Ўзбекистонда ва жаҳонда электрон тижоратнинг ривожланиш тенденциялари
Хитойдаги энг йирик компаниялардан бири – АлибабаГроупнинг асосчиси ва директорлар кенгаши раиси Джек Манинг таъкидлашича,
«Тахминан 30 йиллардан сўнг, бизнеснинг 80% дан ортиги интернет орқалиамалга оширилади . . . . Агар бу пайтга келиб, эртанги кун учун қандайдиречимингизбўлмаса,буечимкимдадиралбаттабўлади». Хақиқатан хам, бугунги кунда информацион ва коммуникацион технологтялар хаётимизнинг барча сохаларига шиддат билан кириб келмоқда. Инсоннинг кундалик хаётини анча енгиллаштирадиган ва маълумот узатилишини хамда унинг қайта ишланишини тезлаштирадиган технологияларнинг ва интернетнинг бундай тезкорлик билан ривожланиши индустриал жамиятдан ахборотлашган жамиятга ўтишининг ўзига хос катализатори сифатида намоён бўла бошлади. Бундай жараёнларнинг натижасида анъанавий жамият рақамли жамиятга айлана бошлади. ИнтернетЛивеСтацнинг маълумотларига кўра, хар куни Гооглетизимига уч миллиарддан зиёд сўровлар бўлар экан. Ундан ташқари, интернет фойдаланувчилар орасида интернет орқали телефон ва видео қўнгироқлар, ижтимоий тармоқларда ишлаш хам борган сари оммавий бўлиб бормоқда. Охирги беш йилда интернет фойдаланувчилари сони 29% дан 39% гача ортди, ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар сони эса 53% дан 64% гача ортди. Бу маълумотлар интернетдан фойдаланиш кўпчилик мамлакатлардаги инсонлар учун оддий бир холат бўлиб қолганини кўрсатади. Ёшлар ва болалар эса қандайдир даражада рақамли қурилмалар ва ижтимоий сайтларга боғлик бўлиб хам қолдилар. Рақамли технологияларнинг мисли кўрилмаган имкониятлари туфайли кўпчилик ташкилот ва корхоналар рақамли мухитга уланиб, мижозлар билан онлайн мулоқот қилган холда ўз бизнесларини электрон усулда ташкил этмоқдалар. Турли даражалардаги фаолият турларининг интеграцияси янгидан-янги имкониятлар яратиб, конкрет бизнес моделларнинг рентабеллилигини ошираяпти. Худди шунинг учун хам
ижтимоий-иқтисодий фаолият турларини рақамлаштириш аввалгидан хам кўра кўпроқ долзарб бўлиб бормоқда. Чунки бу амал истеъмолчиларнинг афзалликларидан тортиб, то янги бизнес моделларгача бўлган жахон иқтисодиётининг бир қанча аспектларини ўзгартириб юборади. Бу эса ўз навбатида иқтисодий муносабатларниг тубдан ўзгаришига ва рақамли иқтисодиёт тушунчасининг пайдо булишига олиб келади.
Ўтган асрнинг 90 йилларида АҚШ иқтисодиётининг ривожланиши анча тезлашди ва бу холат иқтисодиётга замонавий рақамли информацион технологияларнинг тезкорлик билан кириб келишига сабаб бўлди. Олимлар бу феноменни кўриб чиқиб, АҚШ да ишлаб чиқаришнинг ўсиши ҳамда информацион технологиялар сохасига бўлган инвестициялар орасида кучли коррелясия борлигини топишди. Дунё бўйича компаниялар хамда уй хўжаликларири фаолиятига шахсий компютерларнинг кириб бориши борган сари купайиб бораётган бир вақтда, америка компаниялари интернетни “фуқаролик дастурлари” учун (маълумотларни узатиш ва кўплаб сондагиинсонларгажўнатишниамалгаоширадиганоммавийинтернет-мухитяратишмақсадида) мослаштиришга қарор қилдилар. Смартфонлар билан тўйиниб бораётган интернет тизими истеъмол ва ишлаб чиқаришнинг янги усулларини яратди. Бу эса замонавий тўлов ва иш юритиш тизимларини хосил қилган холда иқтисодиётнинг янгидан-янги рақамли секторларининг хосил бўлиши ва ривожланишига олиб келди. Худди шу тариқа интернет- иқтисодиёт, веб-иқтисодиёт ва рақамли иқтисодиёт тушунчалари пайдо бўлди. Илмий адабиётда рақамли иқтисодиётнинг турли-туман аниқланувлари келтирилади ва улар вақт ўтиши билан хамда технологиялар ривожланиши билан ўзгариб туради. Охирги пайтларда рақамли иқтисодиётнинг аниқланувлари мобил (мобилетечнологиес) ва сенсор тармоқларини (сенситиветечнологиес), булутли технологияларни (cлоудтечнологиес) ва катта маълумотларни (бигдата) ўз ичига ола бошлади. Америкалик мутахассис Тарскоттнинг фикрига кўра, рақамли иқтисодиёт икки сегментга бўлинади: тармоқ технологиялари ва «инсонватехника»
нинг ўзаро мулоқоти. Демак, рақамли иқтисодиёт нафақат тармоқ технологиялари, ақлли машиналар ва технологик ривожланишни, балки инсон факторини, яъни, бойликлар хосил қилиш ва ижтимоий ривожланиш учун керакли бўлган интеллектни, билимларни ва ижодни хам ўз ичига қамраб олади. Кейинчалик эвропалик олим Маргерино рақамли иқтисодиётнинг аниқроқ тушунтириб, иқтисодий ўсишга таъсир киладиган тўртта факторни ажратиб кўрсатди:
Интернетдан ва тармоқ технологияларидан фойдаланиш;
Корхоналар орасидаги электрон савдонинг амалга ошиши;
Махсулот ва хизматларнинг рақамли усулда етказилиб берилиши;
Интернет орқали моддий товарлар билан чакана савдо амалга оширилиши.
Қуйида келтирилган руйҳат электрон тижорат фазосининг таркибий қисмларини кўрсатиб бериш учун ҳизмат қилади: