата нинг ишлатилиши

Ҳозирги кунда Биг Дата технологияси катта миқдордаги маълумотларни йиғиш ва улардан фойдаланган ҳолда компанияларнинг мижозга йўналтирилганлигини ошириш ҳамда бизнеснинг турли йўналишлари бўйича оптимал қарорлар қабул қилишнинг инновацион ускунаси бўлиб ҳисобланади. Айниқса, маркетинг жараёнида мижозлар тўғрисидаги катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, уларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш рекламанинг самарадорлигини ошириш ҳамда истеъмолчига таргетинг воситасида бевосита таъсир қилиш учун катта аҳамиятга эга бўлиб бораяпти. Персоналлаштиришга ўтиш мижоз иқтисодиёти йўналишида илмий-амалий изланишларни ҳам фаоллаштиришга олиб келади. Амалиётда
маълум бир тузилишга эга ва тузилишга эга бўлмаган маълумотлар ишлатилиши мумкин. Тузилишга эга бўлган маълумотлар аниқ бир кетма- кетликда бўлади ва бир хил форматларда олдиндан ўрнатилган манбаълардан келади. Уларни қайта ишлаш натижасида корреляцион боғлиқликларни осонгина аниқлаш ва тегишли алгоритмлар воситасида машина ёрдамида қўйилган масала бўйича таҳлил жарайинини амалга ошириш мумкин. Маълум бир тузилишга эга бўлмаган маълумотлар эса олдиндан маълум бўлмаган, турли хилдаги манбаълардан келаётган, турли хил форматлардаги ахборотлар бўлиб, бу уларни йиғишни, қайта ишлашни, солиштиришни ва таҳлилини қийинлаштиради. Шу туфайли, вақтни йўқотиш ҳамда натжаларни валидация қилиш каби муаммолар пайдо бўлади. Бизнес эса Биг Дата имкониятларидан фойдалана олади. Бу биринчдан, Биг Дата билан боғлиқ маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш жараёнларини компания бизнес моделга мослаштиришга имкон берса, иккинчи томондан, Биг Даталар билан ишлай олиш ташқи контрагентлар учун тижорий қизиқиш уйғотадиган бўлса, улар ушбу маълумотлар ёрдамида ташқи бозорга янги маҳсулотлар ва ҳизматлар билан чиқиш имкониятига эга бўладилар. Масалан, Сбербанк банк мижозлари ҳақидаги маълумотларга асосланган статистик ва башорат моделларини тузиб бериш ва сотишга мутаҳассисланшган „Очиқ маълумотлар“ лойиҳасини эълон қилди. Мижозларнинг транзакциён фаоллигини таҳлил қилган холда Сбербанк турли компаниялар ва чакана савдо ташкилотларига қаерда у ёки бу турдаги савдо нуқталари очиш мумкинлиги ҳақида тавсиялар бера олади. Бу жуда ақлли ва ўз вақтида амалга оширладиган тадбирдир. Яндех компанияси ҳам Биг Дата бозорининг энг актив иштирокчиларидан бири ҳисобланади. Бу компания 2014 йилда Яндех Дата Фаcторй деб номланган лойиҳани ишга туширди. Бу лойиҳанинг асосий иш йўналиши катта ҳажмдаги тарқоқ маълумотлар базасини маҳсус усуллар воситасида таҳлил қилиш асосида жараён ҳақида маълум бир ҳулосалар олишдир. Ушбу сервис пўлат ишлаб чиқариш жараёнидаги ички ва ташқи параметрларни бошланғич
маълумотларни қайта ишлаш натижасида Магнитогорск металлургия комбинатининг ишини оптимал бошқариш учун ишлатилган. Биг Дата нинг яна бир муваффақиятли қўлланилиш соҳасига унинг Москва шахри транспорт тизимини бошқариш ва бунинг асосида йўловчиларнинг талабларини яхшироқ қондириш учун ишлатилганини ҳам айтиш мумкин. Жаҳондгаи кўпчилик компаниялар кейинги 4-5 йиллар ичида Бир Дата технологиясини тадбиқ қилишга ўтишлари керак бўлади, акс холда улар мижозларни жалб қилиш ва уларни ушлаб туриш имкониатидан маҳрум бўлишлари ҳамда бозорда бошқалар билан рақобат қила олмасликлари мумкин.
Сунъий интеллект (артифиcиал интеллект) ва машинавий ўқитиш (машине леарнинг) моделларидан фойдаланиш

Ҳозирги даврда сунъий интеллект ва машинавий ўқитиш моделлари ҳам компанияларнинг ишлаб чиқариш жараёнлари ва амалиётларига аста- секин кириб бормоқда. Машинавий ўқитиш усулида компъютер сунъий нейрон тармоқлари асосида маълумотларни таҳлил қилади ва бунинг натижасида аниқланилган статистик натижалар ҳамда боғлиқликлар асосида ўзининг фаолият дастурини тузади. Бу усулнинг амалиётда қўлланилишига яққол мисол сифатида электрон почтадаги спан филътрларини кўрсатиш мумкин. Бундай дастур керакли информацияни мустақил равишда топишга ўрганади. Мақсадга мувофиқ бўлмаган электрон почта маълумотларини автоматик равишда аниқлай оладиган бу дастур спамнинг янги турлари пайдо бўлганида ўз-ўзидан доимий равишда мослашиши ва мукаммаллашритилиши керак бўлади. Машинавий ўқитиш технологиясининг яна бир мисоли сифатида фототасвирлардан фойдаланиб, инсон шахсини аниқлашни келтириш мумкин. Бунга мисол сигфатида Фаcебоок нинг инсон тасвирини таний оладиган тизимини ёки Гоогле нинг маҳсус алгоритм ёрдамида лаблар қимирлашидан маълумотлар ўқий оладиган иловасини келтиришимиз мумкин. Мутахассисларнинг баҳо беришларича, ҳозирги пайтда фонд бозорининг 70% га яқин операциялари
автоматлаштирилган савдо тизимлари орқали амалга ошар экан. Ундаги робот-треудерлар сунъий интеллект технологиялари орқали яратилган. Мақсадли аудиторияни кенг миқёсда қамраб олинганида машинавий ўқитиш технологиялари асосида мижозларга ҳизмат кўрсатишни персоналлаштириш мумкин бўлади. Банк оф Америcа Меррилл Лйнч маълумотларига кўра, 2020 йилга келиб, сунъий инеллект бозори $153 миллиард долларгача ўсиши кутилаётган экан.
Блокчейн, краудсорсинг, краудфондинг ва булутли технологиялардан фойдаланиш йўналишлари

Краудсорсинг ҳам ишлаб чиқариш моделлари ва истеъмол моделларининг ўзгаришига олиб келди. Компаниялар бир қанча ҳолларда баъзи бир ишлаб чиқариш функцияларини „жамоа“га беришга ҳаракат қиладилар. Бундан мақсад, маҳсулот ва хизматларнинг келажакдаги истеъмолчиларини ишлаб чиқаришга жалб қилишдир. Масалан, кейинги пайтларда очиқ кодли дастурий таъминот (опен соурcе) маҳсулотлари анча оммабоп бўлиб бораяпти. Краудсорсерларнинг ўзлари ҳам қўшимча истеъмол талабининг катализаторлари бўлиб бормоқдалар. Худди шунинг учун ҳам маркетинг соҳасидаги олим ва мутахассислар краудсорсингни маҳсулот ва хизматларнинг реклама қилишнинг бир усули сифатида тан олмоқдалар. Краудсорсерлар томонидан ташкил қилинган Wазе навигацион илова картаси каби янги сервислар пайдо бўлиб, унинг контентини фойдаланувчиларнинг ўзлари яратмоқдалар. Бу илова йўллардаги ва трассалардаги холатни реал вақт режимида кузатиш имконини беради ҳамда бошқа фойдаланувчиларни йўллардаги жорий ҳолатдан – йўл холати ва шароит қандай, тўсиқлар борми, тирбандлик ва бошқалар ҳақида ҳабардор қилади. Албатта барча компанияларни краудсорсинг моделига ўтказиб бўлмайди, аммо барча компаниялар учун алоҳида масала ва муаммоларни краудсорсинг технологиясидан фойдаланган холда ҳал қилиш мумкин. Агарда краудсорсингни „жамоавий онг“ деб атасак, краудфондингни
жамоавий“ ҳамён деб аташимиз мумкин бўлади. Краудфондинг турли
хилдаги лойихаларни амалга ошириш учун молиявий маблағлар йиғишнинг жамоавий усули бўлиб, барча турдаги ва ўлчамдаги компаниялар томонидам қўлланилиши мумкин. Россия бозоридаги краудфондинг платформаларига мисол қилиб, планета.ру ва Блоомстартер ларни келтиришимиз мумкин. Энг таниқли хорижий краудфондинг платформаларига мисол қилиб, Киcкстартер ни келтиришимиз мумкин, Бу платформа 126 минг муваффақиятли лойихани малага ошириш учун $3 миллиард доллар жалб қила олди. Блокчейн технологияси ҳам нафақат виртуал пуллар билан операцияларни амалга ошириш, балки, бизнеснинг янги архитертураси сифатида ҳам қўлланилиши кутилаяпти. Бу технология ҳозирда бир қанча соҳаларда, шу жумладан, иқтисодиётда, бошқарувда, смарт-контрактлар тузишда, медицинада, фармацевтикада, ер кадастри соҳасида, йўл ҳаракатини бошқаришда ҳам фаол ишлатилмоқда. Шунинг учун ҳам у келажакда жуда оммабоп технологиялардан бири бўлиб қолиши мумкин.
Булутли технологиялар ҳам борган сари ривожлана боради ва булутли маълумот сақлаш ҳизматлари бозори ҳам секин-аста кўпая бердаи. Маълумотларни бундай усулда сақлашнинг қулайлигига сабаб, маълумотлар ҳавфсизлигини таъминлаб берилишидир. Бундай ҳизматларни тафлиф қилувчи омпаниялар маълумотларнинг сақланиши бўйича жавобгарликни ўз зиммаларига оладилар. Масалан, Амазон булутида 10 мингта серверни соатига тахминан $90 доллардан ижарага олиш мумкин. Бу турдаги ҳизматлар нархининг кейничалик анча тушуши ва нархларнинг ўрта ҳамда кичик бизнес учун ҳам қониқарли даражада бўлиши башорат қилинмоқда.

    1. Download 2,7 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish