КРЕДИТ ҚАРЗДОРЛИК УЧУН ДЎКОН ВА «DAMAS» ХАТЛАНДИ
Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг 2021 йилнинг 26 ноябрдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Agro baxt saodat” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгарлар А.Г. ҳамда Н.А.лардан ундирувчи АТ “Xalqbanki”нинг фойдасига 123 млн. 308 минг сўм кредит қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Г.га тегишли дўкон ва Н.А.га тегишли “Damas” хатланди. Ҳозирда бу мол-мулкларни аукционга чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Азимжон ШЕРАЛИЕВ,
Бюронинг Самарқанд шаҳар
бўлими давлат ижрочиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |