Мавзуга оид таянч сузлар ва иборалар.
Рух, кадмий, ўта кучланувчанлик, алмашинув токи, ток унумдорлиги, ажралиш потенциали, номақбул қўшимчалар.
Назорат учун саволлар.
Рух ва кадмийнинг электрокимёвий хусусиятлари нималардан иборат?
2. Рух қандай олинади ва электролиз жараёнлари?
3. Номақбул қўшимчаларни тушунтиринг?
4. Электродлар хакида нималарни биласиз?
Тест вариантлари 1.Рух ва кадмийнинг электрокимёвий хусусиятлари нималардан иборат?
А.Руҳ ва кадмий электрокимёвий ҳусусиятларига кўра катодда паст ўта кучланувчанликда ажралиб чиқувчи ва юқори алмашинув токига эга металлардан ҳисобланади. Шу сабабли оддий эритмалардан йирик заррачали қопламалар ҳосил бўлади.
Б.Руҳ ва кадмий электрокимёвий ҳусусиятларига кўра анодда паст ўта кучланувчанликда қайновчи ва юқори алмашинув токига эга металлардан ҳисобланади. Шу сабабли оддий эритмалардан йирик заррачали қопламалар ҳосил бўлади.
В.Руҳ ва кадмий электрокимёвий ҳусусиятларига кўра анодда паст ўта кучланувчанликда ажралиб чиқувчи ва паст алмашинув токига эга металлардан ҳисобланади.
Г.Руҳ ва кадмий электрокимёвий ҳусусиятларига кўра анодда паст ўта кучланувчанликда ажралиб чиқувчи ва юқори алмашинув токига эга газлардан ҳисобланади. Шу сабабли оддий эритмалардан йирик заррачали қопламалар ҳосил бўлади. 2. Рух сульфиди қандай ҳароратларда куйдирилади?
А. 900 – 9500С
Б. 650 – 7000С
В. 750 – 8000С
Г. 850 – 9000С. 3. Рух олишда электролиз жараёнлари?
А.Саноатда руҳнинг аммиакатли тузи ва кислотаси қўлланилиб, эритмадаги кислотанинг миқдори оширилса руҳнинг ток унуми пасаяди, аммо электролитнинг қаршилиги сезиларли даражада озаяди, яъни ваннадаги кучланиш пасаяди.
Б.Саноатда руҳнинг сульфатли тузи ва кислотаси қўлланилади. Эритмадаги кислотанинг миқдори оширилса руҳнинг ток унуми пасаяди, аммо электролитнинг қаршилиги сезиларли даражада озаяди, яъни ваннадаги кучланиш пасаяди.
В.Саноатда руҳнинг цинкатли тузи ва кислотаси қўлланилади. Эритмадаги борат кислотасининг миқдори оширилса руҳнинг ток унуми пасаяди, аммо элект-ролитнинг миқдори сезиларли даражада озаяди, яъни ваннада кучланиш пасаяди.
Г.Саноатда руҳнинг боратли тузи ва кислотаси қўлланилади. Эритмадаги борат кислотасининг миқдори оширилса руҳнинг ток унуми пасаяди, аммо электролитнинг қаршилиги озаяди, яъни ваннадаги кучланиш пасаяди.
4. Анод нимадан тайёрланади ?
А. Анод қўрғошин билан кумушнинг 1%ли қотишмасидан тайёрланади.
Б. Анод симоб билан кумушнинг 1%ли қотишмасидан тайёрланади.
В. Анод қўрғошин билан кумушнинг 3%ли қотишмасидан тайёрланади.
Г. Анод қўрғошин билан симобнинг 1%ли қотишмасидан тайёрланади.
13–МАЪРУЗА. МЕТАЛЛУРГИЯДА МАРГАНЕЦ ВА ХРОМ ЭЛЕКТРОЛИЗИ.
Табиатда пиролюзит МпО2, псиломелан МпО2 нинг коллоид холати, ро-дохрозит МпСО3, родонит МпSiO3 ҳолида учрайди. Марганецли рудаларда темир, никель, кобальт, цинк ва фосфорлар ҳам бирга учрайди.
Марганец қора металлургияда темир қотишмалари ҳолида пўлатни ок-сидлаш, олтингугуртдан тозалаш ва легирлаш (қаттиқлигини ошириш) да қўлланилади.
Марганец саноатда оксидли рудаларини алюминий, кремний, углеродларда алюмотермик, силикотермик, ва печьли усулларда қайтарилиш орқали олинади.
Марганец электрокимёвий ҳусусиятларига кўра руҳ ва кадмийлар гуруҳига киради, ўта кучланувчанлиги паст, алмашиниш токи эса юқори бўлганлиги сабабли йирик заррачали чўкма ҳосил қилади.
Мухит рН и =2 ва ундан юқори бўлгандагина катодда марганецни ажратиб олиш имкони туғилади.
Марганец олишнинг гидроэлектрометаллургик усули тўрт босқични ўз ичига олади:
Оксидли ёки карбонатли руда
↓
Бойитиш
↓
Қайтарилиш куйдириши (оксидли рудалар)
↓
Ишқорлаш ←Ишлаб
↓ чиққан
Конц. ← Тозалаш (NH4)2S электро
Ni ва Co ↓ лит
Электролиз →
↓
Катоддаги марганец МРО ˃99,6 %
Ток унумини ошириш учун рН оширилганда рН 8дан юқори бўлганда катодда Мп(ОН)2 чўкмага тушади. Бу ҳодисанинг олдини олиш мақсадида эритмага аммоний тузлари қўшилади ва катодда қуйидаги реакциялар содир бўлади:
Mn2++2e → Mn
2H3O +2e → H2+2H2O ( гидроксонийдан водород )
H2O +2e → 0,5H2+OН- (сувдан водород )
2NH4+ +2e → H2+2NH3 (етарли ток зичлигида аммонийдан водород)
NH4+ +e →NH40 →NH3+Н (юқори ток зичлигида аммонийдан водород)
рН юқори бўлганда катодга яқин қатламда аммоний катионининг қайта-рилиши ва қисман сувнинг парчаланиши ҳисобига водород ва аммиак ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган аммиак эритмадаги марганец билан осон эрувчан комплекс [Мn(NH3)n]SO4 ни ҳосил қилади ва шу сабабли катодда Мп(ОН)2 ҳосил бўлиш жарёни қийинлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |