Тошкент молия институти иқтисодиёт факултети


-боб. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари



Download 191,88 Kb.
bet15/17
Sana27.10.2022
Hajmi191,88 Kb.
#857133
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Хисобот 2021-2022й

8-боб. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари
41. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳолаб борилади.
42. Қуйидагилар фаолиятининг самарадорлиги:
Вазир, вазирнинг биринчи ўринбосарлари, вазир ўринбосарлари, ҳудудий бошқарма бошлиқлари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари бошлиқларининг — белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган фаолият самарадорлигини баҳоловчи интеграциялашган кўрсаткичларга асосан;
бошқарма ва бўлим бошлиқлари, шунингдек, марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалари ходимлари, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларининг — вазир томонидан тасдиқланган фаолият самарадорлигини баҳоловчи кўрсаткичларга асосан баҳоланади.
43. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки уларга нисбатан интизомий жазо чоралари;
Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
Вазирлик унинг раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услубини ишлаб чиқади.
9-боб. Вазирлик фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
44. Вазирликни моддий-техника билан таъминлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
45. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантирувчи тўловлардан иборат.
Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ва унинг ташкилий тузилмасига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда узоқ йиллик хизмати учун ойлик устама ҳақ тўланади (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маоши коэффициентларида):
1 йилдан 3 йилгача — 0,3;
3 йилдан 5 йилгача — 0,6;
5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
10 йилдан 15 йилгача — 1,0;
15 йилдан 20 йилгача — 1,2;
20 йилдан ортиқ — 1,5.
Узоқ йиллик хизмати учун устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Вазирлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
46. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети, Вазирликнинг бюджетдан ташқари Ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Вазирлик ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.
Вазирликнинг Ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси низоми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолиятини таъминлаш ва молиялаштириш (шу жумладан, ходимларни моддий рағбатлантириш) Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджети, вилоятлар ҳудудий бюджети, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ҳокимликлари, туманлар (шаҳарлар) ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари даромадлар прогнозининг орттириб бажарилиши ва тегишли бюджетларнинг бўш қолдиқлари ҳисобига Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ходимлари учун моддий рағбатлантиришнинг қўшимча турларини (устама ҳақ, қўшимча ҳақ, мукофотлар ва иш ҳақига бошқа тўловлар) белгилаш ҳуқуқига эга.
10-боб. Вазирликнинг Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий тузилмалари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида ҳисобдорлиги
48. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро ҳамкорлик жараёнида:
вазирликка юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритади;
инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун давлат бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда таклифлар, тавсиялар ва таҳлилий материаллар тайёрлашни таъминлайди;
инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш, амалга ошириш ва самарадорлигини баҳолаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади ҳамда инвестиция жараёнларининг самарадорлигини ошириш бўйича аниқ таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
мунтазам равишда инвестиция ва ташқи савдо соҳасида муҳим йўналишлар ва вазифалар амалга ошириш ҳолатини, шунингдек, мазкур соҳада мавжуд бўлган тизимли муаммо ва камчиликларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятида кўриб чиқишни ташкил қилади;
ўрнатилган тартибда бошқа функцияларни амалга оширади.
49. Вазирлик унинг ҳудудий бошқармалари, давлат бошқарувининг тегишли органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг маълумотларини ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида инвестиция ва ташқи савдо соҳасида ривожланиш кўрсаткичларининг якунлари тўғрисидаги таҳлилий материалларни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
50. Вазирлик ҳар чорак якунлари бўйича инвестиция ва ташқи савдо соҳасида мамлакатнинг ривожланиш кўрсаткичлари якунлари тўғрисидаги пресс-релизни ўз веб-сайти да эълон қилиб боради.
51. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ҳар чоракда чуқур таҳлил асосида туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг якуний маълумотлари, шунингдек, ҳудудий бўлинмалар, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг маълумотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги соҳасидаги белгиланган прогноз ва мақсадли параметрларга эришиш ва мавжуд муаммоларни бартараф қилиш бўйича асосланган таклифларни вазирликка киритади.
52. Вазирликнинг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ҳар чоракда инвестиция ва ташқи савдони ривожлантиришнинг белгиланган прогноз ва мақсадли параметрларига эришиш йўлларининг таҳлилини ҳар томонлама чуқур ўрганиш асосида туман (шаҳар) ҳокимликларининг мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича асосланган таклифлар ҳақидаги таҳлилий маълумотларни вазирликнинг ҳудудий бошқармаларига киритади.

Download 191,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish