II. Асосий қисм.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 январдаги №5643 рақамли «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Инвестициялар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмитаси ва Ташқи савдо вазирлигини қўшиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо Вазирлиги ташкил этилди.
Вазирлик давлатнинг чет эл инвестицияларини, биринчи навбатда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни мувофиқлаштириш, халқаро молия институтлари (бошқарув офислари) ва чет эл ҳукуматга қарашли молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишда давлатнинг ягона инвестиция сиёсатини амалга ошириш, шунингдек ташқи савдо ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо Вазирлиги қуйидаги асосий стратегик вазифаларни ва йўналишларни ҳаётга жорий этади:
Давлат тараққиёт дастури ва инвестиция дастурини, шунингдек соҳавий ва ҳудудий инвестиция дастурларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ҳамда самарали амалга оширишни таъминлаш бўйича давлатнинг ягона инвестиция сиёсатини ҳаётга татбиқ этиш;
чет эл инвестициясини жалб қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, халқаро иқтисодий ва молия институтлари билан, хорижий ҳукуматга қарашли молия ташкилотлари билан икки томонлама ва кўп томонлама форматда ўзаро самарали ҳамкорлик қилиш;
давлат органлари ва ташкилотлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва чет эл молия ва иқтисодий институтларидаги доимий вакиллари фаолиятини, шунингдек Ташқи ишлар Вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги муассасаларида ташқи иқтисодий фаолият масалалари билан шуғулланаётган ходимлари билан биргаликда мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикасининг инвестициявий ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро шартномаларни тайёрлаши, келишув ва имзолашида иштирок этиш;
Инвесторлар билан доимий ўзаро қарама-қарши алоқани таъминлаш, инвестицияларини жалб қилишда ҳудудларни ва маҳаллий компанияларни қўллаб-қувватлаш, инвестициявий таклифларни ишлаб чиқишни ташкиллаштириш;
Ташқи савдода ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, экспортни қўллаб-қувватлаш Миллий тизимларнинг самарали фаолиятини таъминлаш, ташқи савдони тартибга солиш соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
савдода тарифли ва тарифсиз тартибга солиш чораларни қўллаш билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштириш, шунингдек электрон савдо ишларини такомиллаштириш;
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан савдо ҳамкорликларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини қўллаб-қувватлаш;
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини ва бошқа кўп томонли иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорликларини мувофиқлаштириш;
улгуржи ва биржа савдоларини тартибга солиш масалаларини мувофиқлаштириш, бозор ҳолатини таҳлил қилиш ва мониторингини юритиш ва маркетинг тадқиқотларини олиб бориш ва товарлар нархлари ҳақида маълумотларни таҳлил қилиш;
ташқи савдо инфратузилмаларини ривожлантириш масалаларини илгари суриш, жумладан транзит имкониятлари даражасини ошириш, логистика ва транспорт йўлакларини янада такомиллаштириш, шунингдек экспорт йўналишларини диверсификация қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |