8-МАВЗУ: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ, СОЛИҚЛАР ВА ДАВЛАТ ҚАРЗИ.
Дарс мақсади: Давлат бюджети, солиқлар, бюджет тақчиллиги, солиқ тизими ва унинг мохиятини талабаларга тушунтириш.
Мавзу юзасидан таянч сўз ва иборалар: Бозор тизими ва унинг самарали фаолияти, xуқуқий база, ижтимоий муxит, иқтисодий қонунлар, даромад, бойлик, фойда, харажат ва уларни тақсимлаш, миллий маxсулот, ресурс тақсимоти, барқарорлаштириш, бюджет, солиқ, пул-кредит, дотация, субвенция, субсидий, баланс, солиқ механизми, нарх, таннарх, баxо механизми, ижтимоий манфаат, кредит тизими, фоиз, имтиёз, қарз, хазина вексиллари ва бошқалар.
Асосий саволлар:
Молиянинг мохияти ва вазифалари. Молия тизими.
Давлат бюджети. Бюджет тақчиллиги ва давлат қарзлари.
Солиқ тизими ва унинг вазифалари.
1.Молиянинг мохияти ва вазифалари. Молия тизими
Бозор иқтисодиётидаги хар қандай фаолият маблағ, пул талаб қилади, молияни юзага келтиради. Сабаби жамиятнинг равнақи, ахолининг фаровонлиги, юртнинг тинчлигини таъминлаш ва бошқа мақсадларни амалга ошириш –хаммаси молияга бориб тақалади.
Молия-
|
иқтисодий категория сифатида пул маблағларидан фойдаланиш ва унинг харакатини тартибга солиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар тизими бўлиб, унинг воситасида турли даражада пул маблағалари фондлари вужудга келтирилади ва улар такрор ишлаб чиқариш эхтиёжлари ва бошқа ижтимоий эхтиёжларни қондириш мақсадида ишлатилади.
|
Молиянинг объекти – пул маблағлари, қимматбахо қоғозлар бўлиб, унинг субъекти, яъни иштирокчилари фирма, жамоат ташкилотлари, давлат идоралари, хар хил муассасалар, турли оилалар ва айрим шахслар бўлади.
Молия муносабатлари пул муносабатларидан шуниси билан фарқ қиладики, унинг таркибига шахсий истеъмол хизмати муносабатлари кирмайди, хамда пул харакати товар харакати билан бир вақтда юз бермайди.
Молия иқтисодиёт доирасида ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта вазифаларни бажаради:
1. Иқтисодий жараёнларни молиявий ресурслар билан таъминлаш ва унга хизмат кўсатиш вазифасини бажаради;
2. Молиявий ресурсларни корхоналар, тармоқлараро тақсимлаш вазифаси;
3. Молиядан ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол устидан назорат қилиш воситаси сифатида фойдаланилади.
4. Молиянинг рағбатлантирувчанлик вазифаси.
5. Ижтимоий химоялаш вазифаси.
6. Иқтисодий ахборот бериш вазифаси.
|
Молия тизими -
|
жамиятнинг молиявий муносабатлари ва уларга хизмат қилувчи махсус муассасалар тушунилади.
|
Молия тизими бир нечта махсус молиявий муассасалардан ташкил топади:
Молия тизими
Корхона, муассаса, ташкилотлар молияси
Давлат молияси
Суғурта молияси
қарз эвазига молиялаштириш тизими
Ижтимоий, шахсий, мол-мулк, тиббий, тадбиркорлик хатари, масъулият сугуртаси ва х.
Банк тизими ва нобанк (молия кредит) муассасалари молияси
Солиқ
тизими
Давлат бюджети ва муниципал бюджетлар
Давлат кредити
Do'stlaringiz bilan baham: |