Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


§. Мажбурий суғурта шартномалар тизими ва моҳияти



Download 0,88 Mb.
bet164/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

5 §. Мажбурий суғурта шартномалар тизими ва моҳияти

Ижтимоий ҳаётнинг баъзи соҳаларида кишилар ёхуд фуқаролик ҳуқуқининг бошқа субъектлари ўзлари қатнашаётган муайян ҳуқуқий муносабатларда таваккалчилик хавф-хатари нисбатан юқори даражада бўлади. Ана шундай ҳолларда барча субъектлар ҳам бундай таваккалчилик хавф-хатарлардан ўзини ихтиёрий суғурта орқали ҳимояланиш имкониятидан фойдаланишмайда ва бепарволик билан муносабатда бўладилар. Бироқ, ҳаёт тассодифларга бой, уларнинг баъзилари ишхонада, кўчада, транспорт воситасида бахтсиз ҳодисаларнинг қурбони бўладилар. Бу эса улар учун муайян муаммоли вазиятларни, моддий қийинчиликларни вужудга келтиради. Худду шундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида давлат томонидан мажбурий суғуртани турлари белгилаб қўйилган.


Жумладан, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси, ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини фуқаролик жавобгарлиги каби мажбурий суғурта турлари мавжуд. Ушбу шартномалар оммавий шартномалар ҳисобланади ва Мажбурий суғурта шартномаси оммавий шартнома бўлиб, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда тузилади. Мажбурий суғурта шартномасини тузиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тегишли мажбурий суғурта қилиш ыоидаларида кўрсатилган мажбурий суғурта шартномасининг намунавий шартларига мос бўлиши керак.
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси транспорт воситасидан фойдаланишда транспорт воситалари эгаларининг жабрланувчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ юзага келиши билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари мажбурий суғурта объектидир.
Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчининг ва (ёки) мажбурий суғурта шартномасида кўрсатилган транспорт воситаси бошқа эгасининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталаниши мумкин
Транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларидан фойдаланишда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини ушбу Қонунда белгиланган тартибда ва шартларда суғурталашлари шарт.
Фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти қуйидаги транспорт воситаларининг эгаларига нисбатан татбиқ этилмайди:

  • энг катта конструктив тезлиги соатига йигирма километрдан ошмайдиган транспорт воситалари;

  • тиркамалар ва икки, уч ғилдиракли ёки иш ҳажми эллик куб сантиметргача бўлган двигатель ёки инсон ёхуд ҳайвон кучи билан ҳаракатга келтириладиган бошқа транспорт воситалари;

  • Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг транспорт воситалари, бундан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг хўжалик фаолиятини таъминлаш учун фойдаланиладиган автобуслар, енгил автомобиллар, бошқа транспорт воситалари мустасно;

  • чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари, агар улар эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган халқаро мажбурий суғурта тизимлари доирасида суғурталанган бўлса.

Транспорт воситасига эгалик қилиш ҳуқуқи вужудга келганда (у мулк қилиб, хўжалик юритувига, оператив бошқаришга ёки бошқа қонуний асосда олинганда) транспорт воситаси эгаси унга эгалик қилиш ҳуқуқи вужудга келган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт.
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси оммавий шартномадир. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганда иш берувчига ва (ёки) жабрланувчига ёхуд наф олувчига ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта пули доирасида қоплаш мажбуриятини олади.
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси оммавий шартномадир. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига кўра, суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда жабрланувчига ёки наф олувчига ёхуд ташувчига йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини мазкур шартнома бўйича шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта пули доирасида қоплаш мажбуриятини олади.
Ташувчининг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги юзага келган чоғдаги мулкий манфаатлари ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш объектидир.
Ташувчи, суғурталовчи, йўловчи, жабрланувчи ва наф олувчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш субъектларидир.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish