Тошкент молия институти иқтисодиёт факултети



Download 191,88 Kb.
bet4/17
Sana27.10.2022
Hajmi191,88 Kb.
#857133
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Хисобот 2021-2022й

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4135-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тўғрисида НИЗОМ.


1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва фаолиятининг ташкилий асосларини, шунингдек, унинг раҳбарлари функционал мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. Вазирлик ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, хорижий, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни мувофиқлаштириш, халқаро молия институтлари (бошқарув офислари) ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, ташқи савдо ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик, республикага ташқи беғараз кўмак маблағларини (грант, техник кўмак, мақсадли беғараз ёрдам) жалб қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва мувофиқлаштириш учун масъул ваколатли давлат органи ҳисобланади.
3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, мазкур Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
4. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, мулкчилик ва идоравий бўйсуниш шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
5. Вазирлик ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан бевосита ва ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
6. Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлимлари, шунингдек, Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, давлат тилида ўз номи ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, жумладан, хорижий валютадаги ҳисобрақамларга эгадир.
7. Вазирликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, қисқартирилгани — Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги;
б) инглиз тилида:
тўлиқ — Ministry of Investments and Foreign Trade of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилгани — Ministry of Investments and Foreign Trade;
в) рус тилида:
тўлиқ — Министерство инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан, қисқартирилгани — Мининвествнешторг.
8. Вазирлик жойлашган жой (почта манзили): Тошкент шаҳар, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй.

Download 191,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish