ИШТИХОНДА АВТОЁНИЛҒИ ҚУЙИШ ШАҲОБЧАСИ ХАТЛАНДИ
Иштихон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йилнинг 6 октябрдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Shaxrux petrol gaz” хусусий корхонасидан ундирувчи АТБ “Аgrobank”нинг фойдасига 2 млрд. 800 млн. сўм кредит қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Иштихон туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Shaxrux petrol gaz” хусусий корхонасидан ундирилмасдан қолган кредит қарздорликларни ундириш мақсадида корхонага тегишли бўлган автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси хатланди ва ҳозирда аукционга чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Ўлмас АЛЛАЁРОВ,
Бюронинг Иштихон туман
бўлими давлат ижрочиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |