Тошкент молия институти “молия-кредит” кафедраси



Download 125,96 Kb.
bet1/19
Sana23.03.2022
Hajmi125,96 Kb.
#506054
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Рузиева З.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

МОЛИЯ-КРЕДИТ” КАФЕДРАСИ



МОЛИЯ” ФАНИДАН
Бакалавриатнинг 5230600 – Молия таълим сиртқи йўналиши
МАҲСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ ҲАЖМИ ТАҲЛИЛИ
КУРС ИШИ


Топширди:
















Ражабова
Малика Эгамбердиевна



“Молия” таълим йўналиши 3-курс талабаси










Қабул қилди:
















Ф.И.О.



“Молия-кредит” кафедраси


ТОШКЕНТ-2022
МАҲСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ ҲАЖМИ ТАҲЛИЛИ
РЕЖА:
Кириш
1. Ишлаб чиқариш ҳаражатлари тавсифи ва уларнинг таснифи
2. Бозор иктисодиёти шароитида маҳсулот ишлаб чиқариш, унинг реализациясини таҳлил қилишнинг аҳамияти
3. Сотув жараёнлари таҳлили
4. Маҳсулот номенклатураси ва ассортименти таҳлили
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


КИРИШ
Иқтисодиётни модернизатсиялаш шароитида корхона ишлаб чиқариши кўзда тутган маҳсулотлар ҳажми истеъмолчиларнинг кўлами ҳамда
корхона ички имкониятлари билан узвий боғлиқдир. Айниқса, маҳсулотлар
ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бойликларнинг чегараланганлиги
мўл-кўл товарлар яратишни ҳам чегаралайди. Бундай шароитда
корхона ўз ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда маҳсулотлар
ишлаб чиқариш ҳажмини тўғри белгилай олиши муҳим аҳамиятга эга.
Корхона фаолиятини таҳлили маҳсулот ишлаб чиқариш (иш, хизмат)
ва уни сотиш таҳлилидан бошланади, чунки ишлаб чиқариш ва сотиш
ҳажмлари фаолият юритишнинг асосий кўрсаткичларидир.
Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган маҳсулотнинг ҳажми, ассортимент, сифатига харажат, фойда ва рентабеллик кўрсаткичларига боғлиқ. Таҳлил натижалари асосида аниқ мақсадларга йўналтирилган бошқарув қарорлари ишлаб чиқилади, жумладан:
- маҳсулот ва хизматларга бўлган талаб шаклланади;
- ишлаб чиқариш қувватидан келиб чиққан ҳолда аниқ ҳажмдаги
маҳсулот миқдори белгиланади;
- ишлаб чиқариш харажатлари сметаси тузилади;
- моддий-техника ресурсларини етказиб бериш, асосий фондлар ва ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалари шаклланади;
- меҳнат ресурсларига талаб баҳоланади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмлари корхона томонидан
бозор конъюнктурасини чуқур таҳлил этган ҳолда мустақил равишда
режалаштирилади.
Мамлакатимизда оқилона ва самарали иқтисодий сиёсатнинг ишлаб чиқилиши ва ҳаётга изчил равишда татбиқ этилиши, барқарор ривожла нишни асосий манба, омилларининг тўғри танланиши ва уларга устувор аҳамият берилиши кейинги йилларда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминланишига имконият яратмоқда.
Корхона яратаётган маҳсулотларининг бозорда мўл-кўллиги,
рақобатчиларнинг имкониятлари ва истеъмолчиларнинг ихтисослик товарларга бўлган талабларининг ўзгариб туриши ишлаб чиқариш ҳажмини тўғри
ва оқилона режалаштиришни талаб этади. Ҳар бир корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулотларининг харидорлари билан жорий йил учун шартномавий
мажбуриятлар тузадилар. Бунда етказиб берилиши лозим бўлган товарлар
тури, миқдори, сифати, нархи ва муддатлари томонлар ўртасида келишилади,
демак, маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш ҳажми истеъмолчиларнинг талаб
ва истакларига боғлиқ бўлади.
Ички имкониятларни эътиборга олган ҳолда корхонадаги барча
мавжуд бойликлардан тўлиқ фойдаланиб, маҳсулотлар ишлаб чиқариш
ҳажмини керакли меъёрда, яъни фойда олишни тўлиқ кафолатланган
шароитини таъминлашни кўзда тутиб ишлаб чиқариш ташкил этилади.
Маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича бизнес-режада мўлжалланган
ҳажмни бажарилишини таъминлаш ҳамда юқори сифатли, харидоргир
маҳсулотларни яратилиши корхонанинг бевосита муҳим кўрсаткичлари
бўлмиш ишлаб чиқариш таннархи, харажатлар ҳажми, фойда ва рентабеллик,
молиявий барқарорлик, тўлов қобилияти, соф пул маблағларининг ҳисобот
даври охирига кўпайишини таъминловчи омилдир.

Download 125,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish