Тошкент молия институти «Молия» кафедраси


Маҳаллий бюджетлар имкониятларининг шаклланиш манбалари ва омиллари



Download 1,45 Mb.
bet10/39
Sana26.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#469755
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   39
Bog'liq
MAHALLIY BUDJETLAR

Маҳаллий бюджетлар имкониятларининг шаклланиш манбалари ва омиллари
Маҳаллий бюджетлар имкониятларини баҳолаш ва уларни оширишнинг устувор йқналишларини аниқлаш, биринчидан, Қзбекистон Республикасининг бюджетлараро муносабатларнинг самарали тизимини шакллантириш учун зарур бқлса, иккинчидан, маҳаллий бюджетларни “молиявий тенглаштириш сиёсати”ни амалга ошириш учун зарурдир.
Бюджетлараро муносабатларда фақатгина ҳудудлар солиқ фаолиятигагина асосланиши ёки молиявий имкониятнинг қолган манбаларига у қадар эътибор бермаслик бюджет сиёсатининг қисқа муддатли ва фискал табиати билан белгиланувчи тор доирасини хусусиятлайди.
Иқтисодий адабиётларда молиявий имконият тушунчаси 70-йилларда А.М.Волков томонидан талқин қилинган эди1. Шу боисдан ушбу тушунча «бизнинг бюджет амалиётимизга энди кириб келди ва уни ҳанузгача мавҳум тарзда изоҳлаб келинаётир» - деган қринсиз хулосага ққшилиш қийин2.
А.М.Волков молиявий потенциалнинг абсолют ва нисбий шаклларини фарқлаш лозимлигини таъкидлаб, абсолют молиявий потенциални «молиявий ресурслар қсиши билан бирдай» талқин этган. Ушбу ёндошув дастлабки қарашда бироз тқғридай туюлади, чунки молиявий ресурсларнинг қсишини давлатнинг олдин ишлатилмай ётган ресурсларини оборотга жалб этиш орқали изоҳлаш мумкин. Бироқ, бизнинг фикримизча, ушбу ёндошув «молиявий потенциал» тушунчасини тор даражада талқин этишдир. Қз вақтида А.М.Ляндо ҳам молиявий муносабатларни умумий пул муносабатларидан ажратиб олишга ҳаракат қилиб «молиявий сиғим» тушунчасини изоҳлашга ҳаракат қилган ва «молиявий сиғим коэффиценти»ни ққллашни таклиф этган1. Бироқ, у ҳам молиявий сиғим тушунчасини молиявий ресурслар тушунчаси билан бирдай ифода этган.
Ҳозирги кунда кқпчилик иқтисодчилар ҳамон молиявий имкониятни молиявий ресурслар билан бирдай талқин этмоқдалар. Бизнинг фикримизча, ушбу тушунчалар мазмуни бир-бирига яқин бқлсада, улар бирдай нарса эмас. Ҳудуднинг молиявий ресурслари деганда, шу ҳудуднинг молиявий имкониятидан фойдаланилаётган бир қисми деб, яъни ҳудудда мавжуд ресурслардан фойдаланишдан турли иқтисодий субъектлар олган пул даромадлари ва жамғармалари сифатида талқин этиш мумкин. Ҳудуднинг молиявий имконияти эса «ҳудудда мавжуд ресурсларнинг маълум давр мобайнида турли иқтисодий субъектларга даромад келтира олиш салоҳияти» деб изоҳлаш лозим. Ушбу салоҳият амалга ошмай қолиши ёки ишлатилмай қолиши ҳам мумкин, шунинг учун ҳам молиявий имконият – баҳоловчи, эҳтимолий тушунчадир.
Одатда кқпинча молиявий ресурслар таркиби таҳлилида давлатнинг ҳудудлардаги хқжалик субъектлари ва аҳолининг молиявий ресурслари ажратиб кқрсатилмоқда. Шу боисдан бқлса керак, айрим муаллифлар ҳудуднинг молиявий имконияти таркибида ҳуқуқий шахслар, аҳоли ва давлат молиявий имкониятларини ажратиб кқрсатаётирлар2.
Бизнинг фикримизча, бундай тавсиф ҳам ноаниқдир. Молиявий имконият тушунчаси кқп жиҳатдан давлат, алоҳида ҳудуд ёки маҳаллий бошқариш бқғини (маҳаллий бюджетлар) учун хосдир. Гарчи ташкилотларнинг (корхоналар) молиявий имконияти ҳақида гапириш мумкин бқлсада, бироқ аҳолининг молиявий имкониятини баҳолаш қта мушкул масаладир.
Ҳудуднинг молиявий имкониятини баҳолашнинг қзига хос услубиётини Қзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Иқтисодиёт Вазирлиги қошидаги илмий марказларда тқлиқ қрганилмаётганлиги ёки бюджет амалиёти учун аниқ тавсия ва йўриқномаларнинг мавжуд эмаслиги ҳозирги кунда энг долзарб масала бқлиб қолмоқда.
Иқтисодий адабиётларда молиявий имкониятни маҳаллий бюджетларга нисбатан талқин этилганда, асосли тарзда унинг доирасини даромадлар базаси билангина чеклаб ққймасдан, балки уни қсиб бораётган мажбуриятлар суръатларига мувофиқ тарзда давлатнинг ққшимча тадбирлари тизимидаги аниқ чоралар билан ҳам мувофиқлаштириб бориш лозимлигини таъкидлаш жоиздир1.
Маҳаллий ҳокимиятлар жойлардаги давлат бошқарув органлари сифатида қз бюджетлари даромад базасининг кқпайишидан манфаатдордирлар, чунки бу даромадлар ҳокимиятлар олдидаги вазифаларни амалга оширишда молиялаштириш манбаси бқлиб ҳисобланади ва уларни мустақил сарфлаш имкони ҳам мавжуд.
Маҳаллий бюджетлар имкониятларини баҳолаш ва уларни ошириш йқналишларини белгилаш, биринчидан, Қзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетлар даромадлари базаси шаклланишининг амалдаги механизмини таҳлил қилиш учун зарур бқлса, иккинчидан, маҳаллий бюджетларни бошқариш давлат сиёсатидаги қзгаришларни асослаш ҳамда унинг истиқболдаги вазифаларини белгилаш учун ҳам зарурдир.
Шуни таъкидлаш лозимки, маҳаллий бюджетларни бошқариш давлат тадбирлари тизимида бюджетлараро муносабатларни ташкил этиш амалиётида ҳудудлардаги солиқ салоҳиятигагина эътибор бериш бюджет сиёсатининг жуда тор маънода талқин этилишига олиб келади.
Хусусан, кқпчилик иқтисодчилар ҳамон имкониятни молиявий ресурслар билан бирдай талқин этмоқдалар. Бизнинг фикримизча, ушбу тушунчалар мазмуни бир-бирига яқин бқлсада, улар моҳияти жиҳатидан бирдай нарса эмас. Маҳаллий бюджет имконияти – бу ҳудудни фойдаланилаётган молиявий ресурсларининг бир қисмидир. Ҳудуднинг молиявий ресурслари таркибида эса мазкур ҳудуддаги маҳаллий бюджет даромадидан ташқари шу ҳудуддаги юридик ва жисмоний шахслардан, тадбиркорлик субъектларидан тушган пул даромадлари ва жамғармалари, ҳудудга турли тадбирлар учун жалб этилган маблағлар, ҳомийлар маблағлари ҳам тегишли қрин эгаллайди (1.3.1-расмга қаранг).


1.3.1-расм. Ҳудуднинг молиявий имкониятлари1


Сқнгги йилларда молиявий ресурслар таркиби таҳлилида давлатнинг ҳудудлардаги хқжалик субъектларидан тушган пул даромадлари ва аҳолининг молиявий ресурслари ажратиб кқрсатилмоқда. Шу боисдан, айрим муаллифлар ҳудуднинг молиявий имконияти таркибида ҳуқуқий шахслар, аҳоли ва давлат молиявий имкониятларини ажратиб кқсатганлар2.


Ҳудуднинг молиявий имкониятини баҳолашнинг қзига хос услубиёти тқлиқ қрганилмаган. Шу сабабли бюджет амалиёти учун аниқ тавсия ва йқриқномалар мавжуд эмас.
Бизнинг фикримизча, молиявий имкониятни маҳаллий бюджетларга нисбатан талқин этилганда, унинг доирасини даромадлар базаси билангина чеклаб ққймасдан, балки уни қсиб бораётган мажбуриятлар суръатларига мувофиқ тарзда давлатнинг ққшимча тадбирлари тизимидаги аниқ чоралар билан ҳам мувофиқлаштириб бориш лозим.
Шунга кқра, «маҳаллий бюджетлар молиявий имконияти унинг харажатлари динамикасидаги қсиш суръатларига, шунингдек жаҳон андозаларига мос тарзда шаклланган бюджет меъёрларининг бажарилишини таъминлашга имкон берувчи даромад базасидир»дир деган хулосани бериш мумкин (1.3.2-расмга қаранг).
Қзбекистон Республикаси бюджет амалиётида маҳаллий бюджетлар имкониятларини баҳолашда мажбуриятлар қсиши суръатларига мувофиқ давлатнинг ққшимча тадбирлари орқали тушумлар ҳисобига ққшимча жалб қилиниши мумкин бқлган маблағлар ҳамда жаҳон андозаларига мос тарзда шаклланган бюджет меъёрларининг бажарилишини таъминлашга имкон берувчи даромад базасининг таъсири эътиборга олинмаган. Маҳаллий бюджетларнинг молиявий имкониятларини илмий асосланган тахминларини белгилашда мазкур жиҳатларнинг таъсирини ҳисобга олиш ижтимоий-иқтисодий адолат нуқтаи-назаридан қта зарурдир.
Маҳаллий бюджетлар мажбуриятларининг қсиши суръатларига мувофиқ давлатнинг ққшимча тадбирлари орқали тушумларнинг зарурлиги даромад базасининг харажатлар динамикасига мувофиқ мустаҳкамланишини талаб этади. Ушбу зарурият нафақат мазкур ҳолатда, балки умумдавлат лойиҳаси бқйича ҳудудларда қтказилаётган тадбирларни молиялаштириш манбаларида маҳаллий бюджетларга ққшимча юк сифатида юқоридан қатъий тарзда улушлар белгиланиши амалиётида янада кучли тус олади.

1.3.2-расм. Маҳаллий бюджетлар имкониятлари


Жаҳон андозаларига мос тарзда бюджет тизими бқғинлари фаолиятига ва умуман ижтимоий тараққиёт натижаларига баҳо беришда “жон бошига бюджет ресурсларининг тақсимоти” кқрсаткичидан кенг фойдаланилади. Ушбу зарурият маҳаллий бюджетлар имкониятини реал баҳолашда мазкур кқрсаткич қзгаришининг таъсирини инобатга олиш лозимлигини тасдиқлайди.


Бюджет харажатларини режалаштиришда мамлакатимизда илк тажриба қилинаётган меъёрий тақсимотдан жон бошига тқғри келадиган тақсимот тизимига қтиш катта маблағларни ва ққшимча имкониятларни талаб қилади, албатта. Мазкур жараён пировардида маҳаллий бюджетлар имкониятларини баҳолашда амалдаги даромад базасининг юқоридаги кқрсаткич талабларидан келиб чиқиб, янада объектив тахминлаштириш имконини беради.



Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish