Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet159/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Назорат учун саволлар:



  1. Омонат сақлашнинг умумий қоидаларини амалий мисоллар билан таҳлил қилинг.

  2. Омонат сақлашнинг алоҳида турлари бўйича сақлаш тартиби ва шартларини танқидий таҳлил қилинг.

  3. Аксарият супермаркетларга кираверишда харидорлардан сумкаларни қолдириб киришни талаб қилишади. Бироқ сақлаш камераларидаги буюмларнинг йўқолганлиги учун маъмурият жавоб бермаслиги таъкидланади.

Ушбу ҳолат қонунийми? Жавобингизни фуқаролик қонунлиги нормалари билан асослаб беринг.
4. Фуқаро Фуқаро Д. вокзалдаги юк сақлаш омборига юк топширди. Поезд жўнаб кетишига қадар ҳали анча вақт борлиги туфайли Фуқаро Д. таксида дўконга бориб келишга қарор қилди. Бошқарувни йўқотган такси ҳайдовчиси автоҳалокат содир этди ва натижада фуқаро Д. бош мия жароҳатига учраб касалхонада олти ой мобайнида даволанди. Касалхонадан чиқиб, вокзалга бориб юкларини қайтариб олиш тўғрисида мурожаат қилганида унинг юклари сотиб юборилганлиги маълум бўлди.
Мазкур вазиятда фуқаро Д.га нисбатан қандай ҳуқуқий маслаҳат бериш мумкин. Жавобингизни фуқаролик қонунлиги нормалари билан асослаб беринг.


52-боб. СУҒУРТА

  1. Суғуртанинг моҳияти ва аҳамияти

Одатда табиат ва жамият муайян тартиб ва қонуниятлар асосида мавжуд бўлиши ва ривожланиши ҳақидагитасаввур рад этиб бўлмас ҳақиқат ҳисобланади. Бироқ, бу умумий қонуниятлар муайян қонунлар, схемалар олдиндан белгилаб қўйиладиган жараёнлар асосида эмас, балки мураккаб омиллар ва тасоддифлар ўйини замирида ҳам рўй беради, ижтимоий ҳаётда ҳам, иқтисодий тизимда ўзига хос таваккалчилик, кутилмаган тасоддиф ва хавф-хатарлар инсон фаолиятининг, унинг турмуш тарзининг доимий ва ажралмас йўлдоши ҳисобланади. Оқилоналик ва тадбиркорлик орқали таваккалчилик хавф-хатарини минимал даражада келтириш мумкин, бироқ уни мутлақо бартараф этиб бўлмайди – инсоннинг жуда кўп фаолият йўналишларида (масалан, тадбиркорликда ҳам, ёлланма ишчи сифатида ҳам)ёхуд табиий ҳаёт жараёнида (масалан, сихат-саломатлик, муайян мол-мулклардан баҳраманд бўлиш ва ш.к.) бу ўзига хос аксиома ҳисобланади.
Кишилик жамияти таваккалчилик хавф-хатарларидан ҳимояланиш, унинг зарарли оқибатларини камайтиришни иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, ташкилий-сиёсий, техник ва бошқа усулларини кашф этган ва этмоқда. Улар орасида ўрта асрлардан буён қўлланиб келинаётган энг оммавий, анъанавий ва самаралиси – бу фуқаролик-ҳуқуқий усул бўлган суғурта ҳисобланади, суғуртани қўллаш доираси ниҳоятда кенг қамровли ва универсал ҳисобланади. У мамлакатдаги барча аҳоли қатламларини табиий офатлардан, тадбиркорликни бозор стихияси ва инқирозларидан, инвесторларни ҳатто сиёсий ларзаларни ва нобарқарорликлардан, оддий одамларни касалликларни ва шикастланишлардан ҳимоялаш, аниқроғи мулкий манфаатларига етказилган талофотларни камайтириш ёхуд ўрнини босишни таъмилаш функциясини бажаради. Шу сабабли ҳам суғурта бозор инфратузилмасини таркибий қисми, зарурий сегменти ҳисобланади.
Суғуртанинг моҳияти шундан иборатки суғурта қилувчиларнинг даврий бадалларини ҳисобидан суғурта ташкилоти суғурта ҳодисаси рўй берганда суғурта қилдирувчини мулкий талофатларини камайтириш ёхуд бошқача талофатларни (масалан, ўлим, соғлиғи шикастланиши ва ҳ.к.) оқибатларини юмшатиш ҳисобланади. Бунда бир субъект кўрган зарар суғурта воситасида бошқа юзлаб субъектлар бадаллари ҳисобидан қопланади. Бироқ бу ҳолат ўша юзлаб субъектлар учун оғир юк бўлиб тушмайди, бадал тўловчилар ва бу бадалдан реал фойдаланган субъектлар ўртасида зиддиятлар, норозиликлар келтириб чиқармайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни таъкидлаш лозимки ҳозирги замон иқтисодий-ҳуқуқий майдонда суғурта:
-биринчидан, ҳар қандай фаолиятда таваккалчилик хавф-хатарини камайтириш воситаси;
-иккинчидан, жуда катта молиявий ресурсларнинг тўпланишини ва уни муомилага киритиб кредит-сармоя тизимини таъминлашнинг қудратли манбаи;
-учинчидан, кучли эркин рақобат муҳитида тадбиркорлик субъектлари манфаатларини уйғунлаштирувчи юридик қурилма;
-тўртинчидан, бозор муносабатлари шароитида барқарорликни ва мувозанатни таъминловчи инфратузилма тизими вазифаларини бажаради.
Мамлакатимиздаги суғурта фаолиятини ижтимоий суғурта ва фуқаролик суғурта хизматларига ажратиш мумкин, ижтимоий суғурта меҳнат ҳуқуқи, молия ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish