Тошкент молия институти с. С


Электрон бизнесини молиялаштириш усуллари



Download 2,7 Mb.
bet138/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Электрон бизнесини молиялаштириш усуллари


Юзлаб миллиард долларлик катталикка эга бўлган жаҳон интернет бозорининг ривожланиши нафақат тадбиркорлар учун қизиқарли, балки инвесторларни ҳам ўзига жалб қилади. Чунки бу соҳада таваккалчилик миқдори анча катта бўлишига қарамай, электрон бизнесга бўлган
инвестициялар 3-5 йилгаҳcа бўлган муддатларди Форбес нинг маълумотларига кўра, 1000% гача даромад келтириши мумкин экан. Шунинг учун ҳам венчур фондлар электрон бизнес йўналишидаги лойиҳаларга уларнинг бошланғич босқичларидаёқ яхши ният билан пуллар жалб қиладилар. Кўпчилик холларда бундай бизнес лойиҳалари юқори технологик ва инновацион ҳусусиятга эга бўладилар. Инвестор учун венчур инвестициялаш жуда юқори таваккалчилик даражасига эга бўлади. „Венчуре“ сўзи ҳам ўзбек тилига тажима қилинганида таваккалчилик билан бошланган иш деган маънони бердаи. Аммо бундай бизнес лойиҳаси инновацион янгилик билан боғлиқ бўлганлиги учун инвесторнинг бошланғич капитал қўйилмасини ўнлаб, юзлаб ва баъзи холларда эса минглаб марта катта миқдорда кўпайтиришга имкон беради. Лекин суни ҳам айтиш керакки, барҳcа вачур инвестициялар ҳам муваффақиятли бўлавермайди – 70%-80% инвестициялар зарарга ҳам кириб кетиши мумкин. Қолган 20-30% венчур инвестициялар барча зарарларни қоплайди ва катта фойда ҳам келтиради.
МонейТрееТМ:Венчур бозори навигатори“ нинг маълумотларига кўра,2 013 йилнинг учта чорагида амалга оширилган венчур келишувларнинг 157 тасидан 138 таси ИТ-лойиҳаларга тўғри келганлигини кўриш мумкин. Кейинги йилларга инвесторлар медицинадаги, таълимдаги, биотехнологиядаги, транспортдаги ва молия сохасидаги лойиҳаларга ҳам фаол инвестицияларни амалга оширмоқдалар. Бундай инвесторларга мисол қилиб, и2бф фондини, Бригҳт энергй (алътернатив энергетика) фондини, ҚWаве (квант технологиялари) фондини, Биопресс Cапитал Вентурес ва Махwелл Биотех (биотехнология) фондларини келтириш мумкин. Бригҳт Cапитал венчур фонди топ-менежерининг фикрига кўра, индустрияга ва рақамли технологиялар инвестицияларнинг абсолют турли хилдаги типологиясига эга бўладилар. Масалан, энергетика ва биотехнологийга бўлган инвестициялар давомийлиги 7-8 йил бўлиб, капитал сиг;ими ҳам анча катта бўлади. Рақамли технологияларда эса инвестицион цикл анча кичик бўлади.
Краудфундинг платформаларига бўлган замонавий турдаги инвестицийлар ҳам анча самарадор ҳисобланади. Бу турдаги 45 та платформа таҳлил қилинганида,
уларга 230 та молиявий ташкилотлардан $866 миллион доллар инбестиция жалб қилингани маълум бўлган ва бу суммадан 79% қисми П2П туридаги халқ кредитлар сервисларига тўғри келган (ҳттп://cроwдссоурcинг.ру). Венчур инвестицоялар бўйича энг илғор мамлакат АҚШ ҳисобланиб, бу иш Хитойда, Хиндистонда, эвропа Иттифоқида ва Изроилда ҳам яхши ривожланган. Америка венчур фондлари учун энг қизиқ бўлган соҳалар дастурий таъминот, биотехнология ва медия тармоқлари ҳисобланади (ЖъСон&Партнерс Cонсултинг). Ҳозирда инвесторларнинг диққат-еътибори кўпроқ электрон савдо ва булутли технологияларга қаратилмоқда. Амалий инновацияларни қўллаб-қувватловчи давлат ва давлацифат ташкилотларининг асосий турларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин:
афзаллиларга эришиш марказлари“ тармоқлари, технологиялар трансфери марказлари, экув молиялаш фондлари, бизнес-инкубаторлар, давлат венчур фондалри ва инвестицияларни қўллаб-қувватлаш универсал институтлари.
Трасмиллий корпорациялар инновацион лойиҳаларга қуйидаги бир қанча усуллар воситасида киришлари мумкин:

  • Тўғридан-тўғри (бевосита) инвестициялар – бунда таваккалчилик даражаси жуда катта бўлади, аммо жуда катта фойдага ҳам эга бўлиш мумкин;

  • Ўзининг кичик инновацион корхонасини ташкил қилиш;

  • Корпорация олдиндан мавжуд бўлган ва тегиши мутахассислакка эга бўлган венчур фондга кириши мумкин;

Венчур фондларга инвестиция қиладиган корпорациялар сифатида Интел Cапитал, Гоогле Вентурес ва Микрософт фирмасининг инвестициялар фондини кўрсатиб ўтишимиз мумкин. Инновацион лойиҳаларни ривожлантириш учун фойдаланиладиган ташкилотлар сифатида эса қуйидагиларни келтиришимиз мумкин: технологик марказлар (кластерлар),
инновацион-технологик марказлар, технопарклар, бизнес-инкубаторлар ва бизнес-акселераторлар. Бундай ташкилотларнинг асосий вазифаларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин:

  • Иш юритиш учун қулай ва фойдали бўлган офислар ҳамда ишлаб чиқариш майдонларини олишга ёрдам бериш;

  • Информацион қўллаб-қувватлаш;

  • Инвестициён лойиҳаларни амалга оширишда иш кучини, мутахассисларни ва хамкорларни топишда ёрдам бериш;

  • Потенциял инвесторлар гурухини кенгайтириш;

  • Соҳа бўйича мутаҳассисларни топишда кўмак бериш;

  • Инновацион жойиҳаларнинг бошланғич босқичларида молиявий кўмак кўрсатиш.

Инновацион лойиҳалар учун молиявий маблағлар топишнинг энг яхши усулларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин: ўз маблағларингиз, дўстлар ва олилавий маблағлар, грант ёки субсидиялар олиш, банкдан крадит олиш, бизнес-фаришталарга мурожаат қилиш ва венчур капиталдан фойдаланиш. Бизнес-фаришталар деб, бизнеснинг илк босқичларида инвестициялардан катта фойда олишни мўлжаллаган ҳусусий инвесторларга тушунилади. АҚШ даги ундай турдаги ташкилотларга Неw Ёрк Ангелс, Теч Cоаст Ангелс, Лаунчпад Венчуре кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Венчур фондлар кенг танлаш имкониятига эгадирлар, аммо уларга банк, суғурта ва инвестицион компанияларга воситалар жалб қлишга рухсат берилмайди. Улар аниқ бир ёки бир неча йўналишларга маблағлар жалб қилишлари мумкин. Масалан, венчур фондлар фақат медицинага ёки оғир саноатга инвестиция қилишари мумкин ёки бир вақтнинг ўзида ҳам тиббиётга, ҳам оғир саноатга, ҳам алоқага ва ҳам экологияга инвестицияларни амалга оширишлари мумкин. Охирги йилларда стартаплар орасида электрон бизнесга, ижтимоий сайтларга, танишув сайтларига, блокcжейнларга, таълимга ва медиага инвестициялар жалб қилиш оммабоп
бўлиб бормоқда. Бу соҳаларга бўлган инвестициялар 2015 йилда барча стартапларнинг 55% га тегишли бўлган (Интернет сервислар ва контентлар бозори 2014-2015 йилларда. РАЕК, НИУ ВИГЕ. Экономика Рунета РФ. стр.58).
Стартапларга инвестицялар қилишнинг асосий шартлари сифатида қуйидагиларни келтиришимиз мумкин:

  • Лойиҳанинг тижорий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги;

  • Кучли бошқарув командасининг мавжудлиги;

  • Янги турдаги маҳсулот ёки ҳизматнинг яратилиши ёки унинг техник даражасининг оширилиши;

  • Фонднинг компания бошқарув органларида иштирок этиши;

  • Компанияга бўлган инвестицияларнинг аниқ вақт горизонти ва ундан чиқиш шартлари;

  • Мамлакат илм-фани, техник ва технологик ривожланишининг пиоритетли ривожланиш йўналишларига мос келишлик.

Озбекистонда венчур инвестициялар бир қанча муаммоларга дуч келади. Улардан биринчиси интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш билан боғлиқ, иккинчиси эса венчер фондларни бошқариш бўйича малакали мутахассисларни йўқлигидир. Учинчи муаммо венчу фондлар ташкил қилиш ва уни юритиш ўйича солиқ имтиёзлари мавжуд эмаслиги. Дунё миқёсида венчур компанияарнинг муваффақияти уларнинг капитализацияси ва даромадлилиги билан аниқланади. Собиқ совет иттифоқи худудидаги актив венчур фондлар сафига қуйидагиларни киритшимиз мумкин: Алмаз Cапитал, Руна Cапитал, Ките Венчурес, Рунет Венчурес, АддВентуре, иТеч Cапитал, АБРТ, Мангрове Cапитал, РБК, Бригҳт Cапитал, Инвентуре Cапитал ва бошқалар.
Венчур инвестицияларнинг бир қанча туралри бўлиб, улар орасида энг кенг тарқалганлари қуйидагилардир:

  1. Бизнес лойиҳага инвестиция қилиш (сеед инвестмент);

  2. Бошланғич бизнесга инвестиця қилиш (старт-уп инвестмент);

429

  1. Қандайидр маҳсулот лойихаси, ишга туширилаётган маҳсулот ёки ҳизмат линейкасига ва бизнес тарихига эга бўлган компанияга инвестиция қилиш (еарлйстаге инвестмент);

  2. Стабил ва перспектив компаниянинг маҳсулотларини мукаммалаштириш ва унинг бозор улушини кенгайтириш учун инвестиция (ехпансион инвестмент).

Венчур инвестицияларнинг турлари стартапларнинг қуйида келтирилган ривожланиш босқичларига мос тушади:

  1. Экиш босқичи – Сеед, Сеедстаге – компанияда бизнес гўя бор, маҳсулот ёки ҳизматнинг прототипи яратилиши устида иш олиб борилаяпти, бизнес- режа ишлаб чиқилмоқда ёки у йўқ, бозорга чиқиш ва cапитал ахтариш учун бир қанча тайёргарлик ишларини олиб бориш керак, рискларни баҳолаш лозим, бюджетну режалаштириш зарур, потенциял инвестор учун лойиҳанинг тақдимот версиясини ишлаб чиқиш керак. Бубосқичда стартаплар экиш фондларидан ёки бизнес-фаришталардан молиялаштириш олишлари мумкин. АҚШ да супер-фаришталар битта лойиҳага $1 миллиондан кўпроқ пул тикишлари мумкин ва бунда бошқа венчур капиталистлар билан сифатли стартап учун рақобат ҳам қиладилар. Лойиҳани баҳолаш учун эса ҳуқуқий, молиявий, маркетинг ва илмий техник эхпертиза ўтказа оладиган компанияларга ҳам мурожаат қилиниши мумкин.


  2. Download 2,7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish