Тошкент молия институти с. С



Download 2,7 Mb.
bet142/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Техник таъминот

  • Информацион таъминот

  • Дастурий таъминот

  • ИТ-консалтинг

  • Телекоммуникациялар

  • Пларформали иқтисодиёт

  • Рақамли ҳизматлар

  • Алгоритмик иқтисодиёт

  • Катта наълумотлар иқтисодиёти

  • Рақамли сектор

  • Рақамли иқтисодиёт

  • Рақамлаштирилган иқтисодиёт

  • Алмашинув иқтисодиёти

  • Гиги иқтисодиот

  • Фрилансинг

  • Електрон тижорат

  • Индустрия4.0

    Рақамли иқтисодиётни торроқ маънода тушуниш уни рақамли ҳизматлар, гигономика ва маълумотларга рақамли ишлов бериш билан чегаралаб қўяди. Уни кенг маънода тушуниш эса рақамли иқтисодиётни юқоридаги руйҳатда келтирилган барча йўналишларга боғлаб беради. Бунда рақамлаштириш деганда, янги интеллеcтуал рақамли тармоқлар тушунилиб, улар бошқарув усулларини, оптималлаштиришни, ресурсларни биргаликда ишлатишни ва электрон савдо жараёнини тубдан ўзгартириб юборади. Юқоридаги бача ташкил этувчиларни интеграция қилиш асосида рақамли технологиялар ва рақамли фаолият билан биргаликда бизнес-моделларнинг рақамли сектори ҳамда рақамли иқтисодий фазо ҳосил бўлади.
    Енди юқорида айтилганларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда электрон тижорат. Электрон бизнес ва рақамли иқтисодиётнинг таркиб топиши ва ривожланиш истиқболларини кўриб чиқамиз. Дунёдаги кўпчилик мамлакатларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, рақамли иқтисодий фазо шаклланишининг бошланғич босқичида бунинг учун керакли бўлган ИТ- инфратузилмасини ташкил этиш ва бунинг учун керакли бўлган таркибий элементларни яратиш керак бўлади. Кўпчилик Осиё мамлакатларида уларнинг менталитетига боғлиқ равишда, рақамли иқтисодиёт инфратузилмасини ташкил этувчи, бошқарувчи, унинг қонун-қоидалари ва стандартларини яратувчи ҳамда асосий инвестор сифатида давлат иштирок этади. Аммо бу инфратузилма яратиш учун мамлакат ичидаги ва ташқарисидаги инвесторларни жалб қилишни ҳам истисно этмади, албатта. АҚШ ва бир қанча эвропа давлатларида эса рақамли иқтисодиёт учун ИТ- инфратузилмасини яратиш ва уни ривожлантиришда асосий ишни трансмиллий корпорациялар ва йирик компаниялар амалга оширадилар. Бошқа бир қанча ривожланаётган мамлакатларда эса рақамли иқтисодиёт инфратузилмасини яратишда ва улар учун инвестициялар киритишда ҳалқаро ташкилотлар (Жаҳон Банки, БМТ ва бошқалар) асосий рол ўйнайдилар.
    Қуйида мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни шакллантиришда давлатнинг роли қандай бўлишини кўриб чиқамиз. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни шакллантириш учун аввало бунинг учун мос бўлган норматив-ҳуқуқий базани яратиш керак бўлади. Бу база ўз ичига янги муносабатлар қандай амалга ошишини, истеъмолчилар фаолиятини, инфратузилма қандай бўлишини, қандай платформалардан фойдаланиш зарурлигини, жамиятни бу турдаги иқтисодиётда фаолият кўрсатиш учун тайёрлашни, информатион ҳавфсизликни қандай таъминлашни, маълумотлар конфиденциаллиги қандай амалга оширилишини, виртуал оламдаги мулк эгаларининг ҳақ-ҳуқуқларини қандай ҳимоялаш кераклигини қамраб олиши зарур бўлади. Республика президентининг 2018 йил 22 январдаги 2017-2021 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш приоритетли ривожланиш йўналишлари бўйича давлат дастури” доирасида ҳам рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича бир қанча чора-тадбирлар режалаштирилган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Давлат дастурининг иқтисодиёт ривожланиши ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш деб номланган 3-бўлимининг 3.1, 3.2 ва 3.5 пунктларида “иқтисодиётни бошқаришнинг янги механизмларини ҳамда замонавий технологияларни тадбиқ қилиш”, “рақамли технологияларни тадбиққилшга кўмак бериш”, “ҳалқаро тўлов тизимлари билан интеграллашган инновацион технологиялар ёрдамида янги турдаги банк ҳизматларини яратиш ва бунда инновацион технологиялардан фойдаланиш” каби бир қанча ишларни амалга ошириш назарда тутилган. Юқорида санаб ўтилган ва давлат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар шуни кўрсатадики, республикамизда рақамли иқтисодиётнинг фаол ривожланиши учун шарт-шароитлар аста-секинлик билан бўлсада, яратилаяпти.
    Бу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар яратиш давлат, фан ва бизнес орасида яқин алоқалар бўлишини талаб қилади. Рақамли иқтисодиёт инфратузилмасини яратишда давлат ва нодавлат ташкилотлари, хусусий ва давлат сектори корхоналари ҳамда бунга қизиқиш билдирадиган маҳаллий ва
    ҳалқаро компаниялар (Қуалйс, Гоогле, Амазон, Алибаба, Софтлине, Самсунг, Ҳуаwеи, УзCард, Узонлине ва бошқалар) билан яқиндан мулоқот қилади. Тошкент шахрида бўлиб ўтган (2017) ИДC (Интернатионал Дата Cорпоратион/Ҳалқаро информатион корпорация) нинг учинчи йиллик анжумани ҳам замонавий иқтисодиётдаги рақамли трансформация, буймлар интернети, қўшимча виртуал реаллик ва сунъий интеллеcт каби масалаларни кўриб чиқиб, Ўзбекистоннинг рақамли технологияларни ва узоқ муддатли рақамли платформаларни ривожлантиришининг бир қанча перспектив йўналишларини аниқлаб берди. Рақамли иқтисодиёт замонавий АКТ инфратузилмаси асосида ривожланиб, унинг асосий ҳусусиятлари – компетенциялар, инновацион янгиликлар ва инсоннинг билимидир. Ҳудди шунинг учун ҳам меҳнат бозорини трансформация қилиш, оммани АКТ бўйича саводҳонлик даражасини ошириш ҳамда билимли ИТ-кадрларни тайёрлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Республикамизда рақамли иқтисодиётнинг ривожланишига таъсир қиладиган асоси факторлар жумласига қуйидагиларни киритишимиз мумкин:

    • Инсоний ресурслар

    • Телекоммуникацияларга бўлган инвестистиялар ва рақамли инфратузилмалар

    • Дастурий маҳсулотлар ва иловалар яратиш

    • Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий жараёнларга фаол таъсири

    • Давлат бошқаруви

    • Хусусий сеcтор

    Ўзбекистон Республикаси худуларида рақамли иқтисодиёт шакллантириш ва уни ривожлантириш учун инсоний ресурсларга, ИТ-соҳасига инвестицияларга, рақамли инфратузилмаларга, дастурий таъминот ишлаб чиқаришга таянадиган ва бунда асосий ойинчилар давлат ҳамда хусусий сеcтор бўлган миллий рақамли стратегияни ишлаб чиқиш зарур. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётнинг қандай ривожланаётганлиги ҳақидаги маълумотларни қуйидаги жадвалдан кузатишимиз мумкин:



      1. Download 2,7 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   180




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish