Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


§. Ихтиёрий суғурта шартномасининг хусусиятлари



Download 0,88 Mb.
bet163/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

4 §. Ихтиёрий суғурта шартномасининг хусусиятлари
Ҳаёт суғуртаси жисмоний шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, меҳнат қобилияти ва қўшимча пул таъминоти билан боғлиқ манфаатларини суғурта қилишдан иборат бўлиб, бунда суғуртанинг шартнома бўйича энг кам муддати бир йилни ташкил этади ва суғурта суммаларининг суғурта шартномасида кўрсатиб ўтилган оширилган фоизини ёки даврий тўловларни ўз ичига олади.
Шахсий суғурта шартномаси бўйича бир тараф (суғурталовчи) бошқа тараф (суғурта қилдирувчи) тўлайдиган, шартномада шартла­шилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта қилдирувчининг ўзининг ёхуд шартномада кўрсатилган бошқа фуқаро (суғурталанган шахс) нинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилган, у муайян ёшга тулган ёки унинг ҳаётида шартномада назарди тутилган бошқа воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берган ҳолларда шартномада шартлашилган пулни (суғурта пулини) бир йўла ёки вақти-вақти билан тўлаб туриш мажбуриятини олади (ФКнинг 921-моддаси 1 қисми). ФКнинг 914-моддасига мувофиқ, шахсий суғурта оммавий шартномалар туркуми­га киради. Шунингдек уларни учинчи шахс фойдасига тузиладиган шартномалар турига ҳам киритиш мумкин60. Хусусан, умумий қоида бўйича, шартномадан келиб чиқадиган хуқуқ ва мажбуриятлар шартнома тузишда қатнашган тарафлар учун пайдо бўлади. Масалан, ҳаётини суғурталаётган шахс ўзи вафот этган тақдирда, шартномада белгиланган пулни олиш учун бошқа шахсни наф олувчи қилиб тайинлаши мумкин.
Суғурта шартномасининг оммавий саналишидан мақсад, суғур­таловчи белгиланган стандарт шартнома шаклларидан фойдаланиб, мурожаат этган ҳамма суғурта қилдирувчиларга бир хил муносабатда бўлишлигидир. Бироқ суғурталовчи суғурта қилдирувчи шахснинг шахсий ҳолатларини (соғлиғи, ёши, касби ва бошқалар) эътиборга олган ҳолда шартномани тузадилар. Айрим категориядаги шахслар билан шартнома тузишдан бош тортишлари мумкин, қачонки суғурта қилдирилаётган шахс оғир касал бўлса ёки кексалигини инобатга олган ҳолда.
Мулкий суғуртадан ўзига хос хусусиятлари қуйидагичадир:
- фақатгина шахсий манфаат, яъни суғурталанган шахс ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганда, муайян ёшга тўлишлиги, шартномада кўзда тутилган воқеа содир бўлиши билан суғурта пулини олиши тушунилади. Буларнинг барчаси шахс билан бевосита боғлиқ бўлиб, унинг шахсий номулкий бойлиги (ҳуқуқи) ҳисобланади. Бундай шахсий манфаатлар суғурта қилинаётганда суғурта пули ихтиёрий равишда белгиланади.
Мулкий суғуртада доимо кўрилган зарарни қоплаш кўзда тутилади. Бундай мулкий зарарлар ҳамиша хавфли ҳисобланади. Булар қаторида шахс билан боғлиқ хавф-хатарлар ҳам бўлиши мумкин (шикастланиши ёхуд бетоб бўлиши). Бироқ бошқа шахсий манфаатлар суғурталанган шахс учун хавф туғдирмай, балки белгиланган ёшга етиши, муомала лаёқатига тўлишлиги, никоҳга киришишлиги ва бошқалар кўзланган мақсадга эришишликни билдиради.
- суғурталанган шахс ёхуд наф олувчи билан мос келмайдиган бошқа субъетктинг пайдо бўлиши.
Агар шартномада наф олувчи сифатида бошқа шахс кўрсатилма­ган бўлса, шахсий суғурта шартномаси суғурталанган шахс фойдасига тузилган ҳисобланади. Бошқа наф олувчи кўрсатилмаган шартнома бўйича суғурталанган шахс вафот этган тақдирда, суғурталанган шахснинг меросхўрлари наф олувчилар деб тан олинади (ФКнинг 921-модда 2-қисм). Суғурталанган деб ҳисобланмайдиган шахс фойдасига, шу жумладан суғурталанган шахс ҳисобланмайдиган суғурта қилдирувчи фойдасига шахсий суғурта шартномаси фақат суғурта­ланган шахснинг ёзма розилиги билангина тузилиши мумкин. Бундай розилик бўлмаган тақдирда, шартнома суғурталанган шахснинг даъвоси бўйича, бу шахс вафот этган тақдирда эса, унинг меросхўр­лари даъвоси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Суғурта пули бир йўла ёки вақти-вақти билан тўланиши, суғурталанган шахснинг (наф олувчи) ҳеч қандай йўқотишларсиз узоқ вақт давомида таъминланади.
Умрбод суғурта шартномаси 20 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролар билан тузилади. 1-гуруҳ ногиронлари билан бундай шартнома тузилмайди. (Агар бундай шартнома тузилган бўлса, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва суғурталанувчига тўлаган бадалларининг 92 фоизи қайтарилади. Агар бу ҳолат шартнома тузилган вақтдан бошлаб, бир йилдан кейин аниқланса, шартнома умумий асосларда ўз кучини сақлаб қолади).
Суғурта хавф-хатари бўлиб суғурта қилдирувчининг ўлими эҳтимоли ҳисобланади. Суғурта товон пули суғурта қилдирувчининг ёши, суғурта пули ва ҳатто жинсига ҳам боғлиқ бўлади. Суғурта қилдирувчи 85 ёшга етгунга қадар ҳар ойда суғурта бадали тўлаб туради. Суғурта қилдирувчи шартнома амал қилган даврда қандай сабабларга кўра вафот этган бўлмасин, наф кўрувчига суғурта таъминоти тўланади. Суғурта шартномаси кучга киргандан сўнг икки йил ичида суғурта қилдирувчи онкологик касалликлардан ёки юрак-қон томири касалликларидан вафот этса ёхуд ўз-ўзини ўлдирса, суғурта таъминоти тўланмайди.
Шартнома тузиш ҳақидаги ариза суғурта қилдирувчи томонидан шахсан имзоланган бўлиши ва унга унинг шахсини тасдиқловчи маълумотлар хусусида ҳужжат илова қилинган бўлиши керак.
Ҳаётни аралаш суғурта қилдириш шартномаси энг кўп тарқал­ган шартномалардан ҳисобланади. Бунда суғурта ташкилоти шартномада белгиланган муддатгача яшаш, меҳнат қобилиятини бутунлай ёки қисман йўқотиш, ўлим ҳолатлари рўй берганида зарарни қоплаш­ни ўз устига олади.
Ота-оналар, фарзандликка олувчилар ва бошқа қариндошлар томонидан болаларни суғурта қилиш уларнинг ёши ва соғлиғидан қатъи назар амалга оширилади (бола 15 ёшдан ошмаган бўлиш лозим).
Суғурта мукофоти тўлаш учун асос: суғурта муддатининг тамом бўлиши, бахтсиз ҳодисадан шикастланиш ва шу кабилар. Суғурта қилдирувчилар алмаштирилиши ёки бир нечта бўлишлари мумкин. Суғурталанувчи бола вафот этса, суғурта таъминотининг 30 фоизи ҳажмида нафақа тайинланади ва айни вақтда суғурта бадаллари тўлиқ қайтариб берилади.
Никоҳни суғурталаш (тўй суғуртаси) ота-оналар (бошқа қарин­дошлар) томонидан тузилиб, бунда суғурта қилдирувчилар 18-72 ёшгача, бироқ суғурта муддати тамом бўлганида 75 ёшдан ошмаган бўлишлари лозим.
Шартнома тузилишида боланинг ёши 15 дан ошмаган бўлиши лозим.
Суғурта бадаллари ҳажми суғурта қилдирувчининг (боланинг эмас) ёшига, суғурта қийматига ва суғурта муддатига боғлиқ.
Ихтиёрий мулкий суғурта. Ихтиёрий мулкий суғурта турлари ва шакллари ниҳоятда хилма-хилдир. Суғурта предметлари сифатида хилма-хил уй жиҳозлари ва анжомлари, уй-ҳайвонлари, транспорт воситалари, бошқа ашёлар, транспорт востилари эгаларининг фуқаро­лик-ҳуқуқий жавобгарлиги, крдитларни қайтармаслик хавф-хатарини сугурталаш ва ҳаказолар ҳисобланади.
Мулкий суғуртада суғурта объекти бўлиб қуйидагилар ҳисоб­ланадилар:
1.Муайян мол-мулкнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), кам чиқиши ёки шикастланиши хавф-хатари.
2.Фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик хавф-хатари. У ҳам ўз навбатида икки турга бўлинади: зарар етказганлик учун жавобгарлик ва шартнома бўйича жавобгарлик хавф-хатарини суғурта қилиш.
Бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказиш оқибатида юзага келадиган мажбуриятлар юзасидан жавобгарлик хавфини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи ёки учинчи шахснинг жавобгарлик хавфи суғурталанади.
Суғурта қилдирувчи фақат ўзининг шартномани бузганлик учун жавобгарлик хавфини суғурталаши мумкин (учинчи шахс жавобгарлиги суғурта объекти бўла олмайди).
Шартномани бузганлик учун жавобгарлик хавфи бу шартномани шартларига кўра суғурта қилдирувчи қайси тараф олдида тегишли жавобгарликни зиммасига олиши лозим бўлса, ўша тараф наф олувчи фойдасига, ҳатто суғурта шартномаси бошқа шахс фойдасига тузилган ёхуд унда кимнинг фойдасига тузилгани айтилмаган тақдирда ҳам суғурталанган ҳисобланади.
3.Тадбиркорлик хавф-хатарини суғурта қилиш (ФКнинг 920-моддаси).
Хорижий сармоядорларнинг мол-мулклари экспроприацияланишидан (қайтариб олинишидан), уруш ёки фуқаролар ғалаёнлари­дан. Суғурта ташкилоти билан сармоядор ўртасидаги шартнома муносабатларига мамлакат маъмурларининг аралашувидан, миллий валютани бошқа валюталарга конвертациялаш ва уни мамлакатдан ташқарига чиқаришга доир мамлакат маъмурлари томонидан чеклашлар жорий этилишидан, сармоядорлар (инвесторларнинг)нинг айрим гуруҳлари учун ҳуқуқни камситадиган руҳдаги янги қонун-қоидалар жорий этилишидан, бошқа турдош хавф-хатарлар (таваккалчиликлардан) суғурталаниш мумкин.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish