Мавзуга оид таянч сўзлар ва иборалар.
Марганец, хром, коллоид холат, аммикатли комплекс, тўсиқ.
Назорат учун саволлар.
Марганец олишнинг қайси турларини биласиз?
2. Марганец ва хромнинг табиатда учраши?
3. Нима учун эритмага аммоний тузлари қўшилади?
4. Хром электролизини тушунтиринг?
Тест вариантлари 1.Марганец олишнинг қайси турларини биласиз?
А. Марганец саноатда оксидли рудаларини алюмотермик (алюминийда), силикотермик (кремнийда), ва печьли (углеродларда) усулларда қиздириб оддий қайтариш йўли билан олинади.
Б. Марганец саноатда сульфидли рудаларини алюмотермик (алюминийда), силикотермик (кремнийда), ва печьли (углеродларда) усулларда қиздириб оддий оксидлаш йўли билан олинади.
В. Марганец саноатда оксидли рудаларини алюмотермик (алюминийда), силикотермик (кремнийда), ва печьли (углеродларда) усулларда қиздириб оддий оксидлаш йўли билан олинади.
Г. Марганец саноатда сульфидли рудаларини алюмотермик (алюминийда), силикотермик (кремнийда), ва печьли (углеродларда) усулларда қиздириб оддий сульфидлаш йўли билан олинади.
2. Марганецнинг табиатда учраши?
А. Пиролюзит МпО3, псиломелан МпО2 нинг коллоид холати, родохрозит МпСО4, родонит МпSiO3 ҳолида учрайди.
Б. Пиролюзит МпО2, псиломелан МпО2 нинг коллоид холати, родохрозит МпСО4, родонит МпSiO3 ҳолида учрайди.
В. пиролюзит МпО3, псиломелан МпО2 нинг коллоид холати, родохрозит МпСО3, родонит МпSiO3 ҳолида учрайди.
Г. пиролюзит МпО2, псиломелан МпО2 нинг коллоид холати, родохрозит МпСО3, родонит МпSiO3 ҳолида учрайди.
3. Нима учун эритмага аммоний тузлари қўшилади?
А. рН 8 дан юқори бўлганда анодда Мп(ОН)2 чўкмага тушади. Бу ҳодисанинг олдини олиш мақсадида эритмага аммоний тузлари қўшилади
Б. рН 10 дан юқори бўлганда анодда Мп(ОН)2 чўкмага тушади. Бу ҳодисанинг олдини олиш мақсадида эритмага аммоний тузлари қўшилади
В. рН 8 дан юқори бўлганда катодда Мп(ОН)2 чўкмага тушади. Бу ҳодисанинг олдини олиш мақсадида эритмага аммоний тузлари қўшилади.
Г. рН 10 дан юқори бўлганда катодда Мп(ОН)2 чўкмага тушади. Бу ҳодисанинг олдини олиш мақсадида эритмага аммоний тузлари қўшилади.
4. Хром электролизини тушунтиринг?
А. Cr3+ -15г/л; Cr2+ -15г/л; аммоний хлориди –200-270г/л; сульфат кислота–250 – 280 г/л; токнинг зичлиги – 1кА/м2; ҳарорат 500С ; кучланиш 14,5В; электроэнергиянинг сарфи 18000-20000 кВт·ч/т.
Б. Cr3+ -15г/л; Cr2+ -15г/л; аммоний сульфати –200-270г/л; сульфат кислота–250 – 280 г/л; токнинг зичлиги – 1кА/м2; ҳарорат 500С ; кучланиш 4,5В; электроэнергиянинг сарфи 18000-20000 кВт·ч/т.
В. Cr3+ -15г/л; Cr6+ -15г/л; аммоний хлориди –200-270г/л; сульфат кислота–250 – 280 г/л; токнинг зичлиги – 1кА/м2; ҳарорат 500С ; кучланиш 14,5В; электроэнергиянинг сарфи 18000-20000 кВт·ч/т.
Г. Cr7+ -15г/л; Cr5+ -15г/л; аммоний сульфати –200-270г/л; сульфат кислота–250 – 280 г/л; токнинг зичлиги – 1кА/м2; ҳарорат 500С ; кучланиш 4,5В; электроэнергиянинг сарфи 18000-20000 кВт·ч/т.
14 – МАЪРУЗА. МЕТАЛЛУРГИЯДА МИС ЭЛЕКТРОЛИЗИ.
Барча қазиб олинаётган миснинг тенг ярмини юқори тоза ва кукун ҳолда электротехника саноати ишлатади: бундан 30-40% мис қотишмалари ишлаб чиқаришга сарфланади – латунлар, бронза, мельхиор, нейзильбер, константан, манганин ва бошқалар. Миснинг юқори электр ва иссиқлик ўтказувчанлиги унинг саноатда жуда кенг қўлланилишига асосий сабаблардан саналади.
Ер юзидаги тарқалган барча мисларнинг тахминан 80% сульфидлар, 15% оксидли рудалар, 5% тоза соф мис холда учрайди.
Барча олинаётган миснинг 80 % ни рудалардан пирометаллургик усулда мавжуд стандарт тизим : эритиш – конвертирлаш бўйича олинади. Бу миснинг катта қисми кейинчалик электрокимёвий рафинирлаш орқали тозаланади. Конверторланган мис ўзининг таркибида қимматли қўшимчалар олтин, кумуш, селен, телур, висмут ва шу кабиларни, ва номақбул қўшимчалар темир, руҳ ва бошқаларни тутувчи металл махсулот ҳисобланади.
Сульфидли руда
↓
Бойитиш
↓
SO2 ← Оксидловчи куйдириш
↓
Шлак SiO2,FeO ← Штейн учун қуйиш
↑ ↓ Cu ≥ 20% Cu2S ҳолида
Fe FeS ҳолида
↑ ↓
← Конверторларда ҳаволи хайдаш
↓ Cu ≥ 90%
Шлак ← Оловли рафинирлаш
Мис: М4 99,0%
↓ М3 99,5%
М2 99,7%
Анодлар қуйиш
← ←
↓ ↓ ↑
Нодир Электроли- Электро-
металли ← тик рафи- → литни
шлам нирлаш тиклаш
↓ ↓
Катоддаги мис Тузлар Ni,Zn,Cu,Fe.
↓
Қайта қуйиш
↓
Cu бўлаклари М1 99,9%; М0 99,95%.
Қора миснинг ҳамма компонентларини ажратиб чиқариш учун уни оловли ва электрокимёвий рафинирлашдан ўтказилади (аноддаги шламнинг таркибида 1т мисга 100 граммгача олтин ва 2 кгдан мўлроқ кумуш тўғри келади).
Мис олишнинг гидроэлектрометаллургик усули мис минералларининг сульфатли, хлоридли, ёки аммиакли эритмаларидан танлаб эрувчанлик ҳусу-сиятларига асосланган. Эритмага махсус реагентли ишлов берилгандан сўнг эримайдиган электродли ваннада электролиз қилиб мисни ажратиб олинади. Баъзида мисни темир ёрдамида цементация (сиқиб чиқариш) қилиб ҳам олинади.
Ўзининг электрокимёвий хусусиятларига кўра мис нисбатан кичик ўта кучланувчанлик ва жуда паст бўлмаган алмашинув токига эга металл ҳисоб-ланади. Шунга кўра мис оддий эритмаларида қийин қутбланади, ва агар махсус қўшимчалар бўлмаса нотекис ва йирик кристаллик чўкмалар ҳосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |