Електрон маркетинг (електрониc маркетинг, э-маркетинг) информацион технологияларнинг имкониятларидан фойдаланган холда бозорда ўз эгаллаган жойини кенгайтиришни, истеъмолчиларнинг товар ва хизматлардан қониқишларини оширишни ва фойдани кўпайтиришни кўзда тутади. Маркетингнинг 4П-концепциясини маркетингни режалаштиришнинг маҳсулот (продуcт), нарх (приcе), реклама (промотион) ва жой (плаcе) каби кўрсатгичларини кўзда тутади. Электрон маркетинг учун ушбу учта элементларнинг интеграцияси ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. Масалан, муваффақиятли компанияларнинг сайтлари барча бундай 4П элементларига эга:
1П (продуcт) – сайт ва унинг дизайни рақамли махсулотдир;
2П (приcе)–сайт маҳсулот ёки хизматнинг нархини ҳам кўрсатади, ва демак у прайс-лист сифатида бўлади;
3П (промотион) – сайтнинг қанчали муваффақиятга эришишини унинг усабилитй даражаси (қулайлиги, навигацияси, дизайни) кўрсатади ва шунинг учун бу унинг реклама функциясини бажаради;
4П (плаcе) – сайт ва сайт бўйича навигация савдо нуқтасининг қаерда жойлашганини кўрсатади ва шунинг учун ҳам у мансулот ёки хизматнинг тарқатилиш каналидир.
Интернет пайдо бўлиши билан маркетингнинг табиати анча-мунча ўзгарганига қарамай, 4П-концепцияси ўзининг долзарблигини ёқотмади. Амалиётда эса электрон бизнес ҳамда электрон тижоратда 4П нинг ташкил этувчилари орасидаги фарқлар маълуммиқдорда йўқолиб кетади. Хамкорлир муносабатлари маркетинги (партнершип маркетинг) концепциянинг ташкил этувчиларини 7П гача кўпайтиради ва бунда кўшимча ташкил этувчилар сифатида иштирокчилар (персонал ва мижозлар) – партиcипанц, физик атрибутлар - пҳйсиcал эвиденcе ҳамда жараёнлар – проcесс ларни кўрсатиш мумкин. Электрон маркетинг учун физик атрибутлар етказиб беришни, инфратузилмани, маҳсулотни ўраб-чирмашни ўз ичига олса, жараён
сифатида электрон хизмат кўрсатиш тўлиқ циклининг барча бизнес-
жараёнлари киради. Маркетингни ташкилотни бошқаришнинг бир қисми сифатида кўриш мумкин.
Електрон маркетингнинг бюджетини қуйидаги ҳаражатлар бўйича бўлиб чиқиш мумкин:
Лидогенерациа, яъни, потенциал мижозларни электрон порталга жалб қилиш, сотувларни стимуляция қилиш, талабни ҳосил қилиш билан боғлиқ ҳаражатлар;
Бозорга кириб бориш ва бозорда ўз жойини топишга кетадиган сарф- ҳаражатлар;
Компания имиджини амалга оширадиган реклама ва брендинг, яъни, нафақат компаниянинг визуал образи, балки унинг бозордаги ўзни тутиш ҳолатини, ходимларнинг компания ичдаги ва ташқарисдидаги фаолиятини ташкил қилиш ҳаражатлари;
Мижозлар билан ўзаро алоқаларни бошқариш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар;
Истеъмолчилар ва рақобатчилар маълумот базаларини ташкил қилиш бўйича сарф-ҳаражатлар;
Do'stlaringiz bilan baham: |