Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Давлат уй-жой фондининг биноларидаги уй-жойни



Download 0,88 Mb.
bet72/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

3. Давлат уй-жой фондининг биноларидаги уй-жойни
ижарага олиш шартномаси ва унинг муддатлари

Уй-жой ижараси шартномаси нафақат хусусий мулк ҳуқуқи асосида фуқароларга тегишли бўлган уйларга нисбатан балки муайян ҳолатларда давлат уй-жой фонди биноларидаги уй-жойларни жарага олиш шартномаси асосида ҳам фойдаланиш мумкин.


Давлат уй-жой фондининг (муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди) биноларидаги уй-жойни ижарага олиш шартномасига биноан бир томон уй-жой мулкдори ёки ваколат берган шахс (ижарага берувчи) иккинчи томонга (ижарага олувчига) уй-жойни ҳақ эвазига у ерда яшаш учун унинг эгалигига ва фойдаланишига бериш мажбуриятини олади. Ижарага олиш шартномасида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда фуқаролик қо­нун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шартлар белгилаб қўйи­лади. Ижарага олиш шартномасида ижарага олувчи билан доимий яшовчи фуқаролар кўрсатилган бўлиши керак. Агар шартномада ана шундай қайдлар кўрсатилмаган тақдирда, бундай шахсларни кўчириб келиш фуқаролик қонун ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 58-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уй-жойни ижарага бериш шартномасидан асоси тижорат бўлган турар жой ижараси шартномасини фарқлаш лозим. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси коммунал уй-жой фонди тўғрисида”ги Низомнинг 1-иловасига кўра, агар уй-жой ижараси шартномаси давлат уй-жой фондидаги уй-жой билан тузилган бўлса, мажбурий шарт сифатида уй-жойга, шунингдек яшаш шароитини яхшилашга муҳтож фуқарони тегишли ҳокимиятга рўйхатга қўйиш асосида берилади.
Доимий яшаш учун яроқли бўлган алоҳида уй-жой (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисми) уй-жойни ижарага бериш шартномасининг объекти бўлиши мумкин.
Турар жой ижараси ёки арендаси шартномаси ёзма шаклда тузилади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга олиниши (рўйхатдан ўтказилиши) лозим. Турар жойни ижарага бериш шартномаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ёки улар ваколат берган органлар билан турар жойни олаётган фуқаролар ўртасида ёзма шаклда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади.
Ижарага берувчи (муниципал уй-жой ташкилоти ёки турар-жой мулкдори) ва ижарага олувчи ўртасида турар жойни ижарага бериш шартномасининг ёзма шаклда тузилиши тарафларнинг турар-жойдан фойдаланиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаштиради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси коммунал уй-жой фонди тўғрисида”ги Низомнинг 14-бандига асосан, коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойдан фойдаланиш уй-жой эгасидан ваколат олган уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни тузатиш бўйича тегишли корхона билан турар жойни эгаллаш ҳуқуқини берувчи ордер берилган фуқаро ўртасида турар жойни ижарага олиш шартномасини тузиш орқали расмийлаштирилади.
Мазкур низомга кўра турар жойни ижарага бериш шартномаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ёки улар ваколат берган органлар билан турар жойни олаётган фуқаролар ўртасида ёзма шаклда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади. Турар жойни ижарага бериш шартномасининг ёзма шаклда бўлишига риоя этмаслик шартноманинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларининг мулкдорлари, арендаторлари ва ижарачилари таъмирлаш корхоналари билан намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган турар жойларга техник хизмат кўрсатиш шартномасини тузадилар.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 76-моддаси ҳам хизмат турар жойи ижара шартномасининг ёзма шаклда тузилишини назарда тутади. Хизмат турар жойи ижара шартномаси шу турар жой мулкдори ёки у вакил қилган орган билан иш, хизмат вақтида ундан фойдаланиш учун топширилаётган шахс ўртасида тузилади. Вазирлар Маҳкамасининг2000 йил 27 январдаги 24-сон қарори билан “Хизмат турар жойини ижарага олиш намунавий шартномаси” тасдиқланган.
Ижарага берувчи ижарага берилган турар жой жойлашган уйдан тегишли даражада фойдаланишни амалга ошириши, ижарага олувчига ҳақ эвазига зарур коммунал хизмат кўрсатиши ёки хизмат кўрсатилишини таъминлаши, кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланиладиган мол-мулки ва турар жой биносида жойлашган коммунал хизмат кўрсатиш қурилмалари таъмирланишини таъминлаши лозим.
Тарафлар шартнома тузишда турар жой учун тўлов миқдорини белгилашади, шунингдек, унга коммунал тўловлар кириш-кирмаслигини келишиб олишади. Агар шартномада бу ҳол назарда тутилмаса, бу тўловларни ким, қай тартибда бажариши кўрсатилади.
Давлат уй-жой фонди тасарруфидаги турар-жой ижараси шартномасини тузишда ижарага олувчи доимий фойдаланувчилар сифатида ўз оила аъзоларини (турмуш ўртоғи, болалари, ота-онаси, қарамоғидагилар) кўрсатади. Бундан фарқли равишда тижорат шаклдаги турар-жойнинг ижара шартномасида фойдаланувчилар сифатида ижарага олувчи билан яшовчи исталган фуқаро кўрсатилиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, шартномага мунтазам яшовчилар сифатида киритилган фуқаролар турар-жойдан фойдаланишда ижарага олувчи билан тенг ҳуқуққа эга бўладилар.
Давлат уй-жой фонди тасарруфидаги турар-жой ижараси шартномасига кўра ижарага олувчи ижарага берувчи олдида турар-жой ижараси шартномасининг шартларини бузган оила аъзолари ва ўзи билан мунтазам яшовчи фуқароларнинг хатти-ҳаракатлари учун жавобгар бўлади.
Ижарага олувчининг вояга етган фарзандлари ва у билан доимий яшовчи фуқаролар ижарага берувчини хабардор қилган ҳолда, ижарага олувчи билан доимий яшовчи барча фуқаролар ижарага берувчи олдида ижарага олувчи билан тенг миқдорда жавобгарликка эга эканликлари ҳакида шартнома тузишлари мумкин.
Шу билан бирга турар-жой ижараси шартномасига кўра ижарага олувчи шартнома шартларини бузган ўзи билан доимий яшовчи фуқароларнинг хатти-ҳаракатлари учун жавобгар бўлади.Бу табиий, чунки турар жой мулкдори учун ижарага олувчи билан доимий яшовчилардан қайси бири шартнома шартларини бузишидан қатъий назар, ижарага олувчининг шартнома шартларига тўлиқ риоя этиши муҳим саналади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish