Коллектор – зовур тармоқларини ишчи холатда сақлаш
Ўзбекистондаги мавжуд коллектор – зоввур тармоқларининг туби ва қияликларини кўплаб ўт босиб кетади. Натижада уларнинг жонли кесими кичраяди, ғадир – будирлик коэффициенти ортади, сув оқимининг тезлиги камаяди, коллектор ва зовурларнинг захсизлантириш қобилияти пасаяди. Янги коллектор ва зовурлар ишга туширилган дастлабки пайтларда уларни айниқса кўп ўт босади (Мирзачўл, Марказий Фарғона, Бухоро воҳаси, Сурхондарё водийси ва бошқалар).
Очиқ коллектор – зовур тармоғидаги ўсимликлар қирқилиб ва ўриб олинади, ўзпнларга нефть сепилади. Кейинги йилларда коллектор ва зовурларда ўт еб ўсадиган балиқлар: оқ амур ва дўнг пешона балиқлар урчитила бошлади. Улар жуда тез кўпаяди ва бир суткада ўз оғирлигига тенг миқдордаги сув ўтларини еб битиради. Коллекторларнинг оғиз қисмига балиқларнинг қабул қилгичга чиқиб кетиш йўлини тўсиб турадиган тўрлар ўрнатилади. Коллектор – зовур тармоқларини ўт босишдан сақлашда химиявий усул – гербицидлар ёрдамида курашиш усули энг такомиллашган, иқтисодий жиҳатдан энг қулай ва кам меҳнат талаб қиладиган усул ҳисобланади. Икки паллали бегона ўтларга қарши 50 – 60 % ли бутил эфири пуркалади. 0,4 – 0,8 кг препарат 50 – 100 л сувда эритилади (ер устидан туриб пуркаш учун). Ана шундай ҳажмдаги препарат 1 га майдога етади. Гербицидлар билан дорилаш ишлари ўтларни қўлда йўқотишга нисбатан беш баравардан зиёд арзонга тушади.
Эрта кўкламда бнгона ўтлар униб чиқмасдан коллектор ва зовурлар ўзини қуйидаги гербицидларнинг бири билан дориланади; атразин (15 – 24 кг/ га), симазин (20 – 30 кг/га), монурон (20 – 25 кг/га), фенурон (20 – 25 кг/га). Бундай дорилаш каналларни икки вегетация давригача ўт босишдан асрайди. Янги униб чиққан қамиш ниҳолларига қўшимча равишда далапон (15 – 30 кг/га) ёки натрий уч хлорацетат (100 – 200 кг/га) пуркалади. Препарат каналнинг қуруқ ўзанига пуркалади.
Гербицидлар сувли аралашма ҳолида сочилади. Бир гектарга мўлжалланган препарат дозаси 600 – 1000 м3 сувда эритилади. Аралашма ОТН – 48 маркали пуркагич билан пуркалади.
Препаратни тежаш учун каналларнинг ташқи қияликларини боғдорчилик карболинеумининг 10 – 15 процентли эмульсияси билан ёки ишлатилиб бўлган дизел мойи билан йўл ёқаларига (чегараларига) сочиладиган дозада дорилаш мақсадга мувофиқдир. Ташқи қияликларни бегона ўтлар гулланмасдан олдин дорилаш ва уларнинг уруғ бойлашига йўл қўймаслик муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |