Тошкент молия институти банк иши факультети


Тижорат банкларида кредитлаш шакллари ва жараёнидан самарали фойдаланишни ривожлантириш йўллари



Download 0,5 Mb.
bet15/19
Sana14.07.2022
Hajmi0,5 Mb.
#794784
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
2 Нарзуллаев Б Тижорат банклари амалиётида кулланиладиган кредитлаш

3.2. Тижорат банкларида кредитлаш шакллари ва жараёнидан самарали фойдаланишни ривожлантириш йўллари
Битирув малакавий ишини ёзиш жараёнида амалга оширилган таҳлил натижалари ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш, тижорат банклари кредитлаш жараёнини ткаомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича қуйидаги тавсияларни ишлаб чиқдик:
1. Тижорат банкларининг узоқ муддатли ресурс базасини шакллантириш орқали кредитлаш салоҳиятини ошириш.
Тижорат банклари узоқ муддатли ресурсларни жалб қилишда асосий эътиборни нодепозит манбаларга қаратиши мақсадга мувофиқ. Жумладан, тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар эмиссияси ҳажмини ошириш йўли билан барқарор ресурс базани шакллантириш лозим. Банкларнинг қимматли қоғозларидан қуйидагиларни эмиссия қилиш лозим:
- банклар узоқ муддатли облигацияларни муомалага чиқариш йўли билан субординар қарзларни жалб қилиш амалиётини кенгайтириш;
- банклар томонидан узоқ муддатли ипотека кредитлари учун ипотекали қимматли қоғозларни муомалага чиқариш ва уни аҳоли ўртасида жойлаштириш;
- тижорат банклари томонидан муомалага фоиз тўловли ва ютуқли депозит сертификатларини муомалага чиқариш йўли билан ресурсларни жалб қилиш, шунингдек, тижорат банкларининг кредитлаш салоҳиятини оширишнинг бирламчи омилларидан ҳисобланган аҳолининг муддатли ва жамғарма депозитларига нисбатан хориж амалиётида қўлланиладиган антисипатив фоиз ставкаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш лозим. Бу, биринчидан, аҳоли ўртасида муддатли ва жамғарма депозитлардан олинадиган даромадларга нисбатан қизиқиш уйғотса, иккинчидан тижорат банкларининг узоқ муддатли кредит ресурсларига эга бўлишини таъминлайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасини пасайтириш ва банк кредитлари таклифига таъсир этиш лозим.
Юқорида олиб борилган таҳлилларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг пул-кредит сиёсати тижорат банклари кредитлаш амалиётига сезиларли таъсир этувчи омиллардан ҳисобиланади. Айниқса, қайта молиялаш сиёсати банкларнинг кредитлаш салоҳиятини ва кредит таклифини оширишга ижобий таъсир қилади.
Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг бундай ҳолати банк тизимига ва шу орқали хўжалик субъектлари фаолиятига ижобий таъсир қилмайди. Мазкур ҳолат Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг эластиклик даражаси паст эканлигини кўрсатади ва ушбу ҳолда Марказий банк қайта молиялаш сиёсати орқали иқтисодиётга ва субъектлар фаолиятига таъсир ўтказа олмайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси банк амалиётида қайта молиялаш кредитлари амалда берилмайди. Бу эса ўз навбатида Марказий банкнинг банклар фаолиятига ва уларнинг кредитлаш имкониятларига таъсири йўқ эканлигини кўрсатади.
Марказий банкнинг тижорат банкларини қайта молиялаш сиёсати бугунги кунда долзарб аҳамият касб этади ва банкларнинг кредит потенциалига бевосита таъсир этади.
3. Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга ажратиладиган кредитлар ҳажмини улардан жалб қилинган депозитлар ҳажмидан кам бўлмаслигини таъминлаш лозим.
Республикамиз тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларни кредитлаш ҳажмини ошириш мақсадга мувофиқ. Чунки жисмоний шахсларни кредитлаш кредит риски паст кредитлар тоифасига киритилади. Жисмоний шахсларга кредитларни тақдим қилишда олдиндан депозит кўринишида омонатни жалб қилиш рискни пасайтирувчи омил бўлиб хизмат қилади. Масалан, ипотека кредитларида жисмоний шахслар томнидан олдиндан камида 25 фоиз миқдорида банкка маблағларнинг қўйилиши, ушбу кредитнинг риск даражасини пасайтиради.
Халқаро амалиёт тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда жисмоний шахсларни кредитлаш ҳажмини ошириш мақсадида жисмоний шахсларга ажратиладиган кредитлар миқдорини улардан жалб қилинган депозитлар ҳажмидан ошириш лозим.
Фикримизча, халқаро банк амалиётида кенг қўлланилаётган кредит карточкалардан фойдаланиш бугунги кунда жисмоний шахсларни кредитлаш ҳажмини оширишнинг муҳим йўналиши ҳисобланади. Кредит карточларини доимий иш жойига эга бўлган ва барқарор даромад олувчи жисмоний шахсларга берилиши мақсадга мувофиқ. Ўзбекистонда кредит карточкаларини қўллашда жисмоний шахс фаолият юритаётган корхонанинг кафиллигидан фойдаланиш кредитларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлайди. Ушбу амалиёт Ўзбекистон Республикасида ТИФ “Миллий банк”, АТ “Асакабанк”, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” каби банкларнинг амалиётида фақат банк ходимлари учун 2018 йилдан АТ “Халқ банк” мамлакатимиздаги пенсионерларга энг кам иш ҳаққининг 3 баробари миқдоридаги овердрафт қисқа муддатли кредит турлари қўлланилмоқда. Буни нафақат тижорат банкларининг ходимлари учун балки, кредитга лаёқатли ва молиявий барқарор корхоналар ходимлари учун қўллаш мақсадга мувофиқ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш, унинг барқарорлигини ошириш ва юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида” ги 1438-сонли қарорининг
1-иловасига мувофиқ, тижорат банклари томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини, жумладан мураккаб маиший-техника, мебель ва бошқа маҳсулотларни харид қилиши учун аҳолига истеъмол кредити ажратилишни кенгайтириш ва истеъмол кредитларини тенг суммаларда тўлаш механизмини жорий этиш орқали истеъмол кредити ажратиш шартларини тартибга солувчи Марказий банк ва тижорат банклари меъёрий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш вазифаси белгилаб берилди.
Ушбу қарорнинг бажарилиши натижасида, аҳолининг эҳтиёжлари банк кредитлари орқали талабга айланади ва мамлакатимизда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатиш ҳажмига ижобий таъсир қилади. Шунингдек, республикамизда ЯИМнинг барқарор ўсишини таъминлаб, миллий иқтисодиёт тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатади.
4. Республикамиз тижорат банклари кредитлаш амалиётида замонавий кредитлаш шаклларидан кенг фойдаланиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг кредитлаш амалиётида кредитлашнинг факторинг, форфейтинг, контокоррент ва овердрафт шаклларидан фойдаланилмаслиги кредитлаш амалиётига ва кредит таклифига салбий таъсирни юзага келтиради.
Тижорат банкларининг кредитлаш амалиётида кредитлашнинг замонавий усулларини қўллаш банклар ва мижозлар учун қуйидаги ижобий жиҳатларни таъминлайди:
* банклар жалб қилинган ва ўз маблағларидан самарали фойдаланади;
* тижорат банклари мижозлари маблағларини банк талабига кўра кредитни қайтаришга йўналтириш мумкин;
* тижорат банклари томонидан кредитлар қайта-қайта берилиши ҳисобига кредит таклифини оширишга хизмат қилади;
* кредит ҳужжатларини расмийлаштириш тезкор ва кредит олиш имкониятлари юқори;
* ушбу кредитлаш шаклларининг кўп мақсадлилиги ишлаб чиқариш корхоналарининг айланма маблағларини айланишини тезлаштиради ва ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлайди;
* мижозлар фойдаланган кредит миқдори ва муддатига мувофиқ фоиз тўловларни тўлайди;
* кредитлаш жараёнида ресурслардан самарали фойдаланиш билан бирга, банк ликвидлилигини таъминлайди ва бошқаради;
* тижорат банклари кредитлаш фаолиятида кредит ресурслари маълум давомийлик асосида берилиши ҳисобига кредит рискини пасайишини таъминлайди.
Тижорат банклари томонидан кредитлашнинг замонавий шакллари ва усулларидан фойдаланиш орқали республикамиз банкларининг кредитлаш самарадорлиги оширилади. Хусусан, банкларнинг кредит операциялари ҳажми ошади ва кредитлардан олинадиган фоизли даромадларнинг барқарор ўсиши таъминланади.
5. Банкларда мижозларнинг кредитга лаёқатлилиги кўрсаткичларини баҳолаш тизимини такомиллаштириш.
Республикамиз тижорат банклари амалиётида мижозларнинг кредитга лаёқатлигини баҳолашда муаммоларни мавжудлиги кредит портфели сифатига ва унинг барқарор ўсишига салбий таъсир қилмоқда. Мижознинг кредит тўловига лаёқатлигининг тўғри баҳоланиши кредитларнинг ўз вақтида тўла қайтишини таъминлайди.
Фикримизча, тижорат банклари кредит сиёсатини ишлаб чиқишда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши лозим:
- банк мижозларининг тўловга лаёқатлиги билан биргаликда, банкларда кредит риски даражасини баҳолаш тизимини шакллантириш ва шунга мос равишда бериладиган кредит бўйича рискни бошқариш усулларини белгилаш;
- хўжалик юритувчи субъектларни тоифаларга ажратган ҳолда корхоналарнинг хусусиятларини ҳисобга олувчи, яъни қишлоқ хўжалиги, саноат, савдо, алоқа ва бошқа тармоқларни хусусиятига қараб кредит тўловига лаёқатлиликни баҳолашни жорий этиш;
- банклар мижозларнинг кредитга лаёқатлилик кўрсаткичларини баҳолашда фақатгина корхона фаолиятига тегишли маълумотларга суяниб қолмаслиги зарур.
Ўзбекистон банк амалиётида кредитга лаёқатлиликни мижозлар фаолиятига тегишли молиявий ҳисоботлар, бизнес режа ва бошқа кўрсаткичларнинг таҳлилидан ташқари, ташқи маълумотларга асосланган ҳолда баҳолашни жорий қилиш бугунги шароитда муҳим аҳамият касб этади. Мижозлар ҳақидаги ташқи маълумотларнинг унга тегишли бўлган ички маълумотлар базасига нисбатан шаффофлиги юқори саналади.
Тижорат банклари мижозларнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашда фақатгина молиявий коэффицентлар асосида эмас, балки халқаро банк амалиётида кенг қўлланилаётган рейтинг тизимлари, гаров объектлари реестрини юритиши ва бошқа маълумотлар базасини шакллантириши ҳамда ушбу маълумотларга таянган ҳолда кредит риски даражасини баҳолаши мақсадга мувофиқ.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish