Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


-БОБ. ТРАНСПОРТ ЭКСПЕДИЦИЯСИ ШАРТНОМАСИ



Download 0,88 Mb.
bet104/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

40-БОБ. ТРАНСПОРТ ЭКСПЕДИЦИЯСИ ШАРТНОМАСИ
1.Транспорт экспедицияси шартномаси тушунчаси ва моҳияти

Бозор муносабатлари транспортдан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солишга кескин таъсир кўрсатди. Транспорт хизмати соҳасида кўплаб хусусий сектор корхоналари вужудга келди.


Айрим ҳолларда юкни бир жойдан иккинчи жойга элтишда бир неча давлат ҳудудларини босиб ўтиш, бир неча транспорт туридан фойдаланиш (автомобил, темир йўл, ҳаво ва сув транспорти) талаб этиши мумкин. Бунда эса юк эгасини бир қатор қийинчиликларга дуч келиши табиий. Бу қийинчиликлар, юкларнинг жўнатилиши ва қабул қилиб олинишини таъминлаш, экспорт ёки импорт учун талаб қилинадиган ҳужжатларни тайёрлаш, юкнинг миқдори, сифати ва ҳолатини ҳар бир транспортга юклаганда ва туширганда текшириш, божлар, йиғимлар ва бошқа харажатларни тўлаш, айрим кўзда тутилган ва тутилмаган харажатларни тўлаш, турли давлатлар ҳудудидан олиб ўтилаётганлиги учун ўз-ўзидан тилни билиш ёки тил биладиган таржимонга эҳтиёж сезиш кабиларда намоён бўлади. Бунда ўз-ўзидан ёрдамчи операцияларнинг бутун мажмуини бажариш зарурати келиб чиқади. Шунингдек, у ёки бу шахс манзилига юборилаётган ёки келаётган юклар ҳажми катта миқдорда бўлса, белгиланган операцияларни мустақил бажариш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди.
Бундай фаолият махсус тайёрланган ихтисослашган шахслар экспедиторлар томонидан амалга оширилади24. Транспорт ташкилотларининг мижозларига хизмат қилиш бўйича бундай фаолият экспедицияли хизмат дейилади ва бу хизмат кўрсатиш билан боғлиқ шартномалари туркумига киради.
Транспорт экспедицияси шартномаси билан боғлиқ муносабатлар ФК, Темир йўл транспорти тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2000 йилги 348-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт-экспедиторлик корхоналари тўғрисида”ги низом ва “Транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатиш тартиби” билан тартибга солинмоқда.
Транспорт экспедицияси шартномаси ташишни ташкил этиш хизматларини кўрсатилиши билан боғлиқлиги сабабли юк ташиш шартномасидан фарқ қилади. Унда юк ташиш билан бирга экспедиторлик (хизмат кўрсатишни ўзига олган воситачилик ва ёрдамчи-технология хизматлари комплекси), транспорт-экспедиторлик (юкни жўнатиш ва қабул қилиб олиш жараёнини ташкил этиш, шунингдек, юк ташишга алоқаси бўлган бошқа турдаги ишларни бажариш билан боғлиқ транспорт хизмати) хизматлари ҳам кўрсатилади.
Транспорт-экспедиторлик хизматлари ўз ичига юкни жўнатиш жойидан белгиланган жойгача ташишни ташкил этиш; мижознинг шарт-шароитларига кўра юкларни ташишнинг мақбул схемасини танлаш; юк жўнатувчининг омбори (терминали)дан юкларни қабул қилиб олиш, юк қабул қилувчининг омбори (терминали)га етказиб бериш, унга ва ташувчига топшириш; юкларни ўраш-жойлаш (қадоқлаш), маркалаш, боғлаш, навларга ажратиш ва сақлаш; юкни суғурталаш; юк жўнатилганлиги, турган жойи ва белгиланган жойга келганлиги (юкнинг ҳаракати диспозицияси) ҳақида хабардор қилиш; бошқа экспедиторлар хизматларининг турлари, тарифлари ва иш режимлари тўғрисидаги ахборотни ҳамда бошқа тезкор ахборот; транспорт-экспедиторлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳатлар; божхона тартиботларини бажариш; юк ташилганлиги учун ташувчи билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва юк ташиш билан боғлиқ бошқа хизматларни ўз ичига олиши мумкин.
ФКнинг 726-моддаси мазмунига асосан, транспорт экспедицияси шартномаси бу – экспедитор25 ҳақ эвазига ва мижоз26 (юк жўнатувчи ёки юк олувчи) ҳисобидан экспедиция шартномасида белгиланган юк ташиш билан боғлиқ хизматларни бажариш ёки бажаришни ташкил этиш мажбуриятини олиш билан боғлиқ шартномадир.
Транспорт экспедицияси шартномаси реал ёки консенсуал (тарафлар хоҳиши доирасида), икки томонлама, ҳақ эвазига тузилади.
Транспорт экспедицияси шартномаси одатда мижоз экспедитор томонидан кўрсатилган аввалдан назарда тутилган, унинг барча ҳаракатларини ўз ичига олган стандарт, формуляр шаклдаги шартномани имзолаши натижасида муносабат ўрнатилади.
Одатда ҳаво, темир йўл транспорти хизматлари бир хилда белгиланиб, унинг мазмунини мижоз бошқача тузишни таклиф этиш имкониятига эга эмас. Шундан келиб чиқиб, экспедиторлар шартнома матнини шакллантиради ва формуляр тарзда мижозга шартноманинг матнини таклиф этадилар. Лекин бу шартномани бир томонлама шартнома эканлигини белгилаб бермайди. Чунки мижоз шартнома шартларига қўшилиш ёки қўшилмасликни ўзи белгилайди. Ўзининг талабларига мос келмаган шартларни ўзгартиришни талаб қилиши, акс ҳолда шартнома имзоламаслигини билдириши мумкин.
Транспорт экспедицияси шартномаси ёзма шаклда тузилади ва унда ташиш жараёнини транспортнинг ҳар хил турлари, шу жумладан, аралаш турлари билан ҳам давлат ичидаги, ҳам халқаро йўлларда ташкил этиш билан боғлиқ транспорт-экспедиторлик хизматларининг аниқ рўйхати, томонларнинг номи ва манзили, жўнатиш ва олиб бориш жойи (жойлари) номи ва бошқа шартлар бўлади. Юкни ўз тасарруфига қабул қилиб олгандан сўнг транспорт-экспедиторлик корхонаси ташиш учун тегишли транспорт ҳужжати (коносамент), транспорт-экспедиторлик хизмати кўрсатиш юк хати бериши шартдир.
ФКнинг 727-моддасига асосан агар экспедиторнинг ўз мажбуриятларини бажариши учун ишончнома зарур бўлса, мижоз уни бериши шарт. Мижоз экспедиторга ишончнома бериши жараёнида ишончнома бериш қоидаларига риоя қилган ҳолда тегишлича расмийлаштириб бериши талаб қилинади. Олиб келиш ва олиб кетиш махсус рухсатномалар ва квоталар бўйича амалга ошириладиган, акциз солиғи олинадиган юкларни, шунингдек, хавфли юклар ва чиқиндиларни ташиш учун шартнома тузишга тегишли рухсатномалар бўлгандагина йўл қўйилади.
Экспедитор мижоз, ташувчи ва транспорт жараёнида қатнашувчи бошқа шахслар билан тузилган шартномага мувофиқ транспорт-экспедиторлик хизматини амалга оширади. Юкни бир ёки бир неча транспорт тури билан етказиб бериш ва мижознинг топшириғи (буюртманомаси)га кўра транспорт жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ хизматлар рўйхати шартномада келишиб олинади. Мижоз бунинг учун келишиб олинган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Жисмоний шахслар томонидан товарлар тижорат мақсадлари учун олиб келинаётганда шартномага олиб келинаётган товарларни божхона расмийлаштируви бўйича транспорт-экспедиторлик ташкилотлари томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартларнинг киритилишига йўл қўйилмайди. Бундай ҳолларда божхона расмийлаштируви бевосита жисмоний шахслар - товарларнинг эгалари томонидан амалга оширилади.
Экспедиторлик топшириғи тузилган шартнома доирасида транспорт экспедицияси томонидан берилиши мумкин.
Экспедитор сифатида фақат транспорт экспедицияси хизматларини кўрсатиш учун лицензия олган тижоратчи юридик шахслар ва фуқаролар бўлиши мумкин. Транспорт воситалари, терминаллар ва транспорт-экспедиторлик фаолиятининг бошқа объектлари, шунингдек, транспорт-экспедиторлик хизматлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий равишда сертификацияланиши керак. Транспорт-экспедиторлик фаолияти соҳасидаги сертификациялаш ваколатли давлат органи ёки у вакил қилган орган томонидан амалга оширилади.
Шартнома предметини экспедитор томонидан кўрсатиладиган юкларни ташиш билан боғлиқ хизматлар ташкил қилади. Шартноманинг муддати тарафларнинг келишуви билан белгиланади. Шартноманинг баҳоси кўрсатиладиган хизматлар ва бажариладиган ишларнинг кўламига қараб, экспедиторга тўланадиган ҳақдир. Амалдаги тарифларга кўра, ҳақ тўлаш тарафларнинг келишувига мувофиқ белгиланади



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish