Тошкент молия институти банк иши факультети


-расм. Факторинг кредитини бериш ва қайтариш тартиби



Download 0,5 Mb.
bet4/19
Sana14.07.2022
Hajmi0,5 Mb.
#794784
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
2 Нарзуллаев Б Тижорат банклари амалиётида кулланиладиган кредитлаш

1-расм. Факторинг кредитини бериш ва қайтариш тартиби3
Кредитлашнинг форфейтинг шакли - Форфейтинг французча a forfe деган сўздан олинган бўлиб, улгуржи деган маънони билдиради.
Тижорат банкининг форфейтинг кредити деганда тижорат банки томонидан тижорат векселини мол етказиб берувчидан регресс ҳуқуқисиз сотиб олиниши тушунилади. Банк тижорат векселини ўзининг дисконт ставкаси бўйича сотиб олади.
Кредитлашнинг лизинг шакли - Лизинг инглизча Leasing сўзидан олинган бўлиб, ижарага бериш деган маънони англатади.
Лизинг – бу узоқ муддатли молиявий ижара бўлиб, бунда 3 томон иштирок этади:
1. Лизинг объектини сотувчи
2. Лизинг объектини тўла қийматда сотиб олувчи (тижорат банки ёки лизинг компанияси)
3. Лизинг объектини лизинга олувчи
Қайтариладиган лизингда 2 та томон иштирок этади:
1. Тижорат банки ёки лизинг компанияси
2. Лизингга олувчи
Лизинг тўловлари 3 қисмдан иборат бўлади:
1. Лизингга берувчининг даромади
2. Лизинг объектига ҳисобланган амортизация ажратмаси
3. Лизинг объектини етказиб бериш ва ўрнатиш билан боғлиқ бўлган харажатлар бўйича тўлов (бу бир маротабалик тўлов ҳисобланади).
Лизинг шартномаларининг ўртача муддати 3-5 йил бўлади.
Кредитлашнинг селектив шакли - Селектив кредитлашни танланма кредитлаш деб ҳам аташ мумкин. Селектив кредитлаш Марказий банк томонидан иқтисодиётнинг маълум бир соҳаси ёки тармоғини билвосита молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилади. Бунда Марказий банк томонидан қўллаб-қувватланиши керак бўлган соҳа ёки тармоққа мансуб бўлган субъектлар томонидан чиқарилган тижорат векселлари нисбатан паст бўлган дисконт ставкаларида ҳисобга олинади.
Айтайлик, Марказий банкнинг тратталарни қайта ҳисобга олиш ставкаси 10% бўлса, селектив кредитлаш қўлланилаётган соҳа субъектларининг тратталари 5% ставкада Марказий банкда қайта ҳисобга олинади. Бунинг натижасида ушбу соҳа ёки тармоқ субъектларининг тратталарига бўлган талаб ошади. Яъни, тижорат банклари мазкур тратталарни ўзларида ҳисобга олиш йўли билан Марказий банкдан нисбатан паст ставкаларда кредитлар олиш имконига эга бўлишади.
Мисол учун, қишлоқ хўжалик корхонаси тижорат банкига 1,0 млн. сўмлик траттани топширса ва бунда банкнинг дисконт ставкаси 5,0% бўлса, у ҳолда, банк корхонанинг жорий ҳисобрақамига 950 минг сўм тушириб беради (1000 000-50 000 сўм). Тижорат банки эса, мазкур тратталарни Марказий банкка қайта ҳисобга олдириб, ундан 3% ставкада марказлашган кредит олади. Бунда тижорат банки икки томонлама манфаат кўради: биринчидан, Марказий банкдан нисбатан паст ставкада кредит олади; иккинчидан, ўзининг дисконт ставкаси билан Марказий банкнинг дисконт ставкаси ўртасидаги фарқ сифатида (2,0%) даромад олади.
Биз дастлаб, кредитлаш жараёнини назарий асосларини кўриб чиқишни мақсад қилиб олдик.
Тижорат банклари кўп сонли ва хилма - хил молиявий хизматлар кўрсатадиган муассаса бўлиб, улар орқали иқтисодиёт тармоқларини кредитлаш, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш операциялари, корхоналарга тегишли мулкларни бошқариш операциялари ва бошқа бир қатор молиявий операциялар амалга оширилмоқда. Бироқ шунга қарамасдан кредит операциялари тижорат банклари учун бирламчи аҳамиятга эга бўлган операция ҳисобланади.
Тижорат банкларининг юзага келиши ва ривожланишига бағишланган қатор илмий тадқиқотларда банкларнинг фаолиятида мижозларга ҳисоб-китоб хизматини кўрсатиш кредит операцияларидан кейин юзага келганлиги ўз исботини топган4.
Маълумки, кредит тўғрисидаги назариялар, жумладан, кредитнинг қиймат назарияси, капиталлашув назарияси ўтган асрнинг бошларида яратилган. Шу сабабли, мазкур назарияларда кредитдан фойдаланишнинг ҳозирги замон шароитидаги хусусиятлари инобатга олинмаган.
Ҳолбуки, ҳозирги даврда кредитдан фойдаланиш шарт-шароитларида сезиларли ўзгаришлар юз берди. Бу ўзгаришлар, бизнинг назаримизда, биринчи навбатда, халқаро банк амалиётида кенг қўлланилаётган Базель талаблари билан боғлиқ. Бунда кредит рискини бошқаришга нисбатан белгиланган талабларни кучайишида, дунёнинг кўплаб давлатларида кредитнинг ялпи ички маҳсулот таркибидаги салмоғининг сезиларли даражада ўсаётганлигида, кредитлашнинг нисбатан янги шаклларидан фойдаланиш кўламини кенгаяётганлигида ва кредит таъминотига нисбатан белгиланган талабларни кучайишида намоён бўлмоқда.
Кредит қийматнинг ҳаракати эканлиги ҳамда бу ҳаракатни товар ва пул кўринишидаги маблағларни қайтариб беришлик, муддатлилик, тўловлилик асосида бериш натижасида юзага келиши кўпгина етакчи иқтисодчи олимларнинг илмий изланишларида ўз аксини топган.
Собиқ совет ҳукумати даврида кредитнинг иқтисодий категория эканлиги қатор олимлар томонидан назарий жиҳатдан асослаб берилган. Кредитнинг иқтисодий категория эканлиги Ю.Шенгер, М.Усоскин, М.Атлас, Г.Шварц, В.Геращенко, И.Левчук, О.Лаврушин, Н.Валенцева, И.Мамонова, В.Рыбин, М.Ямпольский ва бошқа олимларнинг илмий ишларида ўз аксини топган.
Юқорида таъкидлаб ўтилган айрим муаллифларнинг кредит муносабатларига бағишланган ишларида таҳлил қилиш жараёнида кредит термини, кредитлаш жараёни кўрсатиб ўтилган. Айни вақтда, ушбу категорияга берилган таърифдан кредит ва кредитлаш фаолияти тўғрисидаги, кредитнинг макродаражада фақат бир томонлама эмаслиги исботланган. Кредитнинг функциялари, ҳаракат қонунлари ва охир-оқибат унинг иқтисодий ўсишдаги ўрни ҳақида тўлақонли маълумот берувчи назариялар шаклланган.
Аксарият олимларнинг, хусусан, О.Лаврушин, И.Левчук, В.Рыбин, Ю.Шенгерларнинг5 фикрича, кредит иқтисодий категория сифатида қийматнинг ссуда капитали шаклидаги ҳаракатидир. Шуниси характерлики, иқтисодий адабиётларда кредит тушунчасининг ўзи бир-биридан фарқланувчи икки шаклда талқин этилади. Биринчидан, кредит пул маблағларини маълум муддатга қайтариб беришлик ва фоиз тўлашлилик шартлари асосида беришни англатади. Иккинчидан, кредит сўзи таржима қилинганда “ишонч” деган маънони англатишини инобатга олсак, мижознинг кредит тўловига лаёқатлилиги кредиторнинг унга ишониш имконияти сифатида тушунилади. Шу сабабли, кредит банклар учун нафақат пул маблағларини мижозга беришни, балки бошқа бир қатор амалиётларни, жумладан, банк томонидан мижоз мажбуриятлари бўйича кафолатлар беришни ҳам англатади. Бунда банклар томонидан кўпчилик ҳолларда кредитни бериш ва мижознинг мажбуриятларини кафолатлаш ўртасида мавжуд бўлган аниқ фарқлар ҳисобга олинмайди. Мижозларнинг мажбуриятларини кафолатлаш амалиётларига ҳужжатлаштирилган аккредитивлар қўйиш, мижознинг пуллик мажбуриятлари бўйича кафолатлар бериш, мижозларнинг векселлари бўйича авал бериш амалиёти киради.
.
Кредит фаолияти барча манфаатдор тарафларга реал фойда келтиради. Қарз олувчилар маълум бир муддатга ўзларининг тижорат, ишлаб чиқариш ва бошқа шу каби манфаатларига етишиш мақсадида йирик пул капиталидан фойдаланиш имконига эга бўладилар. Кредиторлар эса фоиз кўринишида даромад оладилар. Бундан ташқари, кредит фаолияти ишлаб чиқаришга инвестициянинг кириб келишини рағбатлантиради, прогрессив таркибий силжишларга туртки бўлади. Бугунги кунда кредит иқтисодиётни макродаражада тартибга солишнинг муҳим воситаларидан бирига айланган. У миллий валюта ва баҳолар барқарорлигини, иқтисодий ўсишни таъминлаш каби бирламчи масалаларни ҳал этишда ёрдам беради. Шундай қилиб, кредит фаолиятини икки субъект - қарз олувчи ва қарз берувчи (кредитор)ларнинг бўлишини тақазо этадиган амалиёт дейиш мумкин.
Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик субъектлари иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш учун доимо қўшимча пул маблағларига эҳтиёж сезадилар. Ана шундай пул маблағларининг манбалари банкларнинг ўз ва жалб қилинган маблағлари бўлиши мумкин. Корхоналар маблағ етишмовчилигидан қийналаётган ҳолларда кредит ресурслари бозорига мурожаат қилишга мажбур бўладилар.
Молиявий ресурсларнинг асосий таъминотчиси бўлиб банк тизими ҳисобланади. На суғурта ва нафақа фондлари, на молиявий инвестицион компаниялар инвестицион фаолиятни юксалтиришда керакли молиявий қудратга эга эмасликлари сабабли, молиявий эҳтиёжларни қондириш имкониятига эга эмаслар. Бундан ташқари, республикамизда қийинчилик туғдирадиган омиллардан яна бири - бу қимматлли қоғозлар бозорининг ривожланмаганлигидир.
Бизга маълумки, кредитнинг икки асосий назарияси шаклланган бўлиб, улар натуралистик ва капитал яратувчилик назарияларидир. Ушбу назарияларни ўрганиш алоҳида қизиқиш уйғотади ва фойдадан холи бўлмайди.
Натуралистик назариянинг асосчилари инглиз иқтисодчилари А.Смит ва Д.Рикардолардир. Француз иқтисодчилари Ж.Б.Сэй, Ф.Бастия ҳамда америкалик иқтисодчи Д.Мак-Куллохлар ҳам ушбу назария тарафдорларидир. Улар яратган ғоянинг мазмуни шундан иборатки, иқтисодиётдаги бўш пул маблағларни йиғиш орқали кейинчалик қайта тақсимланадиган ссуда фонди ташкил этилади, маблағлар натурал кўринишда қайта тақсимланади. Кредит ишлаб чиқаришга боғлиқ равишда пулдан фойдаланиш ҳуқуқларининг ўзгариш жараёни юз беради. Бу назариянинг асосий хулосалари қуйидагилардан иборат:
- кредит объекти бўлиб натурал, ашёвий бойликлар ҳисобланади;
- кредит ўзида натурал бойликларнинг ҳаракатини акс эттирганлиги сабабли жамиятдаги мавжуд моддий бойликларни қайта тақсимлаш усули ҳисобланади;
- кредит пассив ролга эга бўлиши сабабли тижорат банклари фақатгина воситачи бўладилар холос.
Кредитнинг капитал яратувчилик назариясининг асосий концепциялари инглиз иқтисодчиси Дж.Ло томонидан шакллантирилган. Унинг фикрига кўра, кредит такрор ишлаб чиқариш жараёнига боғлиқ бўлмасдан, у иқтисодиётда ҳал қилувчи бўлган ўринни эгаллайди. Кредит мамлакатнинг ишлатилмаётган барча ишлаб чиқариш имкониятларини ҳаракатга келтира олиши, бойлик ва капитал ярата олиши мумкин, бунда банклар воситачилар эмас, балки капитал яратувчилари бўладилар.
Ресурсларни қайта тақсимлаш махсус воситачилар – яъни, янги пул яратувчилари бўлмиш банклар орқали амалга оширилишига асосий урғу берилади. Мижозларнинг ҳисоб рақамларида сақланаётган маблағларни банклар назарий жиҳатдан ўз хохишларига кўра ишлатолмайдилар. Бу маблағлар банкка эмас, балки мижозга тегишлидир. Лекин айнан бир объектга турли томонлар эгалик қила олмайдилар, кредитнинг ҳажми назарий жиҳатдан ҳеч қандай чекланиш (чегара)ларга эга эмаслиги сабаби бу пулларнинг соф генерацияси банклардир.
Хорижлик иқтисодчилар – И.Шумпетер, А.Ган, Дж.Кейнс, Р.Хоутрилар ХХ аср бошларида капитал яратувчилик назарияси тарафдорлари бўлиб майдонга чиқди. И.Шумпетер ва А.Ганлар кредит капитални ҳам яратади дея банкларни ўта қудратли деб ҳисоблаганлар. Улар кредит чексиз бўлиши мумкин, демакки у яратадиган депозит ва капитал ҳам чексиз бўлади деб ҳисоблашган. Уларнинг фикрича, инфляцион кредит (яъни, доимий ўсиб боришга қодир кредит) такрор ишлаб чиқариш жараёнини, иқтисодий ривожланишни ҳаракатга келтирувчи куч ҳисобланиб, иқтисодий ўсишга доимо туртки бериб туради.
Ж.Кейнс назарияси кредитнинг капитал яратувчилик қобилиятига асосланган6. Бунда кредит иқтисодий ўсишни белгилаб берувчи омил сифатида қаралган. Иқтисодиётни кредит орқали бошқаришнинг асосий тамойиллари асослаб берилган. Шу сабабли ишлаб чиқаришни ва истеъмол бозорини рағбатлантириш учун ссуда фоизини камайтириш орқали инвестициянинг кўпайиши (кенгайиши)га эришиш зарур, шарт-шароит яратиш лозим. Бу эса, ўз навбатида, ишлаб чиқариш ва истеъмол талабларининг ошишига ҳамда ишсизликнинг камайишига олиб келади. Ж.Кейнс ссуда капиталини пулга тенглаштирган ва фоиз даражасини умумий муомаладаги пул миқдори орқали аниқлаган. Унинг бироз кейин яратган концепциясига кўра пул фоизга таъсир кўрсатади, фоиз – инвестицияга, инвестиция – ишлаб чиқаришга, ишлаб чиқариш – даромадга, даромад эса нархга таъсир қилади. Айни вақтда, пул массаси фоизга маълум бир даражагача таъсир қилади, фоиз эса ҳар доим ҳам инвестицияга исталган шаклда таъсир қила олмайди.
Капитал яратувчилик назариясининг кейинги ривожи монетаризм назариясида ўз аксини топди. Монетаризм назарияси (таълимотчилари) вакиллари АҚШда М.Фридмен, П.Роуз, А.Бернс, Францияда Ж.Рюэфф, ГФРда О.Файтлардир. Ушбу назариянинг етакчи намоёндаси бўлиб, М.Фридмен ҳисобланади. Унинг концепцияси (таълимоти)га кўра иқтисодиётни бошқаришнинг асосий инструменти кредит эмас, балки пул массаси ҳамда фоиз ставкаларининг ўзгаришидир.
Кредит ёрдамида иқтисодиётнинг тўлов воситаларига бўлган эҳтиёжи таъминланади, пул маблағларини фаол тўлов оборотидан чиқиб қолишига барҳам берилади, иқтисодиётнинг капиталлашув даражаси ошади. Айни вақтда, кредитнинг иқтисодиётга ва у орқали жамият ҳаётига салбий таъсири ҳам мавжуд. Масалан, иқтисодиётга ҳаддан зиёд кўп кредит ажратилса, бу ҳолат инфляциянинг кучайишига сабаб бўлиши мумкин. М.Фридменнинг фикрига кўра, тижорат банклари томонидан иқтисодиётни кредитлашни кескин ошириб юборилиши пуллар таклифини кучайишига ва шунинг асосида баҳоларнинг ўсишига олиб келади.
Пул маблағларини кредит сифатида беришда, юқорида таъкидлаганимиздек, қуйидаги шартларга риоя қилиниши талаб этилади: муддатлилик; тўловлилик; қайтаришлик; таъминланганлик ва мақсадлилик. Табиийки, мазкур шартларни тўлиқ бажарилиши берилган кредит бўйича рискнинг ошишига йўл қўймайди. Кредитнинг мақсадлилиги унинг мижоз фаолиятининг банкка маълум бўлган ва банк томонидан маъқулланган йўналишга берилишини англатади.
Тижорат банкларининг кредитлаш жараёнини ташкил қилиш, унинг самарадорлигини таъминлаш хусусидаги масалалар тўғрисида тўхталиб, Д.Макнотон ривожланаётган мамлакатларда кредитлаш амалиётини ташкил қилишнинг зарурий шартларидан бири кредитларни гаров таъминоти асосида беришни одатий ҳол сифатида қабул қилишдир, деган хулосага келди.7 Унинг фикрига кўра, гаров сифатида олинадиган мулкнинг сотилиш баҳоси кредит ва унинг фоизини қайтаришга етиши лозим. Бу эса, мулкни доимий равишда қайта баҳолаб туришни тақозо қилади. Бизнинг фикримизча, олимнинг мулкни даврий баҳолаш тўғрисидаги фикри республикамиз амалиёти учун ҳам жуда муҳим ҳисобланади. Чунки мулкларнинг жорий баҳосини тез-тез ўзгариш ҳолати мамлакатимизнинг хўжалик амалиётига хос бўлган ҳолат ҳисобланади.
Ҳозирги кунда республикамизда миллий валюта курсининг чет эл валюталарига нисбатан доимий равишда ўсиб бориш тенденциясини ҳамда баҳоларнинг мунтазам ўсишини инобатга олган ҳолда кредит учун гаров сифатида қабул қилинган мол-мулк баҳосини ҳар ой ёки ҳар чорак якунига қайта баҳолашни йўлга қўйиш зарурдир.
В.Усоскин ўзининг “Замонавий тижорат банки: операциялари ва бошқариш” номли монографиясида тижорат банклари кредитлаш амалиётининг асосий жиҳатларини тадқиқ қилган. У тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда, бир қатор илмий хулосаларни шакллантирган. Ана шундай муҳим хулосалардан бири мижозни банк томонидан кредит линияси очиш йўли билан кредитлаш орқали кредит риски даражасини сезиларли даражада пасайтириш мумкинлигидир8. Унинг фикрига кўра, кредит линияси орқали мижозни кредитлашда компенсацион қолдиқдан фойдаланиш орқали мижозни нисбатан паст фоиз ставкасида кредитлаш мумкин. Бу эса, кредит рискини камайишига, кредитни қайтиш эҳтимолини ошишига олиб келади.
Фикримизча, компенсацион қолдиқ халқаро банк амалиётида мижознинг кредит тўлови билан боғлиқ харажатларини камайтириш воситаси сифатида ўзини оқлаган. Уни республикамиз банк амалиётида қўллаш кредит линиясининг мижоз учун қулай кредитлаш шакли сифатидаги аҳамиятини янада оширишга хизмат қилган бўлар эди.
Д.Полфреман, Ф.Фордлар муаллифлигидаги “Основы банковского дело” китобида мижознинг кредит йиғма жилдини ўрганишга эътиборни кучайтириш кредитлаш амалиётини самарали ташкил этишнинг муҳим омили сифатида қаралган9.
Ҳозирги замон жамиятида банклар кўп сонли ва хилма - хил молиявий хизматлар кўрсатадиган муассасага айланди. Улар орқали иқтисодиёт тармоқларини кредитлаш, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш операциялари, корхоналарга тегишли мулкларни бошқариш операциялари ва бошқа бир қатор молиявий операциялар амалга оширилмоқда. Бироқ шунга қарамасдан кредит операциялари тижорат банклари учун бирламчи аҳамиятга эга бўлган операция сифатида сақланиб қолмоқда.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish