Рақамли иқтисодиёт ва электрон тижоратнинг ривожланиш йўналишлари
Рақамли электрон иқтисодиётнинг, шу жумладан, электрон тижорат ва электрон бизнеснинг яқин келажакдаги ривожланиш йўналишларидан энг диққатга сазоворлари Индустрия 4.0 – Буймлар интернети, Виртуал ва Тўлдирилган воқеълик (ВР ва АР) ҳамда 3Д-принтерлар десак, асло янглишмаган бўлар эдик. Ҳозирги кунда интернетга турли хилдаги
қурилмалардан киришлар сони унга инсонларнинг киришлари сонидан кўра кўпроқ бўлиб кетган (Лавина данних//Огонёк, №24, 24 октябр 2016, стр.4-5).
„Ақлли уй“, „Хайдовчисиз автомобил“, „Ишчиларсиз завод“ ва „Инсон иштирокисиз савдо“ деб номланган лойиҳалар барчага маълум ва машхур. Гамбург денгиз портида ИоТ тизими портга келаётган юк машналари ҳақидаги маълумотларни йиға ва таҳлил қила олади. Бунинг натижасида портнинг ўтказувчанлик қобилияти 178% га кўпайган. 2019-2020 йилларга келиб, ИоТ нинг жаҳон бўйича йиллик ўсиш суръати 23% болиши кутилган ҳолда, 2021 йилга келибинтернетга уланган 28 миллиард қурилмалардан 16 миллиарди ИоТ билан боғлиқ қурилмалар бўлиши башорат қилинган. 2025 йилга келиб эса интернетга уанган барча датчиклар сони 10 триллион бўлиши кутилмоқда. ИоТ бозори энг катта бозорлардан бири бўлиб, у йил сайин фақат қўпая боради. 2020 йилга келиб бу бозорнинг ҳажми €1,9 миллиард эвро бўлиши БCГ консултинг компанияси томонидан таъкидланмиқда (Еванс Пҳилип, БCГ, 2015, п.74).
Виртуал воқеълик (виртуал реалитйв ВР) ва тўлдирилган реаллик (аугментед реалитй – АР) технологиялари ҳам келажак трендлари бўлиб, улар борган сари кўпроқ ишлаб чиқаришга тадбиқ қилинмоқда. Виртуал реаллик технологияси реал дунёни компъютер графикаси воситасида яратилган виртуал пунйига кўчиради. Тўлдирилган реаллик технологияси эса атроф-мухитдаги реал дунёни қўшимча элементлар, маълумотлар ва объектлар билан тўлдиради. Бундай технологиялар ҳар бир ҳизматчига машина ва неханизмларнинг ички тузилиши кўришга ва ишлашини кузатишга имкон беради. Натижада ишчи ва ҳизматчилар объектни яхшироқ тушуниш, бошқариш ва ундаги потенциял ҳавфлар ва бузилишларнинг олдини олишлари мумкин бўлади. Масалан, БМW Гроуп мутаҳассислари Миниавтомобиллари маркаси учун машина двигателининг носозликларини аниқлашга имкон берадиган тўлдирилган реаллик кўзойнакларини яратдилар. Бундай кўзойнаклар ёрдамида моторнинг ишини рангли уч ўлчамли тасвирда кўриш ва таъмирлашлаш учун инструкцияларни олиш мумкин (Рюссман
Майкл, Ишчилар ва роботлар учун иш жойлари, БCГ, 2015, п.47). АР ва ВР технологияларнинг яна бошқа фаол қўлланилиш сохаларига таълимни, музейлар фаолоятини ва виставкалар таскил қилишни киритиш мумкин. Диги Cапитал компаниясининг баҳолашига кўра, 2020 йилга келиб, тўлдирилган реаллик бозорининг ҳажми $90 миллиард долларга етар экан. Голдман Саcкс нинг башоратлрига кўра эса 2025 йилга келиб, тўлдирилган реаллик дастурий таъминотининг сотув ҳажмининг ўзи $9 миллиард долларга етар экан (Технолигия ва тарих//РБК, 15 июл 2016 йил. №125(2381)). 2015 йилда Аппле ва дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компания РЦ тўлдирилган воқеълок технологияларини ривожлантириш учун катта миқдорда инвестициялар қилидилар – Апплекомпанияси Метаио компаниясини сотиб олди, РЦ эса $65 миллион долларга Вуфориа компаниясини ҳарид қилди. Тўлдирилган воқеълик қурилмаларини сотиш бўйича Миcрософт компанияси ҳам маблағ ишлаб олиш мақсадида маҳсус ҲолоЛенс кўзойнакларини сотувга чиқарди. ВР ва АР технологиялари билан Фаcебоок ҳам фаол равишда қизиқморда. Масалан, бу компания виртуал воқеълик шлёмларини ишлаб чиқарадиган компания Оcулус ни $2 миллиард олларга сотиб олди. Виртуал воқеълик шлёмларини ишлаб чиқарадиган компанияларга мисол қилиб қуйидагиларни келтиришимиз мумкин: Самсунг, Сонй, Миcрософт ва бошқалар. Ҳозирги даврда битта виртуал воқеълик лойиҳасини амалга ошириш нархи 1-10 миллион рубл атрофида бўлиши таҳмин қилинади. ИДC компаниясининг баҳоловига кўра, АР ва ВР бозорининг умумий ҳажми 2020 йилга келиб$162 миллиард доллар бўлиши мумкин экан. Келажакдаги энг перспектив технологиялар сирасига эса аралаш воқеълик технологияларини ёки гибрид воқеълик технологияларини киритишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |