Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet80/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Тарафлар. Пудрат шартномасида икки тараф – пудратчи ва буюртмачи иштирок этади. Пудратчи – ишни бажарувчи, буюртмачи эса – иш бўйи­ча топшириқ берувчи ҳисобланади. Бундан ташқари шартномада пудратчи томонидан ёрдамчи пудратчи иштирок этиши мумкин. Пудрат шартномасида ҳам буюртмачи ҳам пудратчи ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган­лиги сабабли бир пайтнинг ўзида ҳар икки тараф ҳам кредитор ҳам қарздор сифатида мажбурият муносабатларида қатнашади.
Предмети. Пудрат шартномасининг предмети моддий кўринишга эга бўлган ашёни яратиш ёки таъмирлаш ёки ишни натижаси бўлиб ҳисобланади.
Бошқача айтганда, пудрат шартномасининг предмети ишнинг натижаси бўлиб ҳисобланади. Сабаби буюртмачи ва пудратчининг ҳаракати бевосита ишни натижасига эришишга қаратилгандир.
ФКнинг 632-моддасига асосан пудрат шартномаси ашёни тайёрлаш ёки уни қайта ишлаш (ишлов бериш) ёхуд бошқа ишни бажариб, натижасини буюртмачига бериш ёки бошқача тарзда топшириш ҳақида тузилади.
Агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, буюртмачининг топшириғини бажариш усулларини пудратчи мустақил белгилайди. Пудратчи ўзи берган материаллар ва ускуналарнинг сифати тегишли даражада бўлмаганлиги учун, шунингдек учинчи шахслар ҳуқуқлари бўлган материаллар ва ускуналарни берганлиги учун жавобгар бўлади.
Муддат. Пудрат шартномасининг муҳим шартларидан бири унинг муддатидир. Пудрат шартномасида ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Аксарият ҳолларда шартномада ишнинг якунлаш муддати кўрсатилади. Пудратчи мазкур муддатдан келиб чиққан ҳолда ишни бажаришни ташкил этади. Тарафлар ўртасидаги келишувига мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш муддатлари (оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин. Бу оралиқ муддатлар пудратчининг муайян ишнинг маълум бир қисмини бажариш ва уни топшириши билан боғлиқ бўлади. Пудрат шартномасида кўрсатилган ишни бажаришнинг бошланғич, охирги ва оралиқ муддатлари шартномада назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ўзгар­тирилиши мумкин.
Пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлма­са, пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish