Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet108/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

41-боб. Қарз ва кредит
1-§. Қарз


Қарз шартномасининг тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари. Қарз шартномаси фуқаролик ҳуқуқининг энг қадимий шартномаларидан бири бўлиб, ҳали кишилик жамиятидаги ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатлар у қадар ривожланмаган пайтлардаёқ, муайян муддатга моддий ашёларни қайтариш шарти билан бериб туриш муносабатлари шаклланган эди. Айниқса, бу даврларда озиқ-овқат маҳсулотларини қайтариш шарти билан бериш кенг тарқалган муносабат сифатида кўрилар эди. Рим хусусий ҳуқуқи шаклланиши билан қарз шартномасининг ҳуқуқий кўриниши вужудга келди ва алоҳида ҳуқуқий муносабат сифатида шакллана бошлади.
Қадимги Римда қарз шартномасининг дастлабки ҳуқуқий қоидалари яратилди. Пул ихтиро қилиниши билан қарз шартномаси ўзининг ҳозирги кўринишида тузила бошланди. Эндиликда қарз деганда муайян муддатга қайтариб бериш шарти билан пулни бериб туриш тушинила бошлади. Айнан шу пайтлардан бошлаб қарз муносабатлари нафақат, ўзаро ёрдам ва ишончнинг намунаси балки, фойда кўриш воситаси сифатида ҳам қарала бошланди. Яъни, пулнинг вужудга келиши ва иқтисодий муносабатларда асосий тўлов воситаси сифатида ҳаракатланиши оқибатида, шахслар ўз пулларини шунчаки қайтариб бериш шарти билан эмас, балки берилган суммага қўшимча равишда фоизни ҳам қайтаришни назарда тутиб қарз бериш муносабатларига ўта бошлашган.
Қарз шартномаси узоқ ривожланиш босқичларини назарда тутиб турли ҳуқуқ тизимларида бу шартноманинг ҳуқуқий тартибга солиш усуллари ва воситалари турлича бўлганлигини айтиб ўтиш лозим. Агар қитъа ҳуқуқ тизимида қарз шартномаси анъанавий усулда фойда кўришнинг бир воситаси ҳисобланса, мусулмон ҳуқуқ тизимида эса, берилган қарз эвазига фоиз олиш гуноҳ ҳисобланган. Албатта, бу ўринда қарз муносабатларининг мусулмон ҳуқуқи тизмида умуман қўлланилмаган деган хулосага келиб бўлмайди. Бу ўринда қарз шартномаси мусулмон ҳуқуқи тизимида фоизсиз амалга оширилганлигини, ҳамда берилган қарз эвазига фойдадан шериклик амалда бўлганлигини таъкидлаш лозим.
Қарз муносабатлари фуқаролик-ҳуқуқий шартнома сифатида тартибга солина бошлагандан буён, бу муносабатларда икки томон кредитор ва қарздор иштирок этиши одат бўлиб келган. Лекин мураккаб тизимли бозор иқтисодиёти муносабатлари қарз муносабатларида қарздор ва кредитор билан бирга кафил ёки бошқа учинчи шахслар қатнашиши ҳам йўлга қўйилмоқда.
Ҳозирги кунда қарз муносабатлари Ўзбекистон республикаси Фуқаролик кодексининг 732-743 моддалари билан тартибга солинади. ФКнинг 732-моддасига мувофиқ, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Қарз шартномасининг тушунчаси ҳақида гапирганда аввало қонун ҳужжатларига мувофиқ нималар қарзга берилиши мумкинлиги хусусида тўхталиб ўтиш лозим. Умумий қоидага кўра фуқаролик муомиласидан чиқарилмаган ашёларгина шартнома муносабаталарининг объекти бўлиши мумкин. Фуқаролик қонунчилигида қарз шартномасининг объектларига нисбатан қуйидаги талаблар қуйилади:

  1. Объектнинг фуқаролик муомаласида бўлиши;

  2. Шартнома предмети пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар бўлиши;

  3. Қарз берувчининнг объектга нисбатан мулкдорлик ёки ашёвий ҳуқуқининг мавжуд бўлиши.

Объектларнинг муомилада бўлиши деганда, фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари эркин суратда бошқа шахсларга берилиши ёки универсал ҳуқуқий ворислик (мерос қилиб олиш, юридик шахсни қайта ташкил этиш) тартибида ёхуд бошқа усул билан, агар улар муомаладан чиқарилмаган ёки уларнинг муомалада бўлиши чеклаб қўйилмаган бўлса, бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши мумкинлиги тушунилади.
Қарз шартномасининг предмети бўлиб, нафақат фуқаролик муомиласидаги объектлар шу билан бирга пул ёки турга хос аломати билан белгиланадиган ашёларгина бўлиши мумкин. Бу икки талабга жавоб берадиган фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари қарз шартномасининг предмети бўлиши мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, хусусий аломатлари билан белгиланадиган ашёлар қарз шартномасининг предмети бўлиши мумкин эмас. Зеро, бундай ашёлар фақат ўзигагина хос бўлган белгиларга эга бўлиб, уларнинг истеъмол қилиниши натижасида буткул йўқ бўлиши оқибатида қайта тиклаш мумкин бўлмайди. Бу эса қарз шартномасининг асосий талаби - бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб беришни амалга ошириб бўлмайди. Хусусий аломатлари билан белгиланадиган ашёларнинг бундай хусусиятлари уларни қарз шартномасининг эмас балки ижара шартномасининг предмети бўлиши мумкинлигини англатади.
Қарз шартномасининг хусусиятлари ҳақида гапирганда, мазкур шартноманинг бошқа шартномалардан фарқли жиҳатлари хусусида тўхталиб ўтиш лозим. қарз шартномаси ўзининг предмети ва мақсадига кўра олди-сотди шартномаларидан фарқ қилади. Агар олди-сотди шартномаларининг мақсади товарга бўлган мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш ҳисобланса, қарз шартномасининг мақсади, қайтариб бериш шарти билан пул ва турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёларни бериш ҳисобланади. қарз шартномаси тузиш орқали бир шахс иккинчи шахсга муайян суммадаги пул ёки миқдордаги ашёни топширади ва бу орқали пул ва ашёга нисбатан мулк ҳуқуқини маълум вақт оралиғида иккинчи шахсда бўлиши амалга оширилади. қарз бериш орқали мулкдорнинг ашёси натура ҳолида йўқ бўлиб кетсада, кейинчалик (шартнома муддатида) худди шундай моддий неъмат мулкдор (кредитор) га қайтарилади. Одатда бу ҳолатга нисбатан “persona non greet” – “тур нобуд бўлмайди” қоидаси қўлланилади. Зеро, қарз шартномасининг предмети ҳисобланадиган пул ва ашёлар – турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар ҳисобланади. Шу муносабат билан пулнинг ёки турга хос аломати билан белгиланадиган ашёларнинг нобуд бўлиши мажбуриятни асл ҳолида бажариш имконияти ҳеч қайси ҳолатда бекор қила олмайди. Шу билан бирга, “тур нобуд бўлмайди” қоидаси ҳар доим пулли мажбуриятларга татбиқ этилади.
Қарз шартномасига нисбатан “тур нобуд бўлмайди” қоидасининг қўлланилиши, қарз шартномасининг ижара шартномасидан фарқли жиҳатларини вужудга келтиради. Ижара шартномасининг муҳим жиҳати ҳисобланган – ижарага олинган нарсани нормал эскириши ҳолатини ҳисобга олиб қайтарилиши қарз шартномасида эса бошқача кўринишда амалда бўлади.
Қарз шартномасининг предмети ҳисобланган турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар қарз берувчига қайтариб берилаётганда олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни қайтариш лозим. Бунда хил, сифат ва миқдорнинг айнийлиги тарафларнинг ўзаро келишувига кўра, ёки одатдаги стандартларга кўра ёхуд суд томонидан аниқланади.
Қарз шартномаси ўзининг хусусиятларига кўра бир томонлама, реал ва текинга ёки ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади. Шартнома асосида фақатгина қарз берувчида ҳуқуқнинг мавжуд бўлиши бу шартноманинг бир томонлама эканлигини англатади. Яъни шартнога мувофиқ қарз берувчида ҳуқуқ, қарз олувчида мажбурият бўлади.
Қарз шартномасининг реал шартнома эканлиги ФКнинг 732-моддаси иккинчи қисми талабларига асосланади ва қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Шартнома асосида тарафлар ўзаро келишувга эришишлари қарз шартномаси бўйича ҳеч қандай ҳуқуқий оқибат туғдирмайди. Шу билан бирга бундай келишув қарз шартномаси тарафларига ҳеч қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтирмайди.
Қарз шартномасининг бир вақтнинг ўзида ҳам текинга ва ҳам ҳақ эвазига тузилиши, шартномада фоизнинг белгиланиши ёки белгиланмаслиги билан боғлиқ бўлади. Агар шартномада олинган сумма ёки товар учун муайян фоиз тўлаш назарда тутилган бўлса, қарз шартномаси ҳақ эвазига тузилган шартнома ҳисобланади. Шартномада олинган пул ёки товар учун фоиз тўлаш назарда тутилмаган бўлса қарз шартномаси текинга тузилган шартнома сифатида эътироф этилади.
Қарз шартномасининг фуқаролик муомиласи ва иқтисодиёт учун аҳамияти шундаки, бу шартномани тузиш орқали бўш турган пул маблағлари ва товарлар ҳаракатга келади. Натижада фуқаролик муомиласида товар ва молиявий маблағлар айланмаси вужудга келади. Бу эса ўз навбатида иқтисодий ривожланишга хизмат қилади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish