ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
БАНК ИШИ ФАКУЛЬТЕТИ
“БАНК ИШИ” КАФЕДРАСИ
НАРЗУЛЛАЕВ БАХТИЁР УЛУКБЕРДИЕВИЧ
“ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ АМАЛИЁТИДА КЎЛЛАНИЛАДИГАН КРЕДИТЛАШ ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ”
5230700 – “Банк иши” бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун ёзилган
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
“ҲИМОЯГА РУХСАТ ЭТИЛДИ”
|
“ҲИМОЯГА РУХСАТ ЭТИЛДИ”
|
Факультет декани
|
“Банк иши” кафедраси мудири
|
_______________ и.ф.н., доц. Р.Саидов
|
_____________ и.ф.д., проф. А.Омонов
|
(Имзоси) илмий унвони, даражаси, Ф.И.Ш.
|
(Имзоси) илмий унвони, даражаси, Ф.И.Ш.
|
“____”__________________2019 й.
|
“____”__________________2019 й.
|
|
|
|
Илмий раҳбар:
|
|
______________ ўқитувчи Б.Избосаров
|
|
(Имзоси) илмий унвони, даражаси, Ф.И.Ш.
|
|
“____”__________________2019 й.
|
ТОШКЕНТ – 2019
МУНДАРИЖА
КИРИШ.....................................................................................
|
3
|
I БОБ
|
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН КРЕДИТЛАШ ШАКЛЛАРИ ВА КРЕДИТЛАШ ЖАРАЁНИНИНГ НАЗАРИЙ-ХУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ.
|
7
|
1.1.
|
Тижорат банкларида кредитлаш шакллари ва кредитлаш жараёнининг назарий асослари………………………….....
|
7
|
1.2.
|
Тижорат банкларида кредитлаш жараёнини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари………………………………………………..
|
16
|
II БОБ
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТЛАШ АМАЛИЁТИ ВА УНИНГ САМАРАДОРЛИГИ…....................……………...
|
28
|
2.1.
|
Тижорат банкларида мижозларнинг кредитга лаёқатлилигини таҳлили ва кредитлаш тартиби……………
|
28
|
2.2.
| Тижорат банкларини кредитлаш амалиётини жорий ҳолати таҳлили……………………………………………….. |
45
|
III БОБ
|
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТЛАШ ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙУЛЛАРИ
|
51
|
3.1.
|
Тижорат банклари кредитлаш шаклларидан амалиётда фойдаланишдаги мавжуд муаммолар.....................................
|
51
|
3.2.
|
Тижорат банкларида кредитлаш шакллари ва жараёнидан самарали фойдаланишни ривожлантириш йўллари………..
|
62
|
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР.………………………………..
|
70
|
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……….
|
76
|
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Кредитлаш шакллари ва кредитлаш жараёнининг хориж тажрибаси шуни кўрсатадики, Кредитлаш жараёнида кредит сиёсати талабларидан келиб чиқиб, мижознинг молиявий ҳолатини аниқ ва ишонарли таҳлил этилиш ва мониторингни тўғри ташкил қилиш самарали натижаларга олиб келади.
Маълумки, республикамиз мустақилликка эришиши билан, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда банклар томонидан берилаётган кредитларнинг аҳамияти беқиёс даражада ошиб бормоқда. Банк кредитлари ёрдамида иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари ривожлантирилмоқда, янгидан-янги корхоналар барпо этилмоқда ва аҳоли учун қўшимча иш жойлари ташкил қилинмоқда, илғор технологияга асосланган ишлаб чиқаришлар жорий этилиб, янгидан-янги маҳсулот турларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.
Республикамиз банк амалиётида кредитлаш жараёнини тўғри ташкил этиш ва кредитлаш шаклларидан кенг фойдаланиш мижозларнинг кредитларга бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондиришга, банкларнинг кредит операциялари кўламини кенгайтиришга, кредит рискини маълум даражада минималлаштиришга ва, ниҳоят, банкларнинг кредит операцияларидан оладиган даромадлари, яъни самарадорлигини ошишига олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да банк тизимига тегишли қуйидаги масалаларига алоҳида урғу берилган1:
- банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш;
- тижорат банкларининг капиталлашувини ошириш, кредит портфели миқдорини доимий ошириб бориш ва унинг сифатини яхшилаш, инвестициявий лойиҳаларни молиялаш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кредитлаш кўламини янада ошириш;
- кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти учун меъёрий-ҳуқуқий асосларни яратиш, уларни давлат томонидан, шу жумладан, имтиёзли кредитлаш йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кучайтириш;
- тижорат банклари томонидан ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва кенгайтириш мақсадида иқтисодиёт ҳамда кичик бизнес соҳаси субъектларини кредитлаш ҳажмини 1,2 баробар ошириш кабиларга алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу йўналишдаги ишлар 2017-2021 йилларда бажарилиши кўзда тутилган бўлиб, бу бўйича ишлар босқичма-босқич бажариши бошланган.
Банкларнинг кредит портфели таркиби сифат жиҳатидан тубдан ўзгармоқда. Агар 2000 йилда кредит портфелининг 54 фоизи ташқи қарзлар ҳисобидан шакллантирилган бўлса, 2018 йилда унинг 70 фоизи ички манбалар ҳисобидан шакллантирилди.
Эътиборлиси шундаки, тижорат банклари томонидан ажратилган кредитларнинг 86,8 фоизи ички манбалар ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Бу эса тижорат банкларининг ҳамда умуман, мамлакатимиз банк тизимининг етарли даражада шаклланган ресурс базасига эга эканлигидан ва ҳар қандай ташқи омилларнинг салбий таъсирларидан ҳимояланганлигидан далолат беради.
Тижорат банкларининг кредит қўйилмалари умумий ҳажми 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига нисбатан 30 фоизга ошиб, 2019 йилнинг 1 январь
ҳолатига кўра, 214419,4 трлн. сўмни ташкил этди2.
Бу эса, ўз навбатида, иқтисодиётимиз тармоқларини тижорат банклари томонидан кредит қўйилмалари билан таъминлаш даражаси ва унда ички имкониятларимиз тобора ортиб бораётганини билдиради.
Иқтисодиётни модернизациялаш босқичида республикамиз тижорат банкларининг кредитлаш амалиётидаги айрим муаммоларнинг мавжудлиги кўзга ташланмоқда. Хусусан, мамлакатимиз банк тизимида кредитлаш шаклларидан тўлақонли тарзда фойдаланилмаётганлиги, мижозларнинг кредитга лаёқатлилиги баҳолаш тизимида сезиларли камчиликларнинг мавжудлиги тижорат банклари кредит сиёсатини тадқиқ қилишни, кредит сиёсати асосида кредитлаш жараёнини олиб бориш асосларини ўрганиш, кредит риски ва уни бошқариш, кредитлаш жараёнидаги бошқа мавжуд камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилиш йўлларини амалда қўллаган ҳолда банклар томонидан бериладиган кредитларнинг самарадорлигини оширишни кўзда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |