3-§. Вазирлик туман (шаҳар) бўлимларининг вазифалари ва функциялари 15. Қуйидагилар Вазирлик туман (шаҳар) бўлимларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, туманларда (шаҳарларда) хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларини ҳамда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш;
ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишига кўмаклашиш, корхоналарнинг, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмларини ошириш бўйича комплекс чоралар қабул қилиш.
16. Вазирлик туман (шаҳар) бўлимлари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, туманларда (шаҳарларда) хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларини ҳамда эркин иқтисодий зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
туманлар (шаҳарлар) инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва улар доирасида маблағлар жалб этилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боради;
туманларнинг (шаҳарлар) салоҳиятли ва истиқболли инвестиция лойиҳалари портфелини ҳамда техник кўмаклашиш маблағларини (грантларни) жалб этиш дастурларини шакллантиришда иштирок этади;
инвестициялар жалб қилиш мақсадида салоҳиятли ва истиқболли инвестиция ва кредит бозорларининг доимий таҳлилини олиб боради;
мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиққан ҳолда, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида лойиҳаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб борилишида иштирок этади;
мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларни жалб қилиш, туманлар (шаҳарлар) салоҳиятини ишга солиш ва уларнинг нисбий устунликларидан фойдаланиш асосида маҳаллий саноатни ривожлантириш «драйверлари» бўлган тармоқларни аниқлайди;
2) ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишига кўмаклашиш, корхоналарнинг, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмларини ошириш бўйича комплекс чоралар қабул қилиш соҳасида:
туман (шаҳар) корхоналарининг ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва туман (шаҳар) хўжалик юритувчи субъектларига ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида кўмаклашади;
туманларни (шаҳарлар) иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари концепциясини, шу жумладан экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
туманга (шаҳарга) бўйсинувчи корхоналарнинг экспорт прогнози ижро этилиши ҳолати бўйича мониторинг олиб боради, бунинг асосида уларнинг экспорт фаолиятини таҳлил қилади ва корхоналар экспортини жадаллаштириш ва рағбатлантириш бўйича аниқ таклиф ва кўрсатмалар киритади;
туманлар (шаҳарлар) корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳамда ишлаб чиқарувчилар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини рағбатлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва киритади.
Туман (шаҳар) бўлимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин;
қўшимча қиймат занжирлари»ни кенгайтириш, ишлаб чиқариш таннархи ва харажатларини камайтириш, тайёр маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш асосида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўллаб-қувватлайди.