4-боб. Вазирлик, унинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 1-§. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 17. Вазирлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш;
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектлардан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, республиканинг чет элдаги дипломатик ва савдо ваколатхоналаридан, давлат улуши устун бўлган тижорат банкларидан Вазирлик ваколатига тегишли масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
хориждаги халқаро ташкилотлар ва хорижий компаниялар ҳамда Ўзбекистон Республикасида жойлашган халқаро ташкилотлар ва хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилиш, алоқаларни ривожлантириш ва ёзишмалар олиб бориш;
хорижий давлатлар билан белгиланган тартибда техник ва иқтисодий ахборотлар билан алмашиш;
давлат статистика органларидан зарур статистик ахборотни бепул олиш;
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича услубий материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Вазирлик фаолиятининг белгиланган соҳасига тааллуқли масалалар бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа давлат ташкилотларининг масъул шахсларининг ҳисоботларини эшитиш;
Вазирлик фаолиятини амалга ошириш доирасида илмий тадқиқотлар ва ишланмалар ўтказиш учун давлат буюртмасига мувофиқ лойиҳаларни саралаш бўйича танловлар эълон қилиш ва танлов комиссияларини тузиш;
бюджетнинг илмий тадқиқотларга йўналтирилган молиявий ресурсларини тақсимлашда иштирок этиш;
ташқи савдо фаолиятини амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузаётган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ҳолатларда чоралар кўриш бўйича таклифлар киритиш;
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат топшириғига кўра, халқаро ташкилотларда мамлакат манфаатларини ифода этиш ҳамда белгиланган тартибда ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ шартномалар тузиш;
инвестиция ва ташқи савдони ривожлантириш соҳасида кадрлар тайёрлаш учун белгиланган тартибда идоравий илмий ва ўқув марказлари, шунингдек, ходимлар малакасини ошириш марказларини белгиланган тартибда ташкил этиш;
ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги вазифаларни ёритиш учун белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш ва матбуот органларини ташкил этиш;
Вазирлик ва унинг идоравий мансуб тузилмаларининг давлат мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бир бўлинмадан бошқасига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда ўтказиш;
товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштириш, ташкилотлар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган маҳсулотларни сертификатлаштириш, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган технология асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар, материаллар ва компонентларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда технологик жараёнда фойдаланиладиган тоифага киритиш тўғрисида хулосалар бериш бўйича ваколатларни тегишли ташкилотларга беришдан даромад олиш;
Вазирлик биноларига хизмат кўрсатиш, асбоб-ускуналар, хўжалик жиҳозлари, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва оргтехникаларини сақлаш ва улардан фойдаланиш ишларини амалга ошириш, дастурий таъминотни харид қилиш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Вазирлик ваколатига тааллуқли масалаларни ҳал қилиш учун шартнома асосида илмий муассасалар, шу жумладан, хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб этиш;
Вазирликнинг ижтимоий инфратузилмасини қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил қилиш ва такомиллаштириш, Вазирлик тизими ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва мукофотлашнинг ягона тизимини шакллантириш;
зарурат бўлганда, Вазирликнинг расмий таклифига биноан, шунингдек, унинг розилиги билан идоравий мансуб ташкилотларининг расмий таклифига мувофиқ Ўзбекистонга келган хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республика ҳудудида яшаши ва транспорт харажатларини тўлаш;
Вазирлик ва унинг тизимига кирувчи таркибий бўлинмалар ва ташкилотларнинг моддий-техника базасини яхшилаш чораларини кўриш.
Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
18. Вазирлик:
Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши;
Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқлар амалга оширилишининг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;
ташқи иқтисодий фаолият соҳасини ривожлантириш, шунингдек, дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.